Касб таълими методикаси


Ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг онгли ва фаол қатнашиш тамойили йўқ



страница55/55
Дата07.05.2020
Размер0,71 Mb.
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55
Ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг онгли ва фаол қатнашиш тамойили йўқ
ЎМКҲ ўқув юрти педагогининг дидактик фаолияти
Ёшларга касбий таълим бериш мақсади қатор талаблар билан аниқланади: вақт тақозоси билан, илмий-техник тараққиёт талаблари билан, жамиятнинг ижтимоий буюртмаси билан, Ўзбекистон республикасининг «Таълим тўғрисида» ги қонуни билан, жаҳон фани ва фан-техника ютуқлари билан, ижтимоий- иқтисодий, психологик, моддий- техник ва маданий муносабатлар билан, инсоннинг табиат ва техносферадаги мавқеи билан.

Касбий таълим ўқитувчисининг функциялари қуйидагилардан иборат: ўқитиш, ривожлантириш, тарбиялаш (меҳнат, технологик маданият, ақлий, жисмоний, аҳлоқий, экологик, ҳуҳуқий, эстетик, маънавий, жамоавий), диагностик, бошқарувчи, муҳандислик, назорат қилувчи, тадбиркорлик, конструктор-технологик, ташкилий, лойиҳалаш, кашфиёт-рационализаторлик, информацион, сафарбарлик, тадқиқий ва бошқалар.

Педагогик фаолият структураси: амалий-ўзгартирувчи, қадрли-мўлжалланган, билиш, коммуникатив ва бошқалар.

Ўқитувчининг барча фаолиятлари у ёки бу ўқитиш методларида ўз аксини топади. «Метод» сўзи нима қилиш керак, қандай қилиш кераклигини ойдинлаштириш билан бирга қўлланилади. Метод деганда муайян масалаларни ечиш, маълум мақсадларга эришиш йўллари, усуллари, воситалари тушунилади. Шундай қилиб ўқитиш методлари педагог ва талаба, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ишлаш усуллари сифатида аниқланади ва улар ёрдамида билим, уқув ва кўникмаларга эришилади, дунёқараш шаклланади ва қобилиятлар ривожланади. Ўқитиш методлари оғзаки, кўргазмали, буюм ва уларнинг тасвирларини кузатиш, иллюстратив, китоб устида ишлаш ва ҳ.к. «Махсус фанлар» таълимий соҳани ўзлаштириш ва ўқитиш методлари қуйидагиларни назарда тутади: догматик, тарихий, бевосита кузатиш, тажрибавий, лойиҳавий. Бироқ ҳар қандай шароитда ҳам ўқувчиларга технологик билимларни эгаллаш усулларини, мантиқий фикрлашни ўргатиш зарур.

Талабаларнинг умумтехник тайёргарлигини таъминлаш учун ўқитишнинг фаол методларидан фойдаланилади: техник ва технологик вазифаларни ечиш (иш режимларини ҳисоблаш, бошқарувчи дастурларни ишлаб чиқиш ва уларни регулировка қилиш, кинематик ва динамик характеристикаларни ҳисоблаш, маҳсулот конструкциясини ишлаб чиқиш)

Ўзгартирувчи фаолият методлари қуйидагича бўлиши мумкин: репродуктив, муаммоли, изланувчан, тадқиқий, мустақил иш, амалий, лойиҳавий ва бошқалар.

Муҳандислик ва касбий тайёргарликнинг комплекс фаол методлари: дизайн-таҳлил, морфологик таҳлил, лойиҳалар методи, ақлий ҳужум методи, компьютерлаштириш, ишбоп ўйинлар, ўқув-тажриба ва боқалар.

Ўқув фаолият шакллари: индивидуал, индивидуал-гуруҳли, жамоавий, синф ва синфдан ташқари ва бошқалар.

Ўқитиш сифатини назорат қилиш қуйидагича бўлиши мумкин: кузатиш, билим ва уқувларни текшириш, тестдан ўтказиш.

Ўқитувчининг касбий тайёргарлиги мотивацияси, бизнингча, энг аввало унинг ўқувчилар билан ишилашни жон-дили билан севишидир. Умумий ҳолда мотивация инсон фаолиятини бошқаришда унинг ҳулқ-атвор мотивларидан фойдаланишдир.

Касбнинг шахсга талаблари: педагогик маҳорат, уқув, кўникмалар; психологик-педагогик лаёқат; педагогик мувофиқлик ва такт; меҳнат таълими методикаси, технология ва тарбия таълими методикасини мукаммал билиш; ўқувчиларнинг потенциал имкониятларини ривожлантириш ва уларни юзага чиқариш, ўқиш натижаларини илмий баҳолай олиш ва бошқалар.

Ўқитувчи шахсига қўйиладиган талаблар: инсонпарварлик, ўқувчига қизиқиш ва муҳаббат, профессионал-педагогик йўналганлик, ижтимоий эҳтиёжлар, аҳлоқий ва умуминсоний қадриятлар, масъулият ва ижтимоий бурч, ташкилотчилик қобилиятлари, педагогик мустақил таълим ва бошқалар.

Ўқитувчига зарур бўлган билимлар: ижтимоий-гуманитар, психологик-педагогик, умумтехник, махсус, иқтисодий, экологик, умуммаданий.

Ўқитишнинг анъанавий тамойиллари: назариянинг амалиёт билан боғлиқлиги, илмийлик, тизимлилик ва изчиллик, эришувчанлик, кучига ярашалилик, яхлитлилик, интегративлик ва универсаллик, табиат билан ўхшашлик ва маданий уйғунлик, вариативлик, информативлик, модуллилик, қадриятларга ва амалий йўналганлик.

Ўқитувчининг муҳандислик фаолияти моделини яратишда етакчи дидактлар, хусусан А.И.Мищенко, В.Д.Симоненко ва ўқитувчининг мураккаб ва кўп қиррали фаолиятга касбий тайёргарлигини шакллантириш бўйича олимларнинг олиб борган тадқиқотлари асос қилиб олинган. Педагогнинг касбий тайёргарлиги хусусиятлари ва унинг модели асослари сифатида Н.М.Назаровнинг тадқиқотларидан фойдаланиш мумкин. Ўқитиш жараёнида университет талабаларининг касбий педагогик маданиятини шакллантиришнинг назарий асослари Т.Руднева ишларида тадқиқ қилинган.

Ўқитувчи фаолиятининг натижаси ўқувчиларнинг билимлилик даражасидан иборат: техника, технология ва технологик маданият асосларини билиш, содда буюмлар тайёрлаш бўйича лойиҳавий фаолиятни ўзлаштириш, функционал саводхонлик, касбий сафарбарлик, оддий технологик операцияларни бажариш уқув ва кўникмалари, мустақил ишни ташкил қилиш ва бошқалар.




Профессионал-педаогик йўналганлик







Поделитесь с Вашими друзьями:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55


База данных защищена авторским правом ©psihdocs.ru 2019
обратиться к администрации

    Главная страница