Касб таълими методикаси


Касбий-педагогик билимлар. Педагогик техника. Индивидуал услубдаги фаолият



страница8/55
Дата07.05.2020
Размер0,71 Mb.
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   55
Касбий-педагогик билимлар. Педагогик техника. Индивидуал услубдаги фаолият
Ўз моҳияти жиҳатидан педагогик фаолият ўқитувчидан умуммаданий, махсус, психологик-педагогик билимлар тизимига эга бўлишни талаб қилади. Касб таълими педагоги нафақат турли-туман касбий, балки умумий қизиқишларга ҳам эга бўлган ёшдаги ўқувчилар гуруҳи билан ишлашига тўғри келади.

Самрали педагогик ҳамкорлик қилиш, талабалар билан ўзарошахсий муносабатлар ўрната олиш педагог кенг дунёқарашга, умумий эрудицияга, ижтимоий, маданий, илмий, техник информацияга эга бўлгае ва уларни доимий равишда ривожлантириб борган тақдирдагина мумкин бўлади. Ана шундагина ёшларни ўзига оҳанграбодек тортувчи, ижодкор, маънан бой шахс шаклланади.

Педагогнинг касбий билимларига қўйиладиган талаблар «касбий таълим ўқитувчиси» мутахассислиги бўйича Олий касбий таълим давлат таълим стандарти билан аниқланади. Унга асосан касбий таълим ўқитувчиси қуйидагилар тўғрисида тасаввурга эга бўлиши керак: ишлаб чиқариш учун кадрлар тайёрлаш тизими тўғрисида; ушбу ишлаб чиқариш касблари бўйича мутахассисларни назарий ва ишлаб чиқариш ўқувининг методологик асослари тўғрисида; турли хилдаги ишлаб чиқаришларнинг назарий асослари, тузилмаси ва уларни ташкил қилиш тўғрисида; уларнинг замонавий аҳволи, тенденциялари ва ривожланиш истиқболлари тўғрисида; асбоб-ускуналарни бошқариш тизимлари ва воситалари тўғрисида; тадбиркорлик фаолияти қонуниятлари ва молиявий асоси тўғрисида; ижодий фаолиятнинг асосий тамойиллари тўғрисида. Бундан ташқари, махсус фан ўқитувчиси қуйидагиларни билиши лозим: ишлаб чиқариш қонуниятларини; жиҳозларнинг турлари ва ишлаш тамойилларини; жиҳозлар, уларнинг тузилиши, уларни эксплуатация қилиш ва созлаш қоидаларини; ишлаб чиқариш технологиясини, маҳсулот сифатини бошқариш тизимининг элементлари ва тамойилларини; ўзлари ўқитаётган фаннинг назарий асосларини чуқур билиш.

Ўқитувчига зарур бўлган психологик-педагогик билимлар тизими ўз ичига бир нечта блокларни олади. Бу энг аввало, педагогик фаолиятнинг хусусиятларини, унинг тузилмасини, педагог шахсига қўйиладиган талабларни билиш. Ўқитувчи унга онгли равишда педагогик жараённи қуришга ёрдам берадиган концептуал билимлар тизимига эга бўлиши керак: таълимнинг ижтимоий ҳодиса сифатидаги моҳиятини, узлуксиз таълим тизимида касбий таълимнинг ўрни ва аҳамиятини, унинг кўп қатламли тузилмасини, унинг ривожланиш тенденцияларини, мутахассисларни касбий тайёрлашнинг замонавий ёндашувлар тўғрисида ва ҳ.к.

Ундан ташқари, педагог ўқитишнинг қуйидаги психологик-педагогик асосларини билиши зарур бўлади:

- ўқитиш жараёнининг моҳияти, унинг қонуниятлари ва тамойилларини;

- талабалар ўқув фаолиятининг тузилмаси ва хусусиятлари, уни ташкил қилиш усулларини;

- ўзлаштириш жараёнининг психологик асосларини;

- ўқув жараёнини лойиҳалаш усуллари ва касбий таълим мазмуни, ўқитишнинг мос моделлари, форма, метод ва воситаларини, касбий таълимнинг замонавий технологияларини танлаш;

- талабаларнинг мустақил иш турлари ва моҳияти, ташкил қилиш усуллари, ўқитиш натижаларини назорат қилиш ва қайд қилиш;

- ўз педагогик фаолияти натижаларини таҳлили қилиш ва ташҳис қўйиш усуллари.

Ваниҳоят, ўқитувчи мулоқотнинг психологик-педагогик асослари тўғрисида тасаввурга эга бўлиши, тарбия жараёнининг назарий асослари ва ўрта махсус касб-ҳунар ўқув муассасаларида тарбиявий жараённи ташкил қилиш усулларини билиши лозим бўлади.

Ўқитувчи касбкорлик билимларининг ўзига хослиги уларнинг комплекс характерда эканлигидир: педагогик маҳорат даражаси кўпинча фан ва амалиётнинг турли соҳаларидан билимларни йиғиш қобилияти ва уларни шахсий достоянияга айлантириш, ўз профессионал фаолияти ва ўз-ўзини мукаммаллаштириш қуроли қилиб олишга боғлиқ бўлади.

Педагогик технология. Педагогик технология тушунчаси кўп қийматлидир. Педагогик технология ўқитувчи педагогик маҳоратининг компонентаси сифатида ўз ичига педагогик жараённи маълум амаллар ва процедуралар кетмакетлигида лойиҳалаш ва амалга оширишни таъминлайдиган уқувлар тизимини ўз ичига олади. Агар педагог ўқув –тарбиявий жараённинг мантиғини ва тузилмасини тушунса, унинг ҳамма босқичларини яққол кўра олса ва уларни тўғри жойлаштира олса, ҳар бир босқични ташкиллаштириш учун зарур бўлган уқувларга эга бўлса фақат шундагина уни технологик қура олади.

Ўқитувчининг ҳар қандай турдаги фаолияти (ўргатувчи, тарбияловчи ва коммуникатив) учун амалларнинг технологик занжири ягона бўлиб, қўйидагича кўринишга эга:

1) педагогик вазиятга (ўқитиш, тарбиялаш, шахслараро ва гуруҳлараро ўзароалоқалари вазиятлари) ташҳис қўйиш;

2) мақсадларни қўйиш ва уларни вазифалар тизимида аниқлаштириш;

3) мос ҳолдаги мазмун, форма ва методларни танлаш, педагогик ўзаротаъсир учун шароитлар яратиш;

4) педагогик ўзаротаъсирни (ўргатувчи ва тарбияловчи) ташкиллаштириш;

5) тескари алоқа, фаолиятнинг жорий натижаларини боҳолаш ва унга тузатиш киритиш;

6) якуний ташҳис, таҳлил ва педагогик ўзаротаъсир натижаларини баҳолаш;

7) янги мақсад ва вазифаларни қўйиш.

расм


Шундай қилиб, педагогнинг педагогик технологияси ўз ичига гностик, прогностик, лойиҳалаш, конструктив, ташкилотчилик, коммуникатив, рефлексив ва аналитик уқувларни олади.



Поделитесь с Вашими друзьями:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   55


База данных защищена авторским правом ©psihdocs.ru 2019
обратиться к администрации

    Главная страница