Касб таълими методикаси


Ўқитувчи касбий педагогик фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари



страница7/55
Дата07.05.2020
Размер0,71 Mb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   55

Ўқитувчи касбий педагогик фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари


Педагогик фаолият инсон фаолиятининг энг қадимги ва доимий давом этувчи фаолиятидир. У жамиятнинг эҳтиёжлари билан бирга пайдо бўлди. Асрлар давомида касбий тайёргарлик ўқувчини ишлаб чиқариш жараёнига жалб этиш, ижодий лабораторияларда ишлаш асосида амалга оширилди. Бунда устоз ўз ишининг устаси бўлиши керак. Фан ва техниканинг жадал ривожланиши, уларнинг интеграцияси, илмий-техник тараққиёт шароитларда касбий фаолият структураси ва характерининг мураккаблашуви, янги технологияларнинг пайдо бўлиши, буларнинг ҳаммаси мутахассисдан кенг миқдорда умумтаълим, илмий-техник, касбий ва маданий дунёқарашни талаб қилади.

Махсус фан ўқитувчисининг фаолияти бошқа фан ўқитувчилариникидан қуйидагилар билан фарқ қилади:



  • касбий тайёргарликни таъминлайдиган фанларнинг хилма-хиллиги билан;

  • ўқитиш жараёнининг ишлаб чиқаришдан ташқарида ташкил қилиниши билан;

  • махсус фан ўқитувчиси ўз касбий-педагогик фаолият тизимини қуриши лозим бўлади.

Психологияда фаолият инсон томонидан уни ўраб турган дунёни ва ўзини ўзгартиришга йўналтирилган инсон фаоллиги формасидир. Фаолият моддий ёки маънавий бойликларни ишлаб чиқаришга йўналтирилганлигига кўра уни икки турга бўлишади: моддий ва маънавий. Улар структурасига кўра фарқ қилади. Агар фаолиятни жараён эмас, балки бирорта субстанция деб қаралса, у ҳолда уларнинг ҳар бирида умумий структурали компоненталарни ажратиш мумкин: субъект, обект, восита, маҳсулот (натижа).

Педагогик фаолиятнинг бошқа ҳар қандай фаолиятдан фарқи унинг маънавий характердалигидир. Бу унинг барча компоненталарининг ўзига хослигини аниқлайди.


- жадвал

Ишлаб чиқариш ва педагогик фаолият структураси




Компонетлар

Фаолият

Ишлаб чиқариш

Педагогик

Субъект

Инженер, техник, ишчи

Педагог

Объект (предмет)

Меҳнат қуроллари: материаллар, технологиялар

Шахсни ривожлантириш ва шакллантириш

Воситалар

Асбоб-ускуналар, механизмлар

Таълим-тарбия методлари ва воситалари

Маҳсулот

Моддий бойликлар

Маънавий бойликлар: ўқимишлилик, тарбияланганлик ва ҳ.к.

Ҳар қандай фаолиятнинг марказида “субъект” - яъни шу фаолиятни амалга оширувчи туради. “объект” - фаолият нимага йўналтирилган бўлса шу ва “махсулот” - фаолиятнинг ўзгарган объекти туради. Ишлаб чиқариш фаолиятидан фарқли ўлароқ бу фаолиятдаги “объект” сўзи шартлидир. Чунки унда бирорта ўзгариш қилиш, унга ишлов бериш жуда мушкул вазифадир.

Шундай қилиб, педагог энг олий, қимматбаҳо бойлик - талаба шахси билан иш кўради. У эса ўзини ривожлантириш, такомиллаштириш, ўзини ўқитиш каби фаолиятларнинг субъекти ҳисобланади. Талабанинг ички кучларига, салоҳиятига, эҳтиёжларига мурожаат қилинмаса педагогик жараён самарали бўлмайди.

Талаба касб-ҳунар ўқув юртларига киришдан олдин касб танлайди ва бу бўлғуси профессионал сифатида субъект позициясини аниқлаб беради: янги вазифалар (касбий фаолиятни ўзлаштириш) ва мавжуд имкониятлар орасида, янги тизимлар муносабати билан шунга ўхшаш муносабатларнинг мактабда одатланиб қолинган стереотиплари орасида зиддият келиб чиқади. Касбий тайёргарлик йўлининг ўзи талаба роли позициясининг жуда тез ўзгаришини талаб қилади: ўқишнинг бошида у мактаб ўқувчиси бўлиши керак эмас, унинг охирида эса – талаба бўлиши керак эмас. Буларнинг ҳаммаси талабаларнинг жадал ижтимоий улғайишини ва касбий - шахсий жиҳатдан ривожланишини талаб қилади.

Таниқли педагоглар фикрига кўра педагогик фаолиятнинг ўзига хос хусусияти унинг бошқарувчанлиги метофаолиятлигидан иборатдир, яъни педагог ўз фаолиятини талаба фаолиятига қараб қуриши лозим бўлади. Бошқа соҳа касб эгалари ўз фаолиятларини малакали бажариши етарли бўлса педагоглар учун эса билимларни сўзлаб бериш эмас, балки талабаларнинг ўқув фаолиятини ташкиллаштириши муҳим. Педагогик ҳақиқатларда шундай дейилади: ёмон ўқитувчи ҳақиқатни айтиб беради, яхши ўқитувчи эса уни топишга кўмаклашади.

Шу нуқтаи назардан ўқитувчининг педагогик позицияси, қадриятлари муҳим аҳамият касб этади. Унинг асосида талаба шахсини қадр-қимматли сифатида қабул қилиш, унга фаол абобгадек муносабатда бўлиш, «субъект-субъект» муносабатларини, яъни ўқитиш жараёнида, ижодий фаолиятда ҳамкорлик қилиш муносабатларини қуришга ҳаракат қилиши керак. Шундай шароитларда педагог ва талабанинг ҳамкорликдаги фаолияти қаратилган «объект» сифатида ўрганувчилар эмас, балки, профессионал фаолиятни ўзлаштириш ҳисобланади. Шундай қилиб, педагогик фаолиятнинг моҳияти «шахсни объектдан субъектга айлантириш» дан иборат. Шу нуқтаи назардан В.А.Сластенин ва А.И.Мищенконинг педагогик фаолиятнинг ҳақиқий объекти педагогик жараёндан юлиб олинган ўқувчи эмас, балки, «ўзаробоғланган ўқув-тарбиявий вазифалар тизимидан иборат бўлган педагогик жараён бўлиб, унда тарбиялануви бевосита иштирок этади ва унинг асосий компоненталаридан бири сифатида фаолият кўрсатади».

Талабани субъект вазифасига «ўтказиш» учун педагогик жараёнда ўқитувчи ташкилотчи, менежер бўлган тақдирдагина мумкин бўлади. Махсус фан ўқитувчилари орасида энг кўп тарқалган хато бу – махсус фанларни ўқитиш учун яхши мутахассис бўлиш, уларни яхши билиш, бу билимларни кўчириб ўтказаолиш ва ишлаб чиқариш жараёнини ташкил қилишнинг ўзи кифоя деб ҳисоблашларидир. Педагогик фаолият ўз хусусиятларига, ўзининг технологияларига эга, мутахассис уларни билмасдан ва эгалламасдан туриб бирор техник соҳада педагог бўла олмайди.

Касбий педагогик фаолиятнинг ўзига хослиги унинг мураккаб ва кўп қийматли характерга эгалигидир. Педагог ўз индивидуаллигига эга бўлган, ривожланаётган шахс билан иш кўради. Одатда ўқув гуруҳида кенг спектрдаги ёш шахслар бўлади. Сўзсиз, ишга ижодий изланиш ва ижодий муносабатда бўлиш ҳар қандай касбий фаолиятнинг самарали бўлишининг муҳим шарти ҳисобланади, бироқ айнан педагогик фаолиятда улар меъёр бўлиб ҳисобланади, усиз ушбу фаолият умуман юзага чиқмаслиги мумкин. Педагог шахсининг ижодий йўналганлиги замонавий таълимий вазиятда жуда зарур, чунки ўқитишнинг концептуал асосларини танлашда, индивидуал педагогик тизим сифатида ўз шахсий фаолиятини қуришда унинг роли ошиб боради.

Педагогик фаолият муҳим яратувчи ижтимоий функцияни бажаради: унинг натижасида нафақат конкрет шахс шаклланади ва ривожланади, балки давлатнинг келажаги ҳам аниқланади, унинг маданий ва ишлаб чиқариш салоҳияти таъминланади. Педагогик фаолиятнинг прогностик характери шахс ва жамиятнинг нафақат бугунги эҳтиёжлари, балки келажак эҳтиёжлари, ёш мутахассисларнинг ижтимоий ҳаёт шароитлари ва касбий фаолиятга мослашиши, балки уни ўзгартиришга тайёрлигига йўналган мақсадлар полифонизмини аниқлайди. Замонанинг машҳур педагоги Ш.А. Амоношвили “тарбиянинг асосий фожеаси” шундан иборатки, ўқитувчилар хозирги замонда яшайди, лекин келажакни қуради деган эди.

Ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув муассасаси ўқитувчисининг педагогик фаолиятининг полифункционал ва тизимли характердалиги унинг кўп қирралилигида намоён бўлади: талабалар томонидан нафақат касбий билим ва фаолият усулларини ўзлаштириш, балки профессионалнинг шахс бўлиши ва ривожланиши, ушбу мақсадларни амалга ошириш, таълимий ва ривожлантирувчи муҳит ҳосил қилиш ва ҳ.к.лар учун шароит яратадиган талабалар гуруҳида муносабатларни қуришга ҳам йўналтирилган бўлиши керак.

Махсус фан ўқитувчиси фаолиятининг асосий йўналишлари ва мазмуни олий касбий таълим стандартида берилган «касбий таълим педагоги» мутахассислигининг малакавий характеристикасида аниқлаб берилган. У касбий педагогик фаолиятнинг қуйидаги турларини бажаришга тайёр бўлиши лозим:


  • касбга ўқитиш;

  • ишлаб чиқариш технологик фаолият;

  • методик ишлар;

  • ташкилий - бошқарув фаолият;

  • илмий-тадқиқий фаолият;

  • маданий-маърифий фаолият.

Буларнинг ҳаммаси педагог шахсида умумий ва профессионал -педагогик маданиятни, кенг умуммаданият, бошқарув, махсус ҳамда психологик-педагогик компетентликнинг мужассам бўлишини англатади. Педагогик фаолиятнинг хилма-хиллиги уни ўқув-тарбиявий жараённинг яхлитлигини таъминлайдиган ўзаробоғланган ва ўзаро бир-бирини аниқловчи турли компонентларнинг мураккаб бирлиги сифатида қарашга имкон беради.

Педагогик фаолият тизим сифатида

Педагогикада тизимли ёндашув педогогик фаолиятни унинг барча қисмларининг самарали ўзароалоқасини таъминлайдиган яхлит жараён сифатида қуриш усулларидан биридир. Тизим деганда бир-бири билан алоқадор бўлган ва бир бутунликни ҳосил қиладиган элементлар тўпламидан иборат бўлган кўп сатҳли таълим, мураккаб объект тушунилади. Инсоннинг ўзи ўта мураккаб кўп сатҳли мураккаб тизимдир. Табиийки уни маълумотли қилиш жараёни ҳам мураккаб, кўп қиррали ва кўп омилли тизим сифатида қаралиши лозим.

«Педагогик тизим» тушунчаси бир қийматли эмас, уни таълимий функцияни бажарадиган бир қатор тизимларга киритиш мумкин. Касбий таълимнинг ўзи ва ўз ичига таркибий қисмлар сифатида «тарбия тизими» ва «ўқитиш тизимини » олган конкрет ўқув муассасасидаги педагогик жараён тизим бўлиши мумкин. Ўқитувчининг яхлит педагогик жараённи ташкил қилишга йўналтирилган педагогик фаолияти ҳам педагогик тизим булолади; ваниҳоят, алоҳида машғулотни ҳам элемент, ҳам ўқитувчи фаолиятининг тизимостиси сифатида қараш мумкин. Шундай қилиб, педагогик тизимларнинг иерархияси мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири умумийроқ тизимга элемент бўлади.

Ҳар қандай педагогик тизимнинг моҳияти унинг сатҳларидан қатъий назар бир хилдаги элемнтларнинг мавжуд бўлиши ва уларсиз у ишлай олмаслигини билдиради (-расм).

Мавжуд бўлган структурали схемалардан фарқли равишда ушбу схема педагогик тизимни нафақат субстанционал, шу билан бирга процессуал жиҳатдан қараб чиқади, шунинг учун барча элементларнинг жойлашиши педагогик жараённинг ўзи ва уни бошқарадиган педагог фаолияти мантиғида қурилган.
Расм
Ихтиёрий педагогик тизим марказида унинг мақсади, тарбия ва ўқитиш мазмуни ва ҳ.к. ларни аниқловчи, ушбу тизимнинг субъектлари ўқувчи ва педагог шахслари туради.

Ҳаттоки ўқитишнинг замонавий моделларида (масофавий, компьютерли, телевизион) ҳам педагогнинг роли сезиларли бўлмаса, унинг шахси жараёнда кўп қатнашмаса ҳам у мана шу модел ва ундаги дастурнинг тузувчиси, амалга оширувчи ва ижодкори бўлиб қолади.

Педагогик жараён, педагогик тизимнинг самарали фаолият кўрсатиши ўқитувчининг маҳоратига, унинг умумий ва профессионал-педагогик маданиятига, касбий қобилиятларининг ривожланганлик даражасига боғлиқ. Тизимнинг конкрет таълим муассасаси даражасида шундай субъект сифатида бутун педагогик жамоа чиқади.

Педагогик муҳитда кенг тарқалган ҳодиса – бу ўқитувчилар онгида педагогик фаолият мақсадларининг нотўғри талқин қилинишидир, яъни воситаларни мақсадларга кўчириш. Баъзи ўқитувчиларга хос бўлган «эгоцентризм» ва «предметоцентризм» уларнинг энг аввало ўз шахсий мақсадларига йўналтирилганлигида намоён бўлади. Улар сифатида талаба томонидан предмет билимлар тизими ва усулларини ўзлаштириш чиқади. Касбий ўқув муассасаси педагогининг мақсади энг аввало талаба шахсига, унинг профессионал бўлишига қаратилган бўлиши лозим, у ўқитадиган фан эса ушбу мақсадни амалга ошириш воситаси бўлиши лозим.

Ҳар қандай даражадаги педагогик фаолият мақсадларни қўйишдан бошланади. Ўрта касбий таълим педагогик тизимида мутахассисни тайёрлаш мақсадларининг умумий структураси мақсадлар иерархиясидан иборат: умумдавлат мақсадлари - таълим муассасаси мақсади – конкрет фан бўйича ўқитиш мақсади.

Қўйилган мақсадлар касбий ўқитиш мазмунини танлаш ва мақсадларни амалга ошириш учун тарбия, форма, метод ва технологияларни, мос педагогик шароитлар яратишни аниқлаб беради. Уларга қуйидагилар киради: ташкилий - талабалар фаолиятини ташкил қлиш, таълимий муҳит ҳосил қилишга йўналтирилган; моддий – ўқув-тарбиявий жараённинг техник таъминоти; психологик – шахслараро ва берилган педагогик мақсадларга мос келадиган иш юзасидан муносабатларни қуриш.

Ваниҳоят, педагогик фаолиятнинг натижавий – рефлексив компоненти унинг натижаларини таҳлил қилиш ва баҳолашни ўз ичига олади. Бунда педагогик тизим самарадорлигини баҳолаш критериялари қўйилган мақсад ва вазифаларга мос келиши керак.

Касбий-педагогик фаолиятнинг компоненталари унинг яхлитлигини таъминлаб, шу билан бир вақтда унинг кўп функционал характерини акс эттиради. Бу тадқиқотчиларга ушбу компоненталарни функциянинг мустақил турлари сифатида ажратишга имкон берди. Мавжуд ёндашувларни таҳлил қилиш асосида фаолият ва амаллар турларининг тизими чизиб чиқилади (- жадвал).


Педагогик фаолият турлари ва унга мос педагогик амаллар


Педагогик фаолият турлари

Педагогик амаллар

1. Башорат қила олиш- олдиндан кўра билиш, педагогик фаолиятнинг натижасини башорат қилиш ва педагогик жараённи моделлаштириш

1. Педагогик вазиятни таҳлил қилиш

2. Педагогик мақсадларни илгари суриш

3. Педагогик мақсадларга эришишнинг мумкин бўлган усулларини танлаш

4. Натижаларни олдиндан кўра билиш

5. Педагогик жараён босқичларини аниқлаш ва вақтни тақсимлаш


2. Лойиҳалаш ва кострукциялаш- педагогик жараённи лойиҳалаш ва режалаштириш

1. Ўрганувчиларнинг эҳтиёжлари, қизиқишлари ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда мақсадларни аниқлаштириш.

2. Мақсад ва вазифаларни амалга ошириш усуллари ва босқичларини аниқлаш.

3. Ўқув материалларини танлаш ва жамлаш.

4. Педагогик шароитларни аниқлаш:

- моддий

- ташкилий

-психологик

5. Амалларни режалаштириш:

- ўқитувчининг

- талабанинг



3. Ташкилотчилик- ўқитувчи ва талаба фаолиятининг педагогик амалларини ташкиллаштириш

1.Олдинда турган фаолиятга талабаларда мотивацияни ҳосил қилиш.

2. Ўқув материалларини ўқувчиларнинг тайёргарлик даражасига, уларнинг ҳаётий тажрибасига асосан танлаш ва мослаштириш.

3. Турли шакл ва усуллар ёрдамида талабаларнинг ҳамкорликдаги фаолиятини ташкиллаштириш.

4. Талабаларнинг ижодий фаоллиги ва билиш мустақиллигини рағбатлантириш.



4. Коммуникатив-

лик –самарадор педагогик жараёнини ташкил қилиш учун ўзаро муносабатларни қуриш



1. Мулоқот бўйича шерикларни психологик ҳолатини қабул қилиш (перцепция).

2. Ташқи сигналларни мос талқин қилиш асосида шерикларнинг якка хусусиятларини аниқлаш.

3. Коммуникативлик - ҳужум уюштириш (ўзига эътиборни жалб қилиш).

4. Гуруҳ билан, ҳар бир талаба билан психологик контакт ўрнатиш.

5. Ҳамкорликдаги фаолият жараёнида мулоқотни бошқариш.


5. Рефлексив – педагогик фаолиятга якун ясаш

1.Таълимий жараёнларнинг натижаларини назорат қилиш.

2.Олинган натижаларни таҳлил қили шва баҳолаш.

3.Ютуқ ва камчиликларнинг сабабини аниқлаш.

4.Ўз касбини такомиллаштириш ва фаолиятига тузатиш киритиш йўлларини аниқлаш.





Ўқитувчи педагогик фаолият субъектидир. Педагогик маҳорат

Инсон фаолиятининг ҳар қандай соҳасидаги ўзгаришлар энг аввало унинг субъекти, унинг ижодкори, унинг яратувчисини ўзгартиришдан бошланиши керак. Қуйидагича фалсафий тамоил мавжуд: ўхшаш –ўхшаш тарзида яратилади, яъни шогирднинг маънавияти устознинг маънавияти асосида, билими - билими асосида, маҳорати - маҳорати асосида шаклланади.

Агар педагог касбий ва шахсий жиҳатдан бу фаолиятга тайёр бўлмаса, унга на замонавий педагогик технологиялар, на техник воситалар ўз педагогик фаолиятини қуришга ёрдам бера олмайди. Педагогнинг шахсига қўйиладиган талаблар жуда хилма-хил. Уларнинг энг биринчиси профессионализм, яъни ўз ишининг устаси бўлиши, унга энг яқин бўлган тушунча касбий мувофиқлик тушунчасидир. Инсоннинг касбий фаолиятидаги етуклигини қуйидагилар аниқлаб беради:


  • Махсус мувофиқлик – етарлича юқори даражадаги касбий фаолиятга эга бўлиш, ўзининг касбий тараққиётини лойиҳалай олиш қобилияти

  • Ижтимоий мувофиқлик – ҳамкорликдаги касбий фаолиятни амалга ошира олиш, ҳамкорлик қилиш, шу касбда қабул қилинган касбий мулоқот услубларини билиш, ўз меҳнатининг натижалари учун ижтимоий жавобгарлик

  • Шахсий мувофиқлик – ўз тараққиётини ва ўзини намоён этиш усулларини билиш

  • Индивидуал мувофиқлик – касбий ўсишга тайёргарлик, ўз-ўзини ташкил қилиш, ўз-ўзини реабилитация қилиш.

Одатда ўқитувчининг кабий мувофиқлиги ва касбий маҳоратини аниқлашда унинг педагогик уқув ва малакаларга эгалиги ва педагогик жараённи ташкил қила олиш қобилияти тушунилади.

Касбий прфессионализмнинг энг юқори чўққиси бу – педагогик маҳоратдир. У ўқув тарбиявий жараённи самарадор бошқаришда намоён бўлади.

Педагогик фаолиятда фикрлашнинг бир нечта хусусиятларидан фойдаланилади:


  1. Аналитик фикрлаш – зарур ахборотларни, турли вазиятларни мантииқий қайта ишлаш ва таҳлил қилиш қобилияти

  2. Фикрлаш эгилувчанлиги – вазиятга қараб фикрлаш

  3. Фикрлашнинг альтернативлиги ва очиқлиги

  4. Фикрлашнинг ижобий йўналтирилганлиги- «Кучли салбий фикрлар фикрлашда салбий кайфиятларни келтириб чиқаради, ўз моҳиятига кўра вайрон қилувчи бўлади». Бу П.Вайнсвагнинг фикрлари

  5. Толерантлик – педагогнинг қарашларига мос келмаган қарашларга, эътиқодга, талаба ва ҳамкасбларнинг ҳулқига нисбатан сабр тоқатли бўлиш

  6. Креативлик – шахснинг ижодга нисбатан умумий қобилияти

Конструктив қобилиятлар – педагогик жараённи қуриш ва лойиҳалаш, башорат қилиш, натижаларни олдиндан кўра билиш.

Педагогик фаолият тор доирадаги мутахассислик билимдонлигига эга бўлиб қолишликка йўл қўймайди, ўқитувчининг малакаси барча турдаги профессионал билимдонлик билан аниқланади. Бундан ташқари, касбий таълим ўқитувчисининг билимдонлигини инсон учун зарур бўлган малакадан қатъий-назар умумий билимдонлигининг профессионал фаолияти соҳасида талабаларни ўқитиш билимдонлиги ва психологик педагогик билимдонлигининг бирлиги сифатида кўриб чиқилади.

Ўқитувчининг асосий малакаси ва профессионал билимдонлиги – педагогик маҳорати, педагогик махоратга ва билимга эга бўлиш тушунилади. Ўз навбатида билимга эга бўлишлик, педагогик жараённи тўғри ва мувофиқ равишда ташкил қилишни таъминлайди. Юқори даражадаги профессионализм педагогик маҳорат деб ҳисобланади, ушбу маҳорат ўқитувчининг ўқув-тарбиявий фаолият билан талабаларни самарали бошқариш имконига эга махсус билим ва махоратининг комплекси каби аниқланади. Педагогик маҳорат ўқитувчининг маҳорати билан боғлиқдир. Педагог профессионал – педагогик фаолиятга киритилган, унинг ўз шахсиятлиги, малакавий билими ва маҳоратини шакллантириш даражаси унинг позициясидан, шахсиятининг йўналганлигидан, танланган мақсад ва вазифаларни аниқлайдиган муҳим тизимидан, педагогик фаолиятни усулларидан, уларга бўлган эхтиёжидан, уларни эгаллашга интилишдан, уларни такомиллаштиришдан иборат.

Шунинг учун, ўқитувчининг шахсий – иш сифатининг профессионал билимдонлиги билан бирлашиши каби профессионал педагогик фаолиятни ташкил қилишнинг юқори даражасини таъминлайдиган шахсият хусусиятининг комплекс сифатида кўриб чиқилиши аниқ ва тўғри фикр ҳисобланади. Турли муаллифлар томонидан тақдим этилаётган хусусиятлар таркиби кўп қиррали ва кенг ёритилгандир, лекин улар бир нечта гурухларга бирлаштирилган бўлиши мумкин.

Ўқитувчининг педагогик маҳоратни аниқлайдиган хусусиятини мураккаблаштириш.

Муҳим мақсадли ташкил этиш, (профессионал-педагогик йўналиш) ва якка психологик хусусиятлар (умумий ва профессионал-педагогик имкониятлар) бирлиги сифатида шахсият компонентига тегишлидир.

Турли тадқиқотчиларнинг фикрича ўқитувчи-устоз эга бўлиши керак бўлган шахсият сифатларининг кенг рўйхати мавжуд. Уларни бирлаштириш асосида ўқитувчи шахсиятининг сифатли ўзига хос хусусиятини аниқлаш мумкин. Шахсда айрим қирраларни кўрадиган, ушбу қирраларнинг юзага келиши орасидаги “тўғрилаш”ни қидирадиган, айрим психологларнинг фикрини танқид қилган ҳолда, С.А. Рубинштейн шахснинг бирлигини аморф бутунлик каби кўриб чиқишни олдини олган. Шахснинг бутунлиги бу унинг таркибий бирлиги ҳисобланади, бошқа барча хусусиятларни бирлаштирадиган тизимли хусусиятларнинг мавжудлиги унинг бутлигига асос бўлиб, ҳисобланади.

Ўқитувчи шахсининг тузилмасида профессионал-педагогик йўналганликка тегишли, В.А.Сластенинанинг фикрича педагог шахснинг асосий профессионал муҳим хусусиятларини бириктирувчи ва бирлаштирувчи каркасга тенглаштирган.

Ўқитувчи шахсининг профессионал-педагогик йўналганлигининг асоси профессионал муҳим ориентацияга бириктирилган педагогик фаолиятнинг муҳим муносабатлари тизими ҳисобланади. Педагогик маҳоратнинг ахборот-назарий ва фаолият компонентларини шакллантириш педагогик маҳоратга эга бўлиш эхтиёжини аниқлайдиган шахснинг профессионал-муҳим ориентациясини ривожлантириш даражасидан ҳосил бўлиши ҳисобланади. В.Д. Шадриковнинг фикрича, жамият ва профессионал аҳамиятили муҳим ориентациянинг шахсда мавжудлиги ишга бўлган муносабатни таъминлайди, излашга, ижод қилишга ундайди, ижобий ориентация бўлмаганда мавжуд бўлган маҳоратнинг йўқолишига сабаб бўлиши мумкин.

Прогноз қилиш, лойиҳалаш функцияларини бажариб, профессионал-муҳим ориентация ўқитувчига ўз фаолиятининг моделини тузиш имконини беради. Фаолияти ўзини ривожлантириш ва такомиллаштириш ориентири бўлиб ҳисобланади. Ўқитувчилар муҳим маънога эга: ўзи учун бўлган педагогик фаолиятнинг аҳамиятга эга томонларини англаш педагогик соҳасидаги фаолиятнинг мураккаб ва қийин бўлган томонларига инсоннинг маъноли барқарорлиги ва тайёргарлигини таъминлайди.

Ўқитувчининг муҳим ориентацияларида профессионал фаолиятдаги муҳим томонларига нисбатан уч гурухи мавжуд:


  • педагогик меҳнатга (ушбу фаолиятнинг мақсади ва шахсий фикрини унинг муҳимлигини, унинг натижаларига чуқур манфаатдорлиги ўқитилаётган фанига қизиқишини англатади);

  • талабанинг шахсияти (профессионал шахс ривожланишининг қабул қилиниш ва йўналганлиги);

  • ўқитувчининг шахсиятига ва ўқитувчи сифатида ўзига (ўзи-инсон ва касби тўғрисидаги тушунчалар мажмуи каби профессионал идеал ва позитив концепциясининг мавжудлиги);

Улар ўзаро боғлиқ, бироқ маънога эга тизим мурувватли педагогик қурилмага мос бўлган талаба шахсига нисбати ҳисобланади.

Ўқитувчининг муваффақиятли фаолияти педагогик маҳоратни шакллантиришнинг якка-психологик шарти асос бўлади. Педагогик маҳоратга умумий ва педагогик имкониятлар киради. Бундай имкониятлар ушбу фаолиятнинг усулларини тез, чуқур ва мустахкам эгаллашда аниқланади ва намоён бўлади. Педагогга зарур бўлган имкониятлар мажмуи ҳар қандай фаолиятни бажариш учун талаб қилинадиган умумий, ҳамда педагогик фаолиятни таъминлайдиган махсус қобилиятни ўз ичига олади. Махсус қобилиятларни мустақил ташкил қилиш умумий қобилиятлиликнинг таркибий қисмидан иборат. Қобилиятлар туғма бўлмайди, улар маълум фаолият жараёнида ривожланади. Педагогга зарур бўлган билимва профессионал фаолият маҳоратларини ўзлаштириш уни ўзида бўлган қобилият билан бирга маълум қобилиятларни ривожлантириш билимга эришиш жараёнида содир бўлади.

Умумий қобилият шахснинг психофизиологик ривожланиш билан темперант, характер, интелект билан аниқланади. В.А.Якуниннинг фикрича интелкт педагогик фаолиятнинг муваффақиятини аниқлайдиган муҳим фактори бўлиб ҳисобланади. У ўтказган тадқиқотида маълум бўлдики, интелектнинг даражали кўрсаткичи ўқитувчи-мастерда юқори мастер бўлмаган ўқитувчига нисбатан. Интеллект педагогнинг бутун фаолиятини амалга оширишда муҳим роль ўйнайди (прогноз, лойихалаш, конструктив, рефлекс ва билим) педагогнинг интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш даражасидан унинг гиостик (билиш) қобилияти, ўзига ахборотни олиш, қайта ишлаш ва ундан фойдаланиш қобилиятига боғлиқ.

Интеллектни яхши ривожланган фикр билан тенглаштириш мумкин эмас. Бу – мураккаб ва кўп даражали ўқитиш, унинг психик жараёнлар тизими атроф-муҳитни билиш, турли вазиятларда қарор қабул қилиш, ўз хуқуқини назорат қилишни таъминлайди. Психологлар интеллектни исталаган фаолиятнинг муваффақиятини таъминлайдиган – умумий махсус муаммоларни ҳал этишга мўлжалланган-профессионал ва шахслараро муносабатларни юзага келтирадиган ижтимоий, педагогик профессионал интеллектнинг юқори даражаси унинг бутун интеллектини ривожлантириши мумкин.

Шундай қилиб, фикрлаш қобилияти ўз – ўзидан педагогик маҳоратни юқори даражада таъминлайди. Назарий фикрлашга эга педагоглар амалий педагогик вазифаларни ҳал эта олмайдилар ва педагогик ўзаро ҳамкорликнинг самарали усулларини билмайдилар. Бунда педагогик вазифалар педагог-мастер учун фикрлаш, мантиқий, хатто ижодий жараён ҳисобланади. Педагог мастердаги педагогик фикрлашда ички ягона интеллектуаллик, эмоционал ва мисол учун педагог талаба билан ўзаро муомила қилиш қийин вазиятда тез қарорга келиши керак деб ҳисоблайлик.

Бундай ҳолатда педагог ўз мантиқий қарашларига асосланиб харакат қилиши мумкин-ми?

Мумкин эмас, биринчи навбатда педагог талабанинг мантиқий фикрини хулқини тушуниши керак, тасаввурини кузатувчанликни, интукциясини ривожлантирмасдан бунга эришиши қийин. Бир чизиқли ва ҳаддан ташқари мантиқий фикрлаш педагогни ижодий ишлашга, талабани тушунишга усулларини топишга, ҳалақит беради ва мурувватли педагогик фаолиятда бир нечта фикрлаш хусусиятлари юзага келади.

Аналитик фикрлаш - зарур ахборотни педагогик қарорларни ҳал этадиган, бажарилган натижаларни критик баҳолайдиган турли вазиятни мантиқий қайта ишлаш, таҳлил қилиш қобилияти.

Қатъий фикрлаш – юзага келган шароитларга боғлиқ ҳолда вазиятга таъсир қилишга ва харакатлар усулини ўзгаришга ёрдам беради. Қатъий фикрлаш ажойиб, янги ва оптимал фаолият усулларини бир зумда топиш билан аниқланади.

Альтернатив ва очиқ фикрлаш муаммони ҳал этишнинг турли йўлларини кўриш, бошқа фикрларни тушуниш ва қабул қилиш қобилиятидан иборат.

Очиқ фикрли педагог ўз фикрини ягона тўғри деб ҳисобламайди ва бошқанинг фикрини нотўғри деб қабул қилмайди. У бошқаларнинг мантиқий фикрини тушунишга ва ўз қарашларини ўзгартиришга, ривожлантиришга қаратади.

Позитив йўналтирилган фикрлаш, фикр билан бирга юзага келадиган эмоциялар билан аниқланади. “Кучли негатив фикрлар тасаввурдаги негатив фикр вазиятни юзага келтиради, у ўз навбатида тор йўналган ва қатъий чекланганлиги учун бузувчи ҳисобланади” деб таъкидлайди. Г. Вайнцваг [20, 138-бет].

Педагогнинг тасаввури хаёжонсиз –мантиқий бўлмаслиги ёки турли ижтимоий ва профессионал стереотиплар билан аниқлаш мумкин. Унинг фикри иссиқлик билан муносабатда бўлиши, тушуниши ва раҳмли бўлиши керак. позитив фикрлаш ўз ўқувчиларида бошқа инсонлар ва ўзида яхши очиқлик томонларини кўриш қобилияти билан белгиланади. Унинг асосида оптимнистик дунёқараш ётади, ўз навбатида педагогик оптимизмида талабалар имкониятларига ва ўз кучига ишониш ётади.

Позитив йўналиш ва очиқ фикрлаш натижаси каби педагогнинг шахси сифатида идрок қилинадиган толерантлик ҳисобланади.

Толерантлик - талабалар ва хамкасбларнинг фикрлари, чунончи, хулқига нисбатан бепарво қарашлик билан аниқланади.

Креативлик – янги, оригинал фикрни юзага келтирувчи ижодий фикрни ривожлантириш даражаси билан ҳамда К.Роджерснинг фикрича педагог томонидан ўзининг ички моҳиятини ва индивидуаллигини юзага келтирадиган актуаллаштириш қобилияти билан аниқланадиган ижодга нисбатан умумий қобилият.

Умумий қобилиятлар педагогик қобилиятларга ўзгаради:

Конструктив қобилият - прогноз қилиш, лойихалаш ва жараённи педагогик қуришни таъминлайди. Жараённи педагогик қуришга натижаларни аниқлаш, мақсад ва вазифаларни қўйиш, режа ва лойихаларни ишлаб чиқиш, ўқув-тарбия фаолиятни самарали ташкил қилиш шароитларини аниқлаш киради. Инсоннинг ўз фаолиятини прогноз қилиш қобилияти асосида фикрлаш ва тасаввур бирлиги ётади. Ўқитувчи ўзидаги педагогик тасаввурни – талабаларнинг қайси бири келажакда қандай бўлишини олдиндан билиш қобилиятини ривожлантириш зарур. “Ҳар қандай ижодкор каби – ўқитувчи ўзининг ижодини кўрсатиш зарур” деб ёзган машҳур педагог М.П. Шетинин – Деталларда асосан аниқ кўрингани сари яратишга қаратилган мақсад ҳисобланади. Кўра билишлик, қобилияти интукциясига боғлиқ, у одатда “идрок билиши” каби билим олиш йўлларини ва шароитларини билмасдан билим олиш вазиятини қамраб олиш қобилияти аниқланади. интукция эмоционал аниқлик ва қабул қилувчанликка эга педагогларда мавжуд.

Коммникация қобилияти педагогик қобилиятнинг етакчи гурухларидан иборат. Педагогик қобилият тарбиялаш ва ўқитиш жараёнида шахслараро ва иш юзасидан мулоқотда таъминланади. Улар ўз ичига қуйидаги қобилиятлар комплексини ва педагогнинг шахс жиҳатдан хусусиятларини олади:


  • дилкаш – мулоқотга тез киришиш, мулоқот қилиш вазиятларига ориентация қилиш ва мулоқотдаги шеригига адекват таъсир этиш қобилияти;

  • эътиборни тақсимлаш – атрофда содир бўлаётган барча нарсаларни ўқитувчининг кўриш бир нечта фаолият билан шуғулланиш имконияти (материални бериш, олиш – яъни, уни талабалар қандай қабул қилишлари тўғрисидаги ахборотни бериш, уларнинг ҳар бирини эътибордан чиқармаслик ва х.к.);

  • эмпатия – кечинмаларни тушуниш, эмоционал алоқадорлик ва тушуниш имконияти ёки тасаввур қилиш ва интуиция ёрдамида бошқа инсоннинг хаётини вазиятни ҳис этиш имконияти. Эмпатия эмоционал идентификация натижасида, бошқа инсоннинг ҳис-хаёжонини билиш ва бошқа инсон ўрнига ўзини қўя билиш имконияти юзага келади. Шунинг учун, ўқитувчига ўзининг талабалик даврида бошидан ўтказган ҳолатлар ва муаммоларини эслаш зарурдир;

  • идрок этиш – талабанинг ташқи кўриниши, мимикаси, харакатлари билан унинг эмоционал ҳолатини кўриш ва аниқлаш имконияти. Ўқитувчининг идрок этиш имконияти педагогик кузатувчилик ва кўра олишни ривожлантириш, бошқа инсон томонидан англай олмаган бир зумлик реакцияларни кўра олиш ва уларни “ўқиш”ни билиш билан боғлиқ;

  • экспрессив имконияти – эмоционал ҳолатнинг муносабат жараёнида адекват узатишда акс этади, ушбу имконият бошқа барча имкониятлар билан хусусан, коммуникатив имконият билан ўзаро боғлиқдир ва ўқитувчининг ташаббускорлик сезгиси, педагогик ўзаро ҳамкорлигини тузилишида талабалар, гурухларининг психологик хусусиятини ҳисобга олиш имконияти ва бошқа кишиларда ташаббускорлик имкониятларини кўриш имкониятида кўриниб туради;

  • ўзининг ортидан эргаштириш имконияти, фаолият юритишга мотивацияни яратиш;

  • бошқаларга ўз энергиясини юқтириш имконияти, у ўз навбатида ўқитувчининг эмоционал потенциясига боғлиқдир;

  • ўқитувчининг ички фаоллигига боғлиқ бўлган ташкилотчилик фаолиятига тайёргарлиги. Шахс фаоллигининг асоси нейтродинамик ва психофизиологик имкониятлар ҳисобланади. Ижрочилик фаолиятга эга ўқитувчилар юқорида келтирилган сифат ва хусусиятларни ўзида ривожлантириши зарур.



Поделитесь с Вашими друзьями:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   55


База данных защищена авторским правом ©psihdocs.ru 2019
обратиться к администрации

    Главная страница