Касб таълими методикаси


Ишлаб чиқариш вазиятларини таҳлил қилиш методлари. Тадқиқот методи. Ўқитиш методларини танлаш



страница45/55
Дата07.05.2020
Размер0,71 Mb.
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   55
Ишлаб чиқариш вазиятларини таҳлил қилиш методлари. Тадқиқот методи. Ўқитиш методларини танлаш
Ишлаб чиқариш вазиятларини таҳлил қилиш методи. Бу метод қуйидаги услубларни ўз ичига олади: предмет ва ҳодисаларни фикран қисмларга ажратиш, ўзаро алоқаларни ўрнатиш ва оптимал қарор қабул қилиш. Яна унга муаммоли ўқитиш услублари ҳам киради. Бу методни қўллаш натижасида талабалар қуйидаги имкониятларга эга бўладилар:

- тафаккурнинг синтез, умумлаштириш, таққослаш, абстракция каби функцияларини ривожлантириш;

- талабанинг ҳаётга тайёргарлигини фаоллаштириш;

- фаолиятнинг ақлий схемаларини моделлаштириш.

Методни амалда қўллаш шакли эса ишлаб чиқариш масаласидир. Ишлаб чиқариш масалалари 2 турга бўлинади: ишлаб чиқариш техник ва ишлаб-чиқариш технологик.

Тадқиқот методи – бу амалий ва экспериментал характердаги мустақил ўқув-билиш фаолиятидир. Бунда талаба муаммони ўзи шакллантиради, мавжуд қарама-қаршиликларни англаб, уларни ечиш учун фаразларни ўртага ташлайди ва уларни ечишга ҳаракт қилади. Тадқиқот методининг икки кўриниши мавжуд:

муаммо-изланишли машқлар ва тажриба.



Муаммо-изланишли машқлар педагог томонидан берилган назарий ва амалий масалаларни ечишни кўзда тутади. Уни методик тадбиқ қилиш услублари қуйдагилар:

- стандарт бўлмаган масалалар тузиш;

- муаммони қўйиш;

- берилган маълумотларни таҳлил қилиш;

- ҳодиса, жараённинг моҳияти ва рўй бериш механизмини аниқлаш;

- олинган билимларни аниқ, стандарт бўлмаган вазиятга кўчириш, объектни кўрсатмаларсиз тавсифлаш.



Тажриба методидан лаборатория-тадқиқот ишларида фойдаланилади, уларни бажариш асосида янги шартлар, қонунлар, назариялар очилади. Тажрибани назарияни ўрганишдан олдин ўтказиш керак, бу талабаларда кашфиёт қилиш, биринчи бўлиш ҳиссини уйғотади. Шу тариқа олинган билимлар ўзининг мустаҳкамлиги, чуқурлиги билан ажралиб туради. Бу методни қўллаш педагог ва талабадан юқори касбий маҳорат, катта энергетик даврий харажатлар талаб қилади. Методни муваффақиятли қўллаш қуйидаги улублардан фойдаланишга боғлиқ: шахсий амалий кузатишлар асосида мустақил умумлаштириш, назорат саволлар (Агар шароит, параметрлар ... ўзгартирилса нима бўлади?, Нима бўлади, агар ...? ва ҳ.к) билан қатор тажрибалар ўтказиш, олинган маълумотларни уларни қўллаш чегаралари нуқтаи назаридан таҳлил қилиш, олинган натижаларнинг ишончлилик даражасини аниқлаш, тажриба дастурини тузиш, тажриба ўтказиш учун мустақил равишда жиҳозлар танлаш ва ҳ.к.


Поделитесь с Вашими друзьями:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   55


База данных защищена авторским правом ©psihdocs.ru 2019
обратиться к администрации

    Главная страница