Касб таълими методикаси



страница53/55
Дата07.05.2020
Размер0,71 Mb.
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55
Кўргазмалилик тамойили. Кўргазмали ўқитиш деб аталадиган дидактиканинг асосчиси Ян Амос Коменскийдир.

Касб таълими педагоглари турли хилдаги кўргазмалардан фойдаланади: табиий ва расмли, график ва ҳажмли, овозли, рамзли. Агар методика тўғри танланган бўлса, у ҳолда материални қабул қилиш шунча муваффақиятли бўлади. Олимларнинг таъкидлашларича ахборотнинг 75% дан кўпроғини биз кўриш воситасида ўзлаштирамиз.

Бироқ, Я.А.Коменский огоҳлантирганидек, ҳиссий қабул қилиш билишнинг бошланғич босқичини билдиради, ва билишнинг навбатдаги муқаррар босқичи – бу абстракт фикрлашдир. Яъни ўқувчиларга кўргазмали материални тақдим қилиш, кейин уни албатта тушуниб етишни англатади.

Фрэнсис Бэкон (1561-1620) бу тамойилни шундай талқин қилган: аввал буюмни ўз ҳолича тафаккур қилиш, сўнг у ҳақда гапириш. Бироқ бошқа методикалар ҳам мавжуд бўлган. Педагогикада, масалан, «вербал ўқитиш» деган атама мавжуд, яъни предметларни уларни англатадиган сўзлар билан алмаштириш. Масалан, иезуит мактабларида шундай ўқитишган: ўқувчилар аввал сўзларни ўрганганлар ва шундан сўнггина улар билдирадиган буюмларни.

Ўша вақтлардан бери дидактика сезиларли бойиди, ва биз бугунги кунда ўқувчиларнинг психофизик имкониятларини ҳисобга олиб ўкитишнинг изланувчан ва тайёр ҳолда бериш характерларидан фойдаланиш Маълумки, кичик мактаб ёшидагилар (7-12 ёш) аниқ-образли тафаккур билан характерланишади. Ва кўргазмалилик воситаларини қўллаб амалий фаолият орқали ўқитиш вербалга қараганда устуворроқ..

Аксинча, катта ёшдаги ўқувчиларни (ЎМКҲЎЮ) ўқитганда биринчи ўринга сўз-мантиқий тафаккур чиқади. Бу ҳолатлар албатта касбий таълимда кўргазмалилик тамойилига кирадиган 2 та қоидага риоя қилинган ҳолда ҳисобга олиниши зарур: (Ч.Куписевич бўйича)



  1. воқеликни тўғридан-тўғри ўрганиш, яъни кузатиш, ўлчаш ва фаолиятнинг турли хилдаги амалий кўринишларига асосланган ўрганиш, бу дарсда ўтиладиган мавзуларни етарлича тушуниш учун зарур бўлган кузатиш ва тасаввурлар заҳирасига эга бўлмаган ҳолда ўқувчилар билан ишлашнинг бошланғич нуқтаси бўлиши керак.

  2. Ўқувчилар муайян предмет, ҳодиса ва жараёнларни бевосита ўрганиш йўли билан ишончли, мустаҳкам ва тезкор билимларни эгаллай олиши учун унинг ўрганиш фаолиятига раҳбарлик қила олиши зарур. Яъни уни мос кўрсатмалар тизими билан таъминлаши ва унинг диққатини ўрганилаётган предметнинг муҳим жиҳатларига жамлаши зарур.

Иккинчи қоида тажрибалари педагогларга яхши таниш ва ёш ўқитувчи ҳисобга олиши лозим бўлган ҳолатлар билан боғлиқ.. Агар гуруҳ олдида кўрсатиш учун бирорта объект (плакат, диафильм кадри, видеоматериал фрагменти ва ҳ.к.) тақдим қилинган бўлса, у ҳолда ҳамма ўқувчиларнинг диққати ўқитувчи назарда тутган нарсага қаратилганлигига кафолат йўқ.. Шунинг учун ўрганувчиларнинг диққатини англаниши лозим бўлган элементларга жалб қилиш методик жиҳатдан тўғри бўлади. Намойиш вақтида изоҳ бериш янада муҳим, чунки асосий элемент назардан қочиши мумкин. Бироқ кўриш давомида талаба кўргазмага бутунлай берилиб кетган бўлса, изоҳни эшитмаслиги мумкин. Буни тажрибали артистлар яхши билишади, улар матнни жест ва мимика билан оқилона нисбатда олиб борадилар. Худди шундай педагог ҳам талабалар диққатини кўрсатилаётган нарсага ва ўзининг нутқига жалб қилишга ўрганиши керак.

Психологик нуқтаи назардан предмет, тасвирий ва оғзаки кўргазмалилик ажритилади.

Предметли кўргазмалилик касбий таълимда табиий ишлаб чиқариш объектлари (машиналар, машина деталлари, маҳсулот намуналари, хом-ашё ва ҳ.қ.), иш услублари ва ҳ.к. бевосита қабул қилишни билдиради.

Тасвирий кўргазмалилик ўқув - кўргазмали қўлланма ва воситалар: модел ва макетлар, ўқув жадваллари, технологик хариталар, телевидения, видео ва кинофильмлар ёрдамида амалга оширилади.

Оғзаки кўргазмалилик дейилганда педагогнинг ўқувчилар кўз олдида аниқ тасаввурлар ҳосил қиладиган тиниқ-равон, образли, жонли нутқи тушунилади. Дарсларда кўргазмалилик тамойилини оптимал қўллаганда ҳам у сўз-мантикий ўқитиш воситаларини сиқиб чиқариши керак эмас.



Поделитесь с Вашими друзьями:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55


База данных защищена авторским правом ©psihdocs.ru 2019
обратиться к администрации

    Главная страница