Касб таълими методикаси


Ўқув мақсадларининг асосий категориялари



страница38/55
Дата07.05.2020
Размер0,71 Mb.
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   55
Ўқув мақсадларининг асосий категориялари

Умумлашган турдаги ўқув мақсадларига мисоллар

1. Қабул қилиш: талабанинг у ёки бу ҳодисаларни қабул қилиш қобилияти ва тайёрлиги.

Субкатегориялар: қабул қилиш истаги ёки тайёрлиги, танлов (ихтиёрий диққат).



Талаба: ўқишнинг муҳимлигини англайди, атрофдагиларнинг фикрларини диққат билан эшитади, бошқа одамларнинг муаммолари ва эҳтиёжларини, ижтимоий ҳаёт муаммоларини тушунишга ҳаракат қилади.

2. Таъсирланиш - у ёки бу ташқи таъсир стимулига жавоб бериш қобилияти. Предмет ҳодиса ёки фаолиятга қизиқишнинг уйгониши.

Субкатегория: бўйсунган акс таъсир, ихтиёрий акс таъсир, таъсирланишдан қониқиш.



Талаба: ўқитувчи томонидан берилган вазифани бажаради. Масалаларни муҳокама қилишда қатнашади. Ихтиёрий равишда масалалар ечишга ҳаракат қилади. Ўқув фанига қизиқишини намоён қилади.

3. Қадриятларни ўзлаштириш- қадриятни ўзлаштириш даражалари у ёки бу объектга, ҳодисага ёки фаолият турига муносабати, қадриятни қабул қилиш, қарашлар, урф -одатлар.

Талаба: ўз шахсий хулосасини чиқариш мақсадида турли нуқтаи назарларни ўрганади, у ёки бу гояларни ёқлайди, ўз ишончини намойиш қилади.

4. Қадриятларга йўналтиришни ташкил қилиш – турли қадриятларни англаш, уларни бирлаштириш ва улар асосида ўз қадриятларини шакллантириш. Ташкил қилиш даражалари; ўзининг муносабатини англаш, қадриятлар тизимини ташкил қилиш.

Талаба: ўзининг ҳаракатлари учун жавобгарликни ҳис қилади, ўз имкониятлари ва чекланишларини тушунади, ўзининг қобилиятлари, қизиқишлари ва қарашлари асосида ҳаётий режалар тузади.

5. Қадриятларни фаолиятга тадбиқ қилиш. Қадриятлар шахснинг хулқини, дунёқарашини ва ҳаёт тарзини аниқлайди, қадриятларни фаолиятга тадбиқ этади.

Талаба: гуруҳ бўлиб ишлашда ҳамкорликга интилишни намоён қилади, ишончли далиллар асосида ўз қарашларини ўзгартиришга тайёр бўлади.
Кўриб турганимиздек аффектив соҳадаги ўқув мақсадлари таксономияси амалда ўрганувчиларнинг тарбияланганлик даражасининг секин-аста юқорилаб боришини акс эттиради ва беради, педагоглар томонидан етарлича абстракт ва формал холда бериладиган ўқитишнинг тарбиявий мақсадларини аниқроқ аниқлашга имкон беради.

Аниқ машғулотнинг мақсадлар тизимини тўғри қуриш намунаси сифатида «»мавзу бўйича машғулот мақсадларини келтирамиз, ТАТУ ўқитувчиси МИХ томонидан ўтказилган

Машғулот тури: Ўрганилган материални умумлаштириш ва мустаҳкамлаш.


  1. Дидактик мақсад: асосий хўжалик жараёнларини ҳисобга олиш бўйича билим ва уқувларни тизимлаштириш ва умумлаштириш.

Вазифалар:

снабжения, и/ч ва реал жараёнларининг хисобга олиш схемасини англаш ва такрорлаб бериш даражасида ўзлаштириш;

мустақил равишда бажараолиш: снаб, произ ва рнал жараёнларинибух запислар билан оформлят килиш; олинган моддий бойликларни, и/ч маҳсулотнинг таннархини аниқлай олишни.

2. Ривожлантирувчи мақсад: мантиқий фикрлашни ривожлантиришга замин яратиш



Вазифалар:

Талаба қуйидаги уқувларни намойиш қилиши керак:

ишлаб чиқариш вазиятини таҳлил қилиш;

ўрганилган материални умумлаштириш ва хулосалар чиқариш; турли нуқтаи назарларни таққослаш ва солиштириш; ўз нуқтаи назарини аргументлар билан ҳимоя қилиш.

3. Тарбиявий мақсад: масъулият, пухталик, ҳамда ижтимоий коммуникацияни шакллантиришга бўлган эҳтиёжини келтириб чиқариш.

Вазифалар: Талаба англаши ва кўрсатиши лозим: бухучет счетларида и/ч жараёнларини ўз вақтида ва тўғри юритилиши учун масъулиятни; ҳисоб-китобларда пухталик ва аниқликни; биргалашиб ишлай олишни.





Поделитесь с Вашими друзьями:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   55


База данных защищена авторским правом ©psihdocs.ru 2019
обратиться к администрации

    Главная страница