Касб таълими методикаси


Продуктив ўқитиш методлари



страница44/55
Дата07.05.2020
Размер0,71 Mb.
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   55
Продуктив ўқитиш методлари
Муаммоли баён методи - бу ўқитувчининг оғзаки монологи бўлиб, у муаммоли вазиятлар ва уларни ечиш бўйича таклифлар киритиш йўли билан талабаларда продуктив фикрлаш фаолиятини шакллантиради. Бунда педагогнинг ўзи талабалар олдига муаммо қўяди, муаммоли вазият ҳосил қилади, ўзи исботлайди, текширади ва хулоса чиқаради. Муаммоли баён методи муаммоли маъруза шаклида амалга оширилади.

Мулоқотли баён методи - бу битта фандан дарс берувчи 2 та мутахассиснинг оғзаки мулоқоти бўлиб, улар касбий вазиятга оид муаммога ўз муносабатларини билдирадилар. Талабалар эса мулоқотни диққат билан кузатиб, жараён давомида у ёки бу позицияга қўшилишади. Бу ҳақиқий мулоқот ёки унинг ўқув имитацияси бўлиши мумкин. Бу метод самарали бўлиб, у талабаларда қуйидаги сифатларнинг шаклланишига ёрдам беради: таққослаш, оппонентга фикран саволлар бериш, танлаш, у ёки бу науқтаи назарга қўшилиш, ўзининг позициясини шакллантириш ва ҳ.к.

Шахсга қаратилган баён методиталабаларнинг шахсий буюртмаларига кўра педагогнинг ўқув материалини монолог баён қилиш методидир. Бундай баённи ташкил қилиш технологияси уч босқичдан иборат: кириш, баён, якун. Кириш босқичи. Педагог мавзуни айтади ва 2-3 дақиқа ичида мавзу бўйича оғзаки ёки ёзма саволлар беришни талабалардан илтимос қилади. Бу босқич самарали бўлади, агар талабаларда суҳбат предмети тўғрисида ижтимоий тажриба, билим ва тасаввурлар мавжуд бўлса. Агар билимлар етарли бўлмаса, педагог уни ҳосил қилиши керак. Ўқув материалини баён қилиш. Педагог 3-4 дақиқа давомида талабаларнинг саволларини мазмун бўйича саралайди ва улар асосида мазмун режасини тузади. Шундан сўнг мавзу баёни бошланади. Талабаларнинг фаоллиги шахсга қаратиш ҳисобига таъминланади, чунки талаба ўз саволига жавоб кутади ва шунинг учун педагогни диққат билан эшитади. Бунда педагог мавзуни баён қилиш жараёнида аввал савол берган талабага, сўнг бутун аудиторияга қараб баённи давом эттиради. Бу ҳар бир талабанинг қизиқиши ва эҳтиёжига бўлган ҳурматни намойиш қилади. Якунловчи босқич. Педагог баён сўнггида талабалардан ўз саволларига олган жавоблардан қай даражада қониқиш ҳосил қилганликларини сўрайди ва ўз навбатида саволларнинг характери ва мазмунини баҳолайди. Бундай баён маъруза пресс-конференция шаклида амалга оширилади.

Назорат баён методи – бу мавзунинг ўқитувчи томонидан монолог баён қилиниши бўлиб, унда турли характердаги хатолар ўз аксини топади. Уларнинг сони олдиндан маълум бўлади. Энг муҳими бу хатолар касбий фаолиятда талабалар томонидан кўп йўл қўйиладиган типик хатолар бўлиши керак. Амалиётда бу методдан фойдаланиш талабаларда эксперт, оппонент, рецензент малакаларини ривожлантиришга ёрдам беради. Бу методдан якуний машғулотларда ёки жорий назоратда ўзлаштиришдаги қийинчиликларни диагностика қилишда фойдаланиш яхши натижа беради. Назорат баён методини тайёрлаш ва ўтказиш технологияси учта босқични ўз ичига олади: тайёргарлик, баён, якуний. Тайёргарлик босқичи: Педагог мазмун баёнига олдиндан режалаштирилган маълум сондаги хатоларни киритади. Уларнинг сони ўқув материалининг хусусияти, машғулотнинг дидактик ва тарбиявий вазифаларига боғлиқ бўлади. Хатолар уларнинг мураккаблик даражаларига кўра турлича бўлиши мумкин: юзаки хатолар (талаба уларни топганда ўзига ишончи ва кейинги ишларга қизиқиши ортади) ва жуда яширинган (уларни топиш учун чуқур ва мустаҳкам билим керак бўлади). Талабалар томонидан аниқланган саволларнинг мураккаблик даражаси ўқув материалнинг ўзлаштирилиш даражасини баҳолашга ёрдам беради. Баён. Педагог режалаштирилган ишларнинг моҳиятини эслатади, хатоларнинг сонини айтади ва баёнга ўтади. Талабалар диққат билан эшитадилар ва топилган хатоларни варақнинг чап томонига қайд қилиб борадилар. Якуний босқич. Машғулот сўнггида режалаштирилган хатолар муҳокама қилинади.

Эвристик мулоқот методи – бу ўқитиш жараёнини савол-жавоб усулида ташкил этиш бўлиб, унда саволлар муаммоли характерга эга бўлади. Жавоб эса талабаларнинг педагог раҳбарлигида фаол аналитик изланишлари натижаси бўлади. Бу методнинг эвристик суҳбат ва муаммоли-изланиш суҳбат турлари мавжуд. Уларнинг фарқи шундаки, эвристик суҳбатда фараз, гипотезалар янги мавзунинг бирорта асосий элементига таалуқли бўлади. Муаммоли изланиш-суҳбатда эса талабалар муаммоллар сериясини ҳал қилишади. Бу метод қуйидаги схема бўйича амалга оширилади:

- муаммоли вазиятни ташкил этиш (педагог)

- гипотезаларни юзага келтириш (талабалар)

- асослаш ва исботлаш (педагог ва талабаларнинг жамоавий иши)

- хулоса (педагог ёки талаба).

Муаммоли-изланиш суҳбати эса бир-бири билан боғланган муаммоли саволлар сериясидан иборат бўлади ва юқоридаги схема бўйича бир неча бор такрорланади.

Эвристик суҳбатга мос бўлган услублар қуйидагилар: гипотезаларни илгари суриш, аргумент излаш, йўналтирувчи саволлар бериш, муаммо яширинган бўғинларни излаш, аниқ кузатишни ташкил қилиш, муаммоли тажриба ёки намойиш, умумлаштириш.



Поделитесь с Вашими друзьями:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   55


База данных защищена авторским правом ©psihdocs.ru 2019
обратиться к администрации

    Главная страница