Касб таълими методикаси


Билимларни умумлаштириш ва тизимлаштириш



страница51/55
Дата07.05.2020
Размер0,71 Mb.
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55
Билимларни умумлаштириш ва тизимлаштириш

бўйича машғулотлар

Машғулотларнинг бу туридан барча ўқув фанларини ўқитишда фойдаланилади. Асосан йирик мавзу, бўлим ва бутун курсни ўтиб бўлгандан сўнг. Унда аввал ўрганилган материалнинг энг муҳим, керакли жойлари такрорланади ва тизимлаштирилади, фаннинг асосий ғоялари умулаштирилади. Билимларни умумлаштириш ва тизимлаштириш бўйича машғулотнинг структураси қуйидаги элементларни ўз ичига олади:



  • ташкилий қисм;

  • мақсад ва вазифаларни қўйиш;

  • ўрганилганларни умумлаштириш, такрорлаш ва тизимлаштириш;

  • уйга вазифа;

  • якун ясаш.

Энг кўп вақт қайтаришга сарфланади.

Умумлаштириш ва тизимлаштириш бўйича машғулотларга энг аввало семинар машғулотлари киради. Семинар машғулотлари ўз ривожланишида узоқ ва қийин йўлни босиб ўтди.

Семинар машғулоти – бу талабаларнинг ўқитувчи раҳбарлигида интенсив мустақил иши бўлиб, унинг асосий вазифаси олинган билимлардан ўқув вазиятларида моҳирона фойдаланишни таъминлашдир. Семинар машғулотини самарадор ўтказиш учун унга жиддий тайёргарлик кўриш керак. Энг аввало ўқитувчи талабаларга семинарда кўриладиган масалалар рўйхатини бериши лозим. Тайёрланиш жараёнида талабалар турли манбаларни фақатгина ўқиб ва таҳлил қилмасдан, балки рефератлар, схемалар, хариталар тайёрлайдилар, тажрибалар ўтказадилар, энг асосийси улар ўзларининг шахсий хулосаларини, ўз нуқтаи назарларини, ўз фикрларини айтадилар. Шунинг учун саволлар репродуктив эмас, балки муаммоли характерга эга бўлса яхшироқ бўлади.

Семинар машғулотларининг ўзига хос хусусияти талабаларнинг мустақил ишларининг натижасини биргаликда муҳокама қилишдир.

Бундай машғулотларда кўпинча қуйидаги услублардан фойдаланилади: маъруза қилиш, уларнинг муҳокамаси, қўйилган саволларга жавоблар, жавобларни баҳолаш, ғоялар ишлаб чиқиш, биргаликда излаш, бирор ролда чиқиш ва ҳ.к.



Поделитесь с Вашими друзьями:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55


База данных защищена авторским правом ©psihdocs.ru 2019
обратиться к администрации

    Главная страница