Касб таълими методикаси


Репродуктив ўқитиш методлари



страница43/55
Дата07.05.2020
Размер0,71 Mb.
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   55
Репродуктив ўқитиш методлари
Информацион-рецептив методлар. Хабар-баён – бу педагогнинг вақт бўйича узоқ бўлмаган оғзаки бадиий-тавсифий монологи бўлиб, унинг асосида ўқув материали мазмуни элементи ётади. Кўпинча бу метод далилий материалларни ўрганишда қўлланилади, уни тадбиқ этишнинг етакчи шакли ҳикоя ҳисобланади. Ўқув фаолиятда хабар-баённинг қуйидаги кўринишларидан фойдаланилади: баён-кириш, мавзу баёни, баён-хулоса. Баён-киришнинг асосий мақсади – тингловчиларни янги материални қабул қилишга тайёрлаш. Бунда ўрганилган билимларни фаоллаштириш, навбатдаги фаолиятнинг мақсадини аниқлаш, мотивацияни вужудга келтириш каби услублардан фойдаланилади.

Мавзу баёни мавзунинг мазмунини тўлиқ очиб беради, бунда педагог қатъий мантиққа, режага, баён қилиш кетама-кетлигига риоя қилади, муҳим тушунчаларни ажратиш, иллюстрация, ишончли мисол каби услублардан фойдаланади. Баён-хулосанинг мақсади машғулотга якун ясашдан иборат бўлиб, унда қуйидаги услублардан фойдаланилади: асосий фикрни ажратиш, ўрганилганларни умумлаштириш, мавзу бўйича хулосалар чиқариш ва талабаларнинг ишларини баҳолаш, навбатдаги мустақил ишларни ташкил этиш. Мантиққа асосан хабар-баён методи дедуктив ёки индуктив характерга эга бўлиши мумкин. Бу методдан турли ёшдаги гуруҳлар билан ишлашда фойдаланиш мумкин.



Тушунтириш-кўргазмали баён – бу педагогнинг давомли оғзаки монологи бўлиб, унинг асосида информатив билиш ҳажмига, юқори даражадаги мураккаб мантиқий тузилишга эга бўлган, образлар, исботлар ва умумлашмалар билан характерланадиган ўқув материали мазмуни ётади. Бундай баённинг мантиқий маркази илмий тафаккур соҳасига тегишли бўлган бирор назарияни умумлаштиришдан иборат бўлади. Бундаги аниқ далиллар иллюстрация ёки бошланғич ҳолатлар бўлиб хизмат қилади. Баён самарали бўлади, агар педагог режани мукаммал тузиб, материални кетма-кет ва қатъий мантиққа асосан режа бўйича баён қилса, ҳар бир бўлимдан сўнг оралиқ хулосалар чиқарса ва умумлаштирса, бир бўлимдан бошқасига ўтишда мантиқий боғлашлар, янги сўзларни ажратиш, кўргазмалилик тамойилларига риоя қилса. Санаб чиқилганларнинг ҳаммаси бу методнинг услублари ҳисобланади. Методнинг асосий хусусияти талабаларнинг билиш фаолиятини фаоллаштиришдан иборат (асосий фикрларни ёзиб бориш, конспект ёзиш, жадвал ва схемалар тузиш, баён қилинаётган материални моделлаштириш ва ҳ.к.).

Тушунтириш-кўргазмали баён мантиққа кўра дедуктив ёки индуктив турда бўлиши мумкин. Метод тушунтириш-кўргазмали маъруза шаклида тадбиқ қилинади.



Образли-ассоциатив баён асосида кўргазмалилик тамойили ётади. Образли-ассоциатив баён – бу педагогнинг оғзаки монологи бўлиб, талабаларга ўқув материалининг образли-ассоциатив конструкцияси тақдим қилинади. Бу ахборотни қабул қилиш ва ёдда сақлаб қолишга , ақлий фаолиятни фаоллаштиришда толиқишнинг олдини олишга ёрдам беради. Образли-ассоциатив конструкциянинг асосий элементи таянч сигнал ҳисобланади. Таянч-сигнал бирлик ассоциатив образ бўлиб, у бирорта маънога эга бўлган гапнинг ўрнини босади, у хотирада олдиндан маълум бўлган ва тушуниб олинган ахборотни зудлик билан тиклаш имконини беради. Сўзларни ассоциатив образга айлантириш учун педагог ривожланган образли тафаккурга эга бўлиши керак. Бундан ташқари, бир қатор шунга ўхшаш алмаштириш усуллари мавжуд: иероглифлар, рамзлар, пиктограммалар, гротескли шакллар, ранглар, график дизайнер, сўз брикмалари ва образлар.

Иероглиф-сўзни бидирувчи белги, N – инкор, → - шундай қилиб, ва ҳ.к. Квантор – сўзларнинг ағдарилган биринчи ҳарфи (Масалан, existence – мавжуд бўлмоқ, Е нинг ] ағдарилгани билан белгиланади). Рамз - ғоялар, билимлар йиғиндисини тасвирловчи услуб (герблар, турли ташкилотларнинг белгилари ва ҳ.к.). Пиктограмма – бу иероглифга яқин бўлган расм. Гротеск – эсда қоладиган образ ҳосил қилиш учун бирор нарсани жуда бўрттириб, кучайтириб кўрсатиш. Образли-ассоциатив баён кўпинча маъруза-визуализация шаклида амалга оширилади.



Намойиш ва кўргазмали методлар. Намойиш методлари жараён, ҳодисаларни приборлар, тажрибалар, техник ва тажрибавий қурилмалар, ўқув кино ҳамда моделлар, прибор ва қурилмаларнинг ўзи ёрдамида кўрсатишни кўзда тутади.

Иллюстрацион метод одатда плакатлар, жадваллар, схемалар, расмлар, доскадаги ёзувлар ёки кўргазмали материални ёрдамчи воситалар (кодоскоп, ўқув киноси, видеомагнитафон, телевидение ва ҳ.к.) дан кўрсатиш билан боғлиқ. Улар ҳар доим бошқа методлар билан биргаликда ишлатилади. Намойиш ва кўргазмали методларнинг услублари қуйидагилардан иборат: уларни вербал методлар билан бирга қўшиб олиб бориш, шарҳлай олиш, кузатиш мантиғи, энг муҳимини ажратиш, тушунтиришнинг аниқлиги. Фойдаланиш методикаси 3 босқичдан иборат: 1) кузатишга тайёргарлик, 2) бевосита кузатиш, 3) кузатиш натижаларини таҳлил қилиш.



Информатив матнларни ўқиш. Методнинг моҳияти янги билимларни китоб (матн) билан мустақил ишлаш ва шу асосида бундай ишлаш бўйича уқув ва малакаларни эгаллашдан иборат. Матн билан мустақил ишлаш уқув ва малакалари узлуксиз таълимнинг мажбурий шартларидан бири ҳисобланади. Шунинг учун бу метод энг муҳим методлардан биридир. Методдан фойдаланишга кўра уни икки турга бўлиш мумкин: 1) ўқитувчи раҳбарлиги остида ўқилган матн қисмларини қадамба-қадам тушуниб бориш, 2) матнни тўлиқ ўзлаштириш учун талабанинг мустақил ишлаши.

Бу методни самарали қўллаш уни тўғри ташкил этишдан иборат бўлиб, унга қуйидагича эришилади:

- машғулотда информатив матнларни ўқиш жойи ва вақтини белгилаш;

- матнни шундай танлаш керакки, уни педагогнинг ёрдамисиз ўзлаштириш мумкин бўлсин;

- талабаларга ўқиш бўйича кўрсатмалар бериш ва вазифаларни аниқлаштириш;

- вазифаларни бажариш жараёнида баъзи талабаларнинг фаолиятни тўғрилаш;

- бажарилган ишни жамоавий таҳлил қилиш.

Бу методда кўп қўлланиладиган услублар қуйидагилар: асосий фикрни ажратиш, уни аввал ўрганилганлар билан таққослаш, режа, тезислар тузиш, бир сўз ёки гап асосида ўқилганларни умумлаштириш, конспект ёзиш, матнли ахборотни кўргазмали образга кодлаш, савол-жавоблар, маълум қисмлар учун вазифалар бериш, схема ва жадвалларни тўлдириш, матнга ўхшаш бўлган шахсий мисоллар келтириш. Информатив матнларни ўқиш методи дарсликлар билан мустақил ишлаш шаклида амалга оширилади.



Ўқитишнинг кўргазмали-репродуктив методлари. Машқ - фаолиятни ташкил қилиш методи бўлиб, у бирор фаолиятни кўп марта такрорлашдан иборат бўлади. Бунинг натижасида уқув ва малакалар шаклланади ёки такомиллашади. Машқнинг қуйидаги турлари мавжуд: жамоавий ва индивидуал, оғзаки ва ёзма, намуна бўйича ёки ўзгарувчан машқлар. Машқларни ташкил қилишда қуйидаги услублардан фойдаланилади:

- мотивацияни ташкил қилиш (бу фаолият ёки операция нима учун керак);

- назарий билимларни фаоллаштириш, фаолият бўйича кўрсатмалар бериш ва намунани кўрсатиш (машқни қандай қилиб тўғри бажариш);

- фаолиятни бажаришни изоҳлаш;

- фаолиятни мустақил бажариш ва натижани намуна билан ёки назарий билимлар билан таққослаш.

Типик ишлаб чиқариш вазиятлари методи . Мутахасисилар тайёрлашда асосий касбий уқувларни типик ишлаб чиқариш вазиятлари шароитида шакллантириш самаралироқ бўлади. Типик ишлаб чиқариш вазиятлари мутахассиснинг касбий фаолият объектлари билан ўзаро таъсирида содир бўлади: материаллар, жиҳозлар, машиналар, приборлар, қурилмалар, хужжатлар ҳамда субъектлар (бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимлари, хизмат кўрсатиш соҳаси субъектлари ва ҳ.к.) ва репродуктив характерга эга бўлади. Ишлаб чиқариш вазиятлари моделлаштирилган бўлиши ёки реал жараённи акслантириши мумкин. Шунинг учун типик ишлаб чиқариш вазиятларини икки турга ажратишади: ўқув-ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш.

Типик ишлаб чиқариш вазиятлари методини қўллаш шакли ишлаб чиқариш масаласи ҳисобланади. Масала ечиш дейилганда ишлаб чиқариш технологик жараённи ишлаб чиқиш, махсус қурилма, машина, приборларни ўрнатиш, операторлик ишини бажариш, психологик-педагогик процедуралар тизимини бажариш кўзда тутилади.



Репродуктив мулоқот. Бу билиш фаолиятини ташкил қилишнинг савол-жавоб усулидир. Методнинг энг муҳим хусусияти саволлар бўлиб, улар асосий, қўшимча, ёки йўналтирувчи бўлиши мумкин. Шунинг учун методдан самарали фойдаланиш ишлаб чиқилган саволлар тизимига боғлиқдир.

Лаборатория-амалий метод. Унинг мақсади назарияда олинган билимларни амалда қўллашни ташкил этиш, техник тизимлар, приборлар, препаратлар, техник восита ва ҳ.к. лар билан ишлаш бўйича кўникма ва уқувларни шакллантиришдан иборат. Лаборатория амалиёти репродуктив характерга эга, чунки талабалар ишнинг мақсадини, уни бажариш тартибини ва охириги натижани яққол тасаввур қила олишади. Одатда лаборатория иши мавзу ўрганиб бўлингандан сўнг ўтказилади. У индивидуал, фронтал, гуруҳлар бўйича бўлиши мумкин. Лаборатория иши қуйидаги босқичларда ўтказилади: назарий тайёргарлик, ишни бажариш бўйича кўрсатма бериш, тайёргарликни текшириш, ишни бажариш, натижаларни қайта ишлаш ва тажриба мақсади билан солиштириш, бажарилган иш бўйича ёзма ёки оғзаки ҳисобот тайёрлаш. Лаборатория ишини бажариш бўйича кўрсатмалар инструкцион карталар, алгоритмлар, ёзма ёки аралаш шаклда бўлиши мумкин. Лаборатория ишини бажариш бўйича ёзма кўрсатмалар қуйидаги структурага эга бўлиши мумкин: мақсад, назарий маълумотлар, шу турдаги тажрибаларни бажаришнинг умумий алгоритми, алгоритмни қўллаш бўйича кўрсатмалар, фойдаланиш учун мисол ёки намуна, ҳисобот тайёрлаш бўйича методик кўрсатмалар, лаборатория ишини баҳолаш мезонлари ва ҳ.к.


Поделитесь с Вашими друзьями:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   55


База данных защищена авторским правом ©psihdocs.ru 2019
обратиться к администрации

    Главная страница