Касб таълими методикаси


Ўқитиш мақсадларини қўйиш усуллари. Мақсадлар таксономияси



страница35/55
Дата07.05.2020
Размер0,71 Mb.
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   55
Ўқитиш мақсадларини қўйиш усуллари. Мақсадлар таксономияси
Педагоглар фаолиятида мақсадларни қўйиш энг муҳим ва шу билан бирга энг кам шаклланган компонент бўлиб, кўпинча ўқитиш натижасининг пастлиги мақсадларнинг ноаниқлиги, тарқоқлиги ва умумий характерда эканлиги билан боғлиқдир.

Мақсадларни қўйиш самарадорлиги ўқитиш натижаларининг қуйилган мақсадларга мослиги билан аниқланади, яъни мақсадлар ҳаққоний ва бажара олинадиган;

инструментал, технологик (уларга эришиш бўйича конкрет амалларни аниқлаш);

диагностик (ўлчаш, ўқув фаолият натижаларига мосликни аниқлаш мумкин бўлсин).

Мақсадларни самарадор қўйиш технологияси америкалик психолог Б.Блум томонидан ишлаб чиқилган (-жадвал).

Шундай қилиб, мақсадларни қўйиш – энг ҳаққоний, инструментал ва ташҳислийси бу талабанинг конкрет фаолиятларида ифодаланган ўқитиш натижалари орқали қўйиш усулидир. Бу фаолиятлар мақсадларни қўйишда лойиҳалаштирилаётганлиги учун уларни модал феъллар асосида ифодалаш маъқул бўлади. Масалан, «керак, шарт, лозим», «қилолади» ва ноаниқ шаклдаги феъллар : талаба билиши лозим, қилолиши керак, қўллай олиши лозим ва ҳ.к. Касбий таълим педагогларининг фаолиятида ўқитиш натижалари ва ўқитувчи мақсадларини алоҳида режалаштиришга интилиш кузатилади, бунда улар орасида кўпинча четко боғлиқлик бўлмайди. Ўқитувчи ўқитишнинг конкрет натижаларига - талабалар томонидан ўқув материалини ўзлаштириш ва улар шахсини ривожлантириш ва шакллантиришда олдинга силжишга таянса - унинг ўз фаолиятлари учун алоҳида мақсадлар қўйишига зарурият қолмайди. Педагог ва талабалар мақсадларини мослаштириш талабалар томонидан тушунча, далил, қонунлар, фаолият усуллари, қадриятларни ўзлаштиришнинг аниқ даражасини аниқлаб берадиган педагог фаолиятининг анча умумийроқ мақсадларини масалалар тизимига декомпозиция қилиш воситасида амалга оширилиши мумкин (жадвал).

Ўқитувчига ўқитиш мақсадларини аниқ масалаларга декомпозициясини таъминлашда Б.Блум ва унинг издошлари томонидан ишлаб чиқилган мақсадлар таксономияси ёрдам беради. Уларда ўқитиш мақсадлари когнитив (билиш) ва аффектив (эмоционал-қадрли) соҳаларда тасвирланган (5,6 жадвал). Улардан биринчиси педагогикада қараладиган анъанавий таълимий ва интеллектуал-ривожлантирувчи, иккинчиси – тарбиявий мақсадларни ўз ичига олади. Таксономия (грекча taxis – тартиб бўйича жойлаштириш ва nomos - қонун) – ўқитиш мақсадларини унинг мураккаблашиб бориши тартибида кетма-кет жойлаштириш деган маънони билдиради. Когнитив мақсадлар таксономияси асосида ўрганувчининг ўзлаштириш даражалари бўйича илгарилаб бориши ётади. Б.Блум ўзлаштиришнинг биринчи даражаси билан боғлиқ бўлган ўқув мақсадлар категориясини келтирмайди.

- жадвал


Мақсадларни қўйиш усулларининг самарадорлигини баҳолаш




Поделитесь с Вашими друзьями:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   55


База данных защищена авторским правом ©psihdocs.ru 2019
обратиться к администрации

    Главная страница