Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари



Дата22.04.2016
Размер0,53 Mb.














































К И Р И Ш


Инсоншунослик фанларини марказида шахс муаммоси туриши, шахс ўзининг ижтимоий-тарихий тараққиёти давомида ва онтогенезида табиат билан жамият ўртасида муросавий муносабат ўрнатиши туфайли цивилизацияни яратиш, уни асраш, такомиллаштириш имкониятига эга бўлдикким, бунинг оқибатида жонли мавжудодлар, жонсиз нарсалар унга тобеликка мангу ҳукм этилди. Фан ва техникани ривожлантириш юксак ютуқларга олиб келганлиги билан бирга табиати хавф-хатар ортишига, умумий баланс бузилишига негиз яратади.

XXI асрдаги одамлар уларнинг замондошлари, ўтмишдошлари томонидан йўл қўйилган нуқсонларни бартараф этиш учун ҳамкорликда фаолиятни уюштирсалар, умубашарий ғоялар, принциплар ҳам умумий ҳам ҳусусий аҳамият касб қилишини диққат марказида тутсалар ер курраси барчани умумий маконига, масканига айланади. Ҳозирги замон шахсий психологияси соҳаси юқоридаги улуғвор туйғуларни ижтимоий хаётда қарор топтириш имкониятлари тўғрисида бўлғуси мутахассис психологларга муоаммоли билимлар бериш билан чекланиб қолмасдан, балки уларни мустақил фикрлашга, тренинглар ёрдами билан ўзини-ўзи такомиллаштиришга ўргатиш функциясини ҳам бажаради.



Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари

Ўқув фанининг мақсад: талабаларда замонавий шахс психологиясига доир билимларни шакллантиришдан иборат.

Ўқув фанининг вазифалари: талабани-1) шахс муаммосига замонавий ёндашувни амалга оширишни; 2) комил инсон муаммосини таҳлил эта олишни;

3) замонавий шахс ғарбий назарияларини психологик таҳлил эта олишни;

4) шахсни диагностик методикаларни танлаш ва татбиқ этиш кўникмаларини шакллантиради.

Фан бўйча талабаларнинг билимига, кўникма ва малакага қўйиладиган талаблар


Замонавий шахс психологияси: назария ва амалиёт фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида магистр:

- илмий билиш усуллари;



- илмий муаммолар ва уларни таҳлил этиш йўллари;

- таълим ва тарбиянинг узвийлиги;

- педагогик жараённинг қонуниятлари ва тамойиллари;

-- психологик билимларнинг умумий назарий асослари;

- ўқитиш ва тарбиялаш шароитларида психик жараёнлар ҳақида тасаввурга эга бўлиши;

- ўқув-тарбия жараёнини лойиҳалаш;

-- таълим ва тарбияда миллийлик ва индивидуаллик;

- педагогик жараённи ташкил қилиш шакллари;

- ўқитишни оптималлаштиришнинг методологик ва назарий асослари;

- бир бутун педагогик жараённи психологик қонуниятлари ҳақида билимлар тизимини билиши ва улардан фойдалана билиши;

- экспериментларни ўтказиш;

- илмий ечимлар бўйича хулоса ва тавсияларни шакллантириш;

- психологик характеристикаларини аниқлаш;

- ўқитиш методларининг оптимал нисбатларини танлаш;

-ҳар хил шароитларда таълим жараёнини ташкил қилиш кўникмаларига эга бўлиши керак.
Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услуб жиҳатдан узвий кетма-кетлиги

Психологик хизматнинг назарий ва амалий муаммолари: психологиянинг психодиагностика, психокоррекция, психотерапия соҳалари, социология, ижтимоий фалсафа, тарих ҳамда математик моделлаштириш, статистика каби табиий илмий фанлар билан алоқадор.


Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни

Шахснинг камолотини таъминлаш ва ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялашда олинган билим мунтазам қўлланилади.


Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар

Замонавий социологиянинг долзарб муаммолари: назария ва амалиёт фани замонавий педагогик технологиянинг “Кластер”, “Бумеранг”, “Матбуот конференцияси” сингари методлари орқали ҳамда слайдлар, ўқув кинофильмлар, мультимедиа намойишлари билан ўтказилади


АСОСИЙ ҚИСМ
Фаннинг назарий машғулотлари мазмуни

Психологиянинг методологияси масалаларининг шахс камолотига таъсири



Психологиянинг методологиясидаги ўзгаришлар ва уларнинг шахс муаммосига таъсири;

  1. Биосфера ва неосфера муносабатларининг янгича талқини;

  2. Тараққиётни ҳаракатлантирувчи чекланган ёндошувнинг айрича талқини;

  3. Камолига таъсир этувчи манбаларнинг психологик тахлили;

  4. Вазият, шарт-шароит ижтимои-психологик таъсирчан ҳолат эканлиги;

  5. шахс камолоти иерархиясининг психологик моҳияти ва ҳокозо.

Психологик категориялар ичида шахс етакчи ва асосий категория эканлиги. Шахс камолотида эволюция, революция ва инволюция ҳолатларининг акс этиши масалалари. Шахс ва жамият муносабати. Шахс-табиат-жамият муносабатинингҳозирги замон таҳлили.

Шахс назариялари тўғрисида умумий тасаввур

Шахс психологиясини предмети. Шахс тўғрисидаги назарий билимларни табиати. Ҳаётий ва илмий шахс назариялари. Маданият тарихида инсон тимсоллари ва уларнинг ривожланиши. Ижтимоий шаклланган назариялар. ХХ асрда шахс назарияларни ривожланишининг умумий тавсифи: ғарб психологиясида академик, психодинамик ва гуманистик анъаналари. Россия шахс психологиясининг хусусиятлари.


Шахснинг психодинамик назарияси

З.Фрейднинг психоанализ таълимотида шахс назарияси, психотехника ва умумий методология сифатлари. Психоанализнинг “икки назарияси” ва уларни ривожланиш босқичлари: клиник назарияси ва метапсихология. Психоанализнинг булиниши. Ортодоксал психоанализнинг ривожланиши. Оппонентлар томонидан унинг танқид қилиниши.

А.Адлернинг шахс назарияси: “Индивидуал психология" ва "Яшаш фани". Адлер ва Фрейд ўртасидаги мунозаралар. Адлер назариясининг амалий аҳамияти. Оппонентлар томонидан Адлер назариясининг танқиди .

К.Юнгнинг аналитик психологияси. Шахс психологиясида социалмаданий ўлчашларнинг кириши. Юнг ғояларининг ривожлантирилиши.



Шахснинг Эго-психологияси

К.Хорни, Э.Эриксон, Г.Салливанларнинг шахс назарияси. Э.Фроммнинг гуманистик психологияси ва унинг ривожланиши. Г. Мюррейнинг шахсга доир тадқиқотлари ва унинг назарияси. Э.Берн ва Т. Харрисларнинг транзакт анализи. Транзакт анализининг қўлланилиши. Шахсга бошқа психодинамик ёндошишлар.



Диспозиционал шахс назарияси

Персонолигияда диспозиционал йуналишининг бош тамойиллари. Г. Олпорт бўйича шахс тузилиши. Шахс диспозициясининг учта типи. Функционал автономия концепцияси. Етук шахс. Комил инсоннинг психологик характерикаси.

Р. Кеттеллнинг шахсга структурали ёндашуви. Шахс хуссуиятлари тизими ва индивднинг ижтимоий-маданий хусусиятлари тизими ўртасидаги ўзаро боғлиқлик. Р.Б.Кеттелл бўйича мультивариатив статистика ва фактор таҳлил шахсни ўрганиш асоси сифатида.

Г. Айзенкнинг шахс назарияси. Шахс иккита ортогонал типлари. Шахс типлари ва қирраларининг психофизиологик асоси.



Шахснинг социал – когнитив назарияси

Социал- когнитив назариясини асосий тамойиллари. Функционал инсон ўзаро таъсирлашув маҳсули сифатида. А.Бандуранинг очиқ хулқ-атворга қарашлари. Хулқий, муҳитий ва когнитив омилларнинг ўзаро боғлиқлиги. Инсонни ўзини ўзи тартибга солиш. Кузатиш орқали ўрганиш. Ўз-ўзини самарадорлигини таъминлаш: хулқ-атворни такомиллаштириш йўлидир.

Д.Роттернинг социал ўрганиш назарияси. Социал ўрганиш назариясининг асосий тушунчалари: хулқ-атвор имкониятлари, кутиш, психологик вазият. Хулқ-атворни башоратлаш формуласи. Мақсадга йўналганлик ва эҳтиёжлар. Локус назорат социал ўрганиш назариясининг марказий бўғуни сифатида.
Шахсни ўрганишнинг гуманистик йўналиши

Гуманистик психологияни “Учинчи куч” сифатида пайдо бўлиши. Гуманистик психология ижтимоий ҳаракат ва мафкура сифатида. Гуманистик психологиясининг уч оқими. Шахсга экзистенциал қараш гуманистик назарияни асоси. Инсоннинг ўзини ҳаётига ва эркинликни танлашга нисбатан маъсулиятини англаши.

К.Роджерс, А. Маслоу, Ш. Бюлер, С. Джурард ва бошқаларни шахс марказлашув назариялари. В. Франкл, Р.Мэй, М. Босс ва бошқаларни экзистенциал назариялари. Р. Ассаджоли, К. Уилбер ва бошқаларни трансперсонал назариялари. Гуманистик психологиянинг ривожланишининг кейинги даври ва замонавий ҳолати.
Россия психологиясида шахсга ёндашувлари

Л.С.Виготскийнинг шахс тўғрисида тассаввурлари. Россия психологиясида шахсга ёндашувлари. А.Н Леонтъевнинг шахс назарияси. Унинг кейинги ривожланиши (А.Г.Асмолов, Б.С Братусъ, В.А. Петровский ва бошқалар).

Грузия мактабида шахсни тадқиқ этиш ва назарияси. В.А Ядовнинг шахс модели. Б.Г. Ананъевнинг инсоншунослик методолигияси.

В.Н Мясишевнинг мунособатлар назарияси.Пермъ мактабида шахсни тадқиқ этиш ва назарияси. Россия психологиясида шахсга доир бошқа ёндашувлар. Д.А Леонтъевнинг шахсни мулътирегулятор модели.


Мамлакатимиз психологиясида шахснинг хозирги замон назариялари

Ўзбекистон психологиясида шахс категориясини ўрганишнинг генези, диагностикаси ва динамикаси. Ҳозирги замон психологлари ижодида шахс муаммосининг тадқиқ этилиши. Комил инсон концепциясига оид изланишлар талқини. Шахс тадқиқотига комплекс ёндашув моҳияти. Комиллик таркибларини чуқур тадқиқ қилиш натижалари таҳлили.

Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва баркамол авлод масаласининг қўйилиши.Комил инсон муаммосининг ҳозирги замон назариялари ва ўрганиш воситалари.
Шахсни ўрганиш методлари

Шахс хусусиятларини текшириш методикалари. Проектив методлар. Шахс руҳий ҳолатларни аниқлаш ва баҳолаш методлари. Шахснинг индивидуал-типологик хусусиятларини ўрганиш методикалари. Шахснинг социал-психологик хусусиятларини ўрганиш методикалари. Шахснинг комплекс методлари ва уларнинг психологик изоҳи.

Семинар машғулотларини ташкил этиш бўйича кўрсатма ва тавсиялар

Семинар машғулотлари мавзу бўйича режа ва тавсия қилинган адабиётлар асосида ўтказилади. Талаба мустақил тайёргарлик кўриб, тўплаган билимларини дарс вақтида ҳимоя қилади. Семинар машғулотларини уюштириш бўйича тавсия қилинадиган тахминий мавзулар:



  1. Психологиянинг методологияси масалаларининг шахс камолотига таъсири.

  2. Шахс назариялари тўғрисида умумий тасаввур.

  3. Мамлакатимиз психологиясида шахснинг хозирги замон назариялари.

  4. Шахснинг психодинамик назарияси.

  5. А.Адлернинг шахс назарияси.

  6. Шахс эго-психологияси.

  7. Шахснинг диспозиционал назариялари.

  8. Шахснинг социал-когнитив назарияси.

  9. Шахснинг гуманистик психологияси.

  10. Гуманистик психологиянинг ривожланишининг кейинги даври ва замонавий ҳолати.

  11. Россия психологиясида шахсга ёндашувлари.

  12. Шахсни ўрганиш методлари.

Изоҳ: Мазкур рўйхатдаги мавзулардан семинар машғулотлари учун ажратилган соатлар ҳажмига мос ҳолда фойдаланиш тавсия этилади.
Мустақил ишни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни

Магистр мустақил ишни тайёрлашда фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:

-семинар машғулотларга тайёргарлик;

-дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фан боблари ва мавзуларини ўрганиш;

-тарқатма материаллар бўйича маъруза қисмини ўзлаштириш;

-махсус адабиётлар бўйича фан бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш;

-талабанинг ўқув, илмий-тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган фан бўлимлари ва мавзуларини чуқур ўрганиш;

-фаол ва муаммоли ўқитиш услубидан фойдаланиладиган ўқув машғулотлари;

-масофавий таълим.

Тавсия этилаётган мустақил ишларнинг мавзулари:



  1. XX-XXI асрларда комил инсон муаммоси

  2. Шахсни ўрганиш методлари, методикалари такомиллашув тавсифи.

  3. Шахснинг илмий ва ҳаётий назариялари.

  4. Қадриятлар ва шахс қадриятли тасаввурлари.

  5. Шахснинг эркинлиги ва масъулияти.

Дастурнинг информацион –методик таъминоти

Дастурдаги мавзуларни ўтишда замонавий интерфаол методлардан кенг фойдаланиш, ўқув жараёнини янги педагогик технологиялар асосида ташкил этиш самарали натижа беради. Бу борада замонавий педагогик технологияларнинг “Кластер”, “Матбуот конференцияси”, “Бумеранг”, “Мунозарали дарс”, “Суқротча баҳс”, “Ақлий хужум”, “Думалоқ стол” ҳамда мавзуларга доир слайдлардан, ўқув кинофильмлардан фойдаланиш, дидактик ва ролли ўйин усулларини қўллаш назарда тутилади.

Фойдаланиладиган дарсликлар ва ўқув қўлланмалар рўйхати


Раҳбарий адабиётлар

  1. Каримов И.А. Асарлар тўплами.1-19 жилдлар. - Тошкент, “Ўзбекистон”, 1996-2011.

  2. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Тошкент, “Маънавият”, 2008.

  3. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг БМТ Мингйиллик ривожланиш мақсадларига бағишланган Саммити ялпи мажлисидаги нутқи // Халқ сўзи, 2010 йил 22 сентябрь.

  4. Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада
    чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маъруза // Халқ сўзи, 2010 йил 13 ноябрь

  5. Каримов И.А. Мамлакатимизни модернизация қилиш йўлини изчил давом эттириш – таррақиётимизнинг муҳим омилидир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганининг 18 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маъруза // Халқ сўзи, 2010 йил 8 декабрь.

  6. Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. – Т.: “Ўзбекистон”, 2011. – 440 б.


Асосий адабиётлар:

  1. Белинская Е.П. Исследования личности. Традиции и перспективы. М. 2002.

  2. Братусь Б.С. Аномалии личности. М., 1988.

  3. Ғозиев Э.Ғ. Умумий психология курсининг “шахс” бўлими бўйича маърузалар матни.Т. “Университет”, 1999-50бет.

  4. Ғозиев Э.Ғ., Маматқулова Р.Комил инсонни тарбиялаш муоммолари. Т., ТДТУ, 2001-72бет.

  5. Мясищев В.Н. Психология отношений. М.; Воронеж, 1995.

  6. Хьелл Л., Зиглер Д. Теории личности. СПб., 1999.

  7. Холл К., Линдсей Г. Теории личности. М., 1998.

Қўшимча адабиётлар:



  1. Андреева Г.М. Психология социального познания. М.: Аспект Пресс, 2008.

  2. Братусь Б.С. К проблеме человека в психологии // Вопросы психологии. 1997. № 5.

  3. Джемс У. Психология. М., 1991.

  4. Зейгарник Б.В. Теория личности К.Левина. М., 1981.

  5. Егорова М.С. Психология индивидуальных различий. М., 1997.

  6. Леонтьев Д.А. Психология смысла: природа, строение и динамика смысловой реальности. М.: Смысл, 1999.

  7. Леонтьев Д.А. Личностное в личности: личностный потенциал как основа самодетерминации Ученые записки кафедры общей психологии МГУ им. М.В.Ломоносова. Вып. 1 / под ред. Б.С.Братуся, Д.А.Леонтьева. М.: Смысл, 2002.

  8. Клакхон К. Зеркало для человека. СПб, 1998

  9. Кон И.С. Ребенок и общество. М., 1998.

  10. Леви-Стросс К. Структурная антропология. М., 1983.

  11. Лисина М.И. Проблемы онтогенеза общения. М., 1986.

  12. Олпорт Г. Личность: проблема науки или искусства? // Психология личности: тексты. М., 1982.

  13. Росс Л., Нисбетт Р. Человек и ситуация. М.: Аспект Пресс,1999.

  14. Психология личности. Тексты. М., 1982.

  15. Рубинштейн С.Л. Основы общей психологии. Т.2. М., 1993.


Интернет ресурслари

  1. http://textshare.tsx.org

  2. http://www.mgimo.ru/fileserver/

  3. http://www.ssu.runnet.ru/...

  4. http://www.philol.msu.ru/~rlc2001/ru/sch_14.htm

  5. http://www.voppsy.ru

  6. http://flogiston.ru/arch

  7. http://psychol.ras.ru

  8. http://psyberia.ru


Поделитесь с Вашими друзьями:


База данных защищена авторским правом ©psihdocs.ru 2019
обратиться к администрации

    Главная страница