Касб таълими методикаси



страница41/55
Дата07.05.2020
Размер0,71 Mb.
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   55
Репродуктив методлар. Репродуктив методлар икки гуруҳга бўлинади: информацион рецептив ва кўргазмали репродуктив.

Информацион-рецептив методлардан фойдаланганда педагог ўз олдига қуйидаги мақсадларни қўяди: ўрганилаётган ўқув материали тўғрисида тасаввур ҳосил қилиш. Унинг фаолияти эса кўргазмалилик, тизимлилик ва кетма-кетлик тамойилларига риоя қилган ҳолда тайёр ахборотни қабул қилишни ташкиллаштиришдан иборат бўлади. Бу фаолият учун эса макетлар, моделлар, плакатлар, схемалар, жадваллар, дарсликлар, кинофильмлар, диафильмлар каби воситалар зарур бўлади.

Талабанинг мақсади – билимларни бошланғич эгаллаш, унинг фаолияти эса қабул қилинган ахборотни англаш ва ёдда сақлаб қолишдан иборат бўлади. Восита сифатида маърузадаги ёзувлари, конспектлар, тезислар, дарсликлар, ўқув қўлланмалар ва ҳ.к.лар хизмат қилади.

Шахсни ўзгартириш механизми унда аниқ йўналишнинг мавжудлигида намоён бўлади.

Информацион-рецептив методлардан фойдаланиш натижасида талабаларда уларнинг кейинги фаолияти йўналишини аниқлаб берадиган билимлар доираси ва дунё тўғрисидаги тасаввур шаклланади.



Кўргазмали-репродуктив методлар доирасида ўқитувчининг мақсади ўқувчиларда репродуктив характердаги фаолиятга асосланган уқув ва малакаларни шакллантиришдан иборат. Педагогнинг ўргатиш фаолияти эса талабага бирорта фаолиятни бажариш усули тўғрисида кўрсатма беришдан иборат бўлади. Воситалар сифатида эса ёзма кўрсатмалар, алгоритмик жадваллар, фаолият намуналари хизмат қилиши мумкин.

Талабанинг мақсади – алоҳида амалларни эгаллаб, бирорта фаолият турини бажара олишдир. Талабанинг фаолияти эса билиш характерига эга бўлиб, фаолият намуналарини, маълум кўринишдаги амалларни бажаришдан иборат.

Кўп марта такрорлаш натижасида талабаларнинг фаолият усулларини амалга ошириш тажрибаси уқув ва малакаларга айланиб боради. Бунда восита сифатида қабул қилиш учун мўлжалланган турли хилдаги вазифалар хизмат қилади.

Шахснинг ўзгариши унинг фаолиятга тайёрлигида намоён бўлади.

Ўқитиш натижаси талабалар томонидан мавжуд бўлган маданиятни қабул қилишни таъминлайдиган турли хилдаги фаолият усулларини эгаллашдан иборат бўлади.

Шундай қилиб, репродуктив методларнинг етакчи, устивор функцияси – бу ўқитиш функциясидир, ривожлантириувчи ва тарбиявий функциялар улар негизида ҳосил қилинади.





Поделитесь с Вашими друзьями:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   55


База данных защищена авторским правом ©psihdocs.ru 2019
обратиться к администрации

    Главная страница