Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни



страница1/25
Дата22.10.2021
Размер0,92 Mb.
#174022
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Связанные:
3.05.-Акушерлик-ва-гинекология






  1. Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни

Ушбу фан дастури Ўзбекистон Республикаси Давлат таълим стандарти ва бакалавриат таълим йўналиши малака талабларига асосланган ҳолда тузилган. Ушбу дастур асосида замонавий педагогик технологияларни ўқитиш жараёнига тадбиқ этиб, талабани назарий маълумотидан бошланғич амалий кўникмаларни фантомларда бажаришга ўргатиб ва орттирилган кўникмаларни замонавий тиббий технологиялар орқали клиник амалиёт билан уйғунлаштирган ҳолда мустақил равишда беморларни ташхислаш ва қабул қилишга замин яратиб беради. Дастурнинг мақсад ва вазифаларини ечими якунида талаба горизонтал ва вертикал интеграция жараёнларида олган билим ва амалий кўникмаларни клиник уйғунлаштириб, етук, рақобатбардош, мустақил клиник фикрлаш қобилиятига эга бўлган умумий амалиёт шифокори бўлиб шаклланади.

Мазкур фан ўқув режадаги нормал ва топографик анатомия, физиология, патофизиология, гистология, патологик анатомия, микробиология, эпидемиология, терапия, хирургия анестезиология ва реаниматология, клиник фармакология, дерматовенерология, эндокринология ва болалар касалликлари ва шошилинч тез тиббий ёрдам фанларидан ўзлаштирилган билимларга асосланади.

Ушбу фан дастури умумий амалиёт шифокорини акушерлик ва гинекология фани бўйича турли ёшдаги аёллар организмида кенг тарқалган касалликларинг олдини олиш, эрта ташхислаш, самарали даволаш, шошилинч ҳолатларда бирламчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш, зарур булган ҳолларда тиббий муассасаларга йўлланма бериш, турли гуруҳ бемор аёлларга соғломлаштириш тадбирлари, диспансеризация ва реабилитация ўтказишни ўргатиш учун тузилган.



  1. Поделитесь с Вашими друзьями:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




База данных защищена авторским правом ©psihdocs.ru 2022
обратиться к администрации

    Главная страница