Касб таълими методикаси



страница9/55
Дата07.05.2020
Размер0,71 Mb.
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   55
Педагогик техника. Педагог педагогик жараённи қураолиши учун у педагогик техника – ўзини бошқара олиш ва бошқаларга таъсир кўрсата олиш усуллари ва воситаларига эга бўлиши лозим бўлади.

Педагогик техниканинг биринчи гуруҳ воситалари ўзини, ўзининг жисмини бошқара олишни,жисмоний ва руҳий зўриқишни олиш учун релаксация (рассалабления) усулига, салбий ҳис-туйғуларни чиқариб ташлаб, уларни ижобийлари билан алмаштириш, ўзи учун ишчан, ижодий руҳиятни ҳосил қилиш усуллари ва ҳ.к. ларга эга бўлишни таъминлайдиган психотехник уқувлар билан боғлиқ.

Иккинчи гуруҳ эса атрофдагиларга самарали таъсир кўрсатишга имкон берадиган вербал (сўз орқали) ва новербал воситаларни ўз ичига олади. Педагогик техниканинг ушбу гуруҳига қуйидагилар киради:

нутқ техникаси – унинг ҳиссиётлилиги, образлилиги, интонацион ифодалилиги, ритм ва темпи, аниқлик ва тил саводхонлиги, дикция;

новербал воситалар - мимика, жест, фикр ва ҳисларни узатишни таъминлайдиган мос ҳаракатлар.

Педагогга педагогик таъсир ва ўзаротаъсир усул ва услубларини яхши билишнинг ўзи етарли эмас, уларни қўллай олиш зарур.

Педагог эмин-эркин бўлиши, мимика ва ҳаракатни эгаллаши учун актер ўз устида қандай ишласа, у ҳам шундай ишлаши керак. Бунда ўқитувчига замонавий техника воситалари - машғулотларнинг видео- ва аудио ёзувлари ёрдам бериши мумкин.

Сўзсиз, педагогик техника ёрдамчи вазифани бажаради ва педагог талабалар билан ўзароалоқага яққол қаратилган, чуқур профессионал билимлар, ривожланган педагогик қобилият ва уқувлар каби хислатларга эга бўлмаса, унга ёрдам бера олмайди.



Индивидуал услубдаги фаолият. Ўқитувчи шахсига қўйиладиган узундан-узоқ талаблар рўйхатини қараб чиқиб, машҳур педагог В.Н.Сорока-Росинский ушбу сўзларни айтганда ҳақ эди: «Ўқитувчи кўпинча у эга бўлиши керак бўлган хислатларнинг оддий арифметик йиғиндиси сифатида қаралади. Агар улар 100% бўлса – зўр педагог, 75% бўлса – яхши, 50% бўлса – ўрта, 50% дан кам бўлса ёмон. Равшанки, бундай эмас. Ҳар бир педагог эзгуликлар билан тўлдирилган қоп эмас, балки ҳар бири ўз характерига, услубига кўра – зотдир. Ҳар бир педагог ўзининг қандай зотдан эканлигини, ўзининг кучли ва кучсиз томонларини билиши, ўз қуролининг, яъни ўқитувчи ва тарбиячи сифатида ўз шахсининг хусусиятларини аниқлаши керак.

Ўзининг педагогик фаолиятини амалга оширишда педагог уни максимал даражада ўзининг имкониятларига, хусусиятларига, биринчи навбатда ўзида кўпроқ ривожланган қобилиятларга таяниб туриб мослаштиришга ҳаракат қилади.

Ўқитувчининг профессионал маҳоратга эга бўлишининг энг муҳим шарти ўз педагогик фаолиятининг индивидуал услубини аниқлашдан иборат, яъни унинг меҳнатининг самарадорлигини таъминловчи барқарор масалалар, фаолият усуллари тизими тушунилади. Психологлар тадқиқотлари педагогларнинг индивидуал услуби , унинг ўзига хос бўлган педагогик дастхати кўпинча табиат томонидан ато этилган типологик хусусиятлар ва шахснинг бошқа сифатларига боғлиқ.

Кучли ва қўзғалувчан асаб тизимига эга бўлган педагоглар тезкор, оргинал ва экспромт қарорлар ҳисобига муваффақиятларга эришадилар. Улар артистив, экспрессив бўлиб, импровизацияга ҳозиржавоблик, бевоситалилик ва эмоционал реакцияларнинг ифодалилиги хос.

Кучли, бироқ инерт ва босиқ асаб тизимига эга бўлган ўқитувчилар ўз қарорларини обдон тайёрлайдилар ва минг ўлчаб бир кесадилар, шошилмасдан ҳаракат қиладилар, кучли чидамга эга, эмоционал кўринишларда ўзларини тутадилар, қатъиятли ва ўжардирлар.

Табиатан кучисз асаб тизимига эга бўлган педагогларнинг педагогик маҳорати энг аввало юзага келган педагогик вазиятларда ўйчанлик, зийраклик, ўқувчиларнинг ички дунёсини тушуниш қобилиятида намоён бўлади.

Педагогнинг индивидуал услуби тури типологиялари мавжуд. Педагогик фаолият турига кўра: ўргатувчи фаолият услуби, тарбияловчи фаолият услуби ва педагогик мулоқот услубига бўлинади. А.К.Маркова фикрига кўра фаолият услублари энг аввало педагогик меҳнат ва инсон имкониятларига қўйиладиган талаблар соотношениеси билан фарқ қилади. Энг оптимал услуб эса педагог ҳохиш-қизиқишларига мос келган ва шу билан бирга касб талабларига зид бўлмаган услуб ҳисобланади. А.К.Маркова ва А.Я.Никонова таклиф қилган ўргатувчи фаолият услублар классификацияси асосига қуйидаги асос қилиб олинган: услубнинг мазмуний характеристикаси (педагогнинг асосан жараён ёки ўз меҳнатининг натижасига ориентация қиилиши); динамик (эгилувчанлик, барқарорлик, переключаемость ва ҳ.к); натижавийлик (ўқитувчи ва ўқувчининг билим ва кўникмалар даражаси ҳамда предметга қизиқиш). Шунга асосан тўртта стил ажратилган: эмоционал-импровизацион (ЭИС), эмоционал-методик, мулоҳаза-импровизацион ва мулоҳаза-методик. Биринчи ва тўртинчи стиллар қутб бўлиб, бир-бирига қарши, худди ҳис-туйғу ва совуқ ҳисоб-китоб каби.

Эмоционал-импровизацион стил. ЭИС ли педагог ўқитиш жараёнига кўпроқ йўналганлиги билан ажралиб туради. У машғулотни четко режалаштиришга ҳаракат қилмайди, импровизацияга йўл қўяди, материалнинг унча қизиқ бўлмаган қисмларини талабаларга мустақил ишлаш учун қолдириб, қизиқарлироқ жойларини танлайди. «Машаққатли иш» - такрорлаш ва мустаҳкамлаш, билимларни назорат қилиш билан шуғулланмайди. У учун юқори тезкорлик, катта сондаги ўқитиш методларидан фойдаланиш, ўқувчиларни фаол ижодий, тўсатдан (бирдан) юз берадиган фаолиятларга ундаш хос. ЭИС ли педагог учун интуитивлик билан етарли бўлмаган рефлексивлик ва ўз фаолияти натижасини таҳлил қилишнинг сочетаниеси хосдир.

Мулоҳаза (мушоҳада) юритувчи – методик стил (ММС). Асосан ўқитиш натижаларига эътиборини қаратган ММСли ўқитувчи машғулотларни қатъий режалаштиради, педагогик жараённи қаттиқкўллик билан бошқаради, такрорлаш ва мустаҳкамлаш, билим, уқув ва кўникмаларни назорат қилишга кўп вақт сарфлайди. Юқори методиклик тор, стандарт тўпламдаги ўқитиш методларидан фойдаланиш, талабаларнинг репродуктив фаолиятини ёқлаш билан қоришиб кетади. Унча юқори бўлмаган темпда ва барча талабалар билан ишлашга қодир, рефлексивлик, яхши ривожланган аналитик қобилият билан ажралиб туради.

Қолган иккита стил – эмоционал-методик ва мулоҳаза юритувчи-имровизацион юқоридаги стилларнинг бир хил даражадаги брикмаси ҳисобланади.

Равшанки, педагог ўзининг индивидуал стилини билиши ва профессионал фаолиятда унга таяниши зарур, бироқ ўз услубига тузатиш киритиш, охиригача қуриш ва такомиллаштириш қобилиятисиз бу муваффақиятга олиб келмайди. Ўз-ўзини шахсий ва касбий ривожлантириш ва такомиллаштириш орқали ҳар бир педагог, унинг фаолият услубидан қатъий назар, педагогик маҳоратнинг юқори чўққиларига эришиши мумкин. Шу билан бирга индивидуа фарқлар ҳар бир холда тайёрланиш усулини ва педагогик қарорлар қабул қилиш темпини аниқлаб беради. Таълим муассасаларининг маъмурияти буни эътиборга олишлари зарур ва ҳеч қачон унга бегона бўлган фаолият стилини, бу стил қанчалик яхши бўлмасин, сингдиришга ҳаракат қилмаслиги керак.

Ўқитувчининг педагогик маҳорати ва профессионал маданиятини мукаммаллаштириш фақатгина унинг бутун ҳаёти мазмунини ташкил этадиган ўз устида тинимсиз ишлаш жараёнидагина мумкин бўлади. Ўз-ўзини ривожлантириш ва мукаммаллаштиришга йўналтирилган фаолият маълум бир тузилмага, мантиққа, амаллар кетма-кетлигига эга.

Шахсий-касбий ўсиш дастури мақсадларни қўйиш ва ўзини англаш асосида қурилади. У педагогнинг ўз имкониятларини унинг профессионал идеалида ёки профессиограммадаги талаблар билан солиштириш жараёнида аниқлаш-тирадиган вазифаларга эришиш учун аниқ қадамларни белгилашни билдиради.

Ўз-ўзини мукаммаллаштириш дастурини амалга ошириш педагогдан ўз-ўзини ривожлантириш усуллари ва услублари, адабиёт билан ишлаш, бўш вақти ва профессионал фаолиятини рационал ташкил қилиш кўникмаларига эга бўлишни талаб қилади. Ўз устида ишлаш – бу ушбу иш билан шуғулланаётган одамдан сабр-тоқат, матонат, ирода, оптимизм талаб қиладиган домий меҳнатдир. Энг асосийси – инсон ўзини намоён қилиш, ўзининг эзгу орзуларини амалга ошириш, ўзини мукаммаллаштира туриб бутун инсониятни мукаммаллаштириш учун дунёга келганлигини ёдда тутиши лозим. Ўқитувчига касбий ва шахсий етукликка эришишдек машаққатли йўлда П.Вайнцвайг таклиф этган «Ижодий шахс заповеди»си йўлдошлик қилиши мумкин:

Ўз тақдирингнинг эгаси бўл.

Нимада мумкин бўлса, шунда муваффақиятга эриш.

Умумий ишга ўз ҳиссангни қўш.

Одамлар билан ўз муносабатларингни ишонч асосига қур.

Ўз ижодий қобилиятларингни ривожлантир.

Ўзингда мардликни тарбияла.

Ўз соғлиғинг ҳақида қайғур.

Ўзинга ишончни йўқотма.

Ижобий фикрлашга ҳаракат қил.

Моддий фаровонликни маънавий завқланиш билан уйғунлаштириш.



Касбий педагогик фаолиятнинг концептуал асослари

Таълим ижтимоий ҳодиса сифатида. Янги таълимий парадигма


Илмий-техник тараққиёт, иқтисодий ва сиёсий силжишлар шароитида содир бўлаётган глобал ўзгаришлар таълимда қайтарилмас ўзгаришларга, унинг жамият ва ҳар бир инсон учун ижтимоий аҳамиятини ва мавқеини англашга олиб келди. Инсоният асрлар алмашиши арафасида иқтисодий, ижтимоий маданият ва экологик муаммоларни ечишда таълимнинг устивор ролини янада яққолроқ ҳис қилмоқда.

Таълим соҳасида туб ўзгаришларни амалга оширишга бўлган эҳтиёж ХХ асрнинг иккинчи ярмидаёқ туғилган эди. У техника ва технология, меҳнатни ташкил қилиш шаклларининг янгиланиш суратларининг инсонлар авлодининг алмашиниш суратларидан анча ўзиб кетишига замин яратган илмий-техник инқилоб билан боғлиқ. Бугунги кунда илмий-техник инқилобнинг учта босқичи тўғрисида гапириш мумкин:

- технологик

- информацион

- информацион-технологик.

Учинчи босқич асосан иқтисодий жиҳатдан тараққий қилган давлатларга тегишли. Олимлар уни барча соҳаларга тадбиқ қилинаётган информацион технологиялар, яъни ахборотни қайта ишлашнинг микропроцессор ва микрокомпьютер воситалари ҳамда инсонни ишлаб чиқариш жараёнидан сиқиб чиқариш билан боғлиқ бўлган информацион-технологик инқилоб деб таснифламоқдалар.

Авваллари ҳеч содир бўлмаган ижтимоий ишлаб чиқаришнинг динамиклиги пайдо бўлди. У касбий фаолиятнинг мазмуни, характери ва йўналишларининг доимий равишда ўзгариб туришини талаб қилар эди.

Ижтимоий ишлаб чиқариш тараққиётининг ғайриоддий сурати АҚШ давлатининг ишбилармонлар доирасида қуйидаги шиорнинг туғилишига олиб келди: "Яшаш учун ўзгариш керак". "Узоқроқ яшаш учун тез-тез ўзгариш керак".

Уларнинг айтишича ХХ1 асрда мамлакатни сақлаб қолиш муаммоси инновация ва ижоднинг самарадорлигига батамом боғлиқдир. Буларнинг ҳаммаси нафақат мутахассисларнинг сонини, балки уларни тайёрлаш сифатини, улар номенклатураларининг динамик ўзгаришини, малакасини узлуксиз ошириш заруриятини талаб қилади.

Ижтимоий тараққиёт, фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси суратларининг ошиши улардан анча орқада қолаётган консерватив ижтимоий институт бўлиб қолган таълим тизимида тезроқ ўзгаришлар бўлишини талаб қилмоқда.

"Узлуксиз концепция" муаллифлари таъкидлаганларидек, бунинг натижасида таълимнинг янги ҳаётий ҳақиқатлардан орқада қолиши содир бўлмоқда. Функционал саводсизлик, технологик ишсизлик муаммолари кучайиб кетди, ишчидан тортиб то раҳбаргача ўз вазифасини самарадор бажара олмаслик асоратлари намоён бўлди. Бугунги кунда таълим ҳар доимдагидан кўра инсоннинг эгилувчанлигини, ҳаёт ва касбий фаолиятдаги янги ўзгаришларга тез мослаша олиш қобилиятини таъминлаши керак. Бунга эса унинг умумий, ижтимоий ва касбий интеллектини яхлит ривожлантириш билан эришиш мумкин.

Биз "тўкин-сочинлик" жамиятида яшамоқдамиз, оммавий ахборот воситалари бизни даъватлар оқимига кўмиб ташламоқдалар. Биз бу оқимда чўкиб кетишни истамасак, нима муҳим, нима йўқ, нима маънога эга, нима эга эмас, нима учун жавобгар бўлиш керак, нима учун йўқлигини аниқлаб олишимиз керак. Шу муносабат билан шахснинг ривожланишида, унинг камол топишида, ҳаётий муаммоларни ечишида, ўзлигини англашида ва ўзлигини намоён эта олишида таълимнинг ўрни кескин даражада ошади.

Шундай қилиб жамиятда таълимнинг роли ва ўрни, ижтимоий маъноси, характери, мақсад ва вазифалари, мазмуни ва технологияси, таълим жараёни қатнашчиларининг муносабатлари ўзгармоқда, таълим тушунчасининг ўзи бошқача маъно касб этмоқда. Яқин вақтларгача ўқимишли киши дейилганда энциклопедик билимга эга бўлган одам тушунилар эди. Замонавий шахс олдида шундай муаммолар турибдики, уларни фақатгина билимларни, ҳуқуқий меъёрларни оддигина тўплаш билан еча олмайди.

Бугунги кунда ўқимишли одам қуйидаги сифатлар билан тавсифланади:

- Эгилувчанлик, ривожланган тафаккур, жамиятнинг тез ўзгараётган ижтимоий ва иқтисодий эҳтиёжларига ҳозиржавоб бўлиш

- толерантлик, чидамлилик, ўзга инсонларни, ўзга маданиятни тушуниш ва қабул қилиш

- доимий ўз-ўзини ўқитиш ва ўзини такомиллаштиришга тайёрлик

- ижтимоий, психик ва жисмоний соғломлик, замонавий ҳаёт оқимининг сурати ва зичлигини кўтара олиш қобилияти

- маънавий етуклик, ўзининг муносабатларини ўраб турган ижтимоий ва табиий муҳит билан уйғунлаштира олиш.

Таълим яхлит – жисмоний, интеллектуал ва маънавий етуклик жараёни ва натижаси сифатида қаралади. Таълим бутун умр давом этади ва фақатгина ўқитиш билан чегараланиб қолмайди. У инсонга ўз ва ўзга дунёлар маданиятига киришга, бу маданият намоёндаларининг овозларини эшитишга, уларнинг бой меросларни ҳис қилишга, ўз туйғуларига қулоқ солишга, ўзини, яшашдан мақсадини англашга, маданиятда, шу баробарида ҳаётда ўз ўрнини топишга имкон яратади. Бугунги таълимнинг мантиғи ана шундай.

Бу нуқтаи назардан таълим жараёни яхлит мантиқий жараён бўлиб, ўқитиш эса унинг таркибий қисми, инсон таълимининг бир воситаси ҳисобланади халос. Унинг энг муҳим қисмларидан бири ўқув фаолиятдан ташқарида махсус ташкил қилинган тарбия ҳамда мустақил таълимдир.



Поделитесь с Вашими друзьями:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   55


База данных защищена авторским правом ©psihdocs.ru 2019
обратиться к администрации

    Главная страница