Касб таълими методикаси



страница34/55
Дата07.05.2020
Размер0,71 Mb.
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   55
Ўқитиш мақсадлари

Мутахассис модели ўқитиш мақсадларини аниқлаш асоси сифатида
Узлуксиз таълим шароитларида касбий таълим муассасалари мақсадлари замонавий жамият олдида турган ижтимоий, замонавий масалалар билан аниқланади. Иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт омили сифатида замонавий касбий таълим талабанинг ўзини англашига шахснинг хаёти, фаолияти, ижтимоий ва касбий сохаларини ривожланиши ва ўзини намоён қилиши учун шароитлар яратиши, жаҳон ва миллий маданият тизимида унинг интеграциясига йўналтирилган бўлиши керак. Шундай қилиб ўқитиш мақсадлари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бажарадиган етакчи функциялар билан аниқланади.

Мақсадларни аниқлаш жараёнини ўқитишнинг мақсадлар иерархиясини тузиш бўйича мураккаб тизимли фаолият сифатида қараш лозим бўлади: мутахассисни тайёрлашга қўйиладиган умумий талаблардан шу йўналиш мутахассисиси шахсига қўйиладиган талаблар билан аниқланадиган касб, мутахассис бўйича ўқитиш мақсадлари орқали –аниқ предметни ўқитиш мақсадларигача.

Шундай қилиб турли даражаларда ўқитиш мақсадлари ўқитишнинг якуний натижалари билан аниқланиши лозим: талабанинг касбий фаолиятни эгаллаши, унинг шу фаолият ва ижтимоий ҳаётнинг субъекти бўлиши билан. Касбий ўқув юртларида ўқитиш мақсадлари мутахассис модели асосида тузилади. У ўз ичига битирувчининг мутахассис ва жамият аъзоси сифатида эга бўлиши лозим бўлган сифатлар: касбий ва ижтимоий-психологик сифатлар, билим ва уқувларни олади. Мутахассис моделини қуришга шахсий-фаолиятли ёндашув унинг касбий фаолиятга тайёрликнинг икки томони намоён бўлади: функционал (фаолиятли) ва шахсий. Шунинг учун моделлаштириш даражасида мақсадларни қўйиш икки босқични ўз ичига олади:


  1. замонавий мутахассис фаолиятининг тизимли характердалиги, яъни ўзида фақатгина предмет-инструментал эмас, балки мутахассис фаолиятининг моделини (касбий фаолият турларини, касбий фаолият соҳаси ва тузилмасини, фаолият вазиятлари ва уларни ечиш усуллари, типик касбий масалалар ва уларнинг функциялари ва ҳ.к.);

  2. шу асосда ишчи учун зарур бўлган сифат ва хислатлар, билим ва уқувларни ўз ичига олган мутахассис шахсининг моделини аниқлаш.

Шундай қилиб, мутахассис модели ўқитиш мақсадларида аксланадиган қуйидаги етакчи функцияларни аниқлайди: таълимий, ривожлантирувчи тарбиявий.

Таълимий функция талабада ўқиш жараёнида илмий билимлар тизими, касбий уқув ва қуникмалар шаклланиши асосида умумий, касбий ва ижтимоий компетентликни шакллантиришдан иборат. Билимлар тизими мутахассислар тайёрлаш даражасига кўра таълим стандартларига мос равишда ўқув материалининг ҳар бир дидактик бирлигини ўзлаштириш асосида шаклланади. Ушбу функцияни амалга ошиши натижасида талаба ишлаб чиқаришнинг илмий асосларини эгаллаши, олинган билимларни касбий фаолиятнинг аниқ шароитларида – типик, ўзгарган ва янги вазиятларда, умумилмий ва махсус алгоритмлаштирилган ва ижодий уқувларни шакллантиришдан иборат бўлади. Таълимий функцияни амалга ширилиши мутахассиснинг шахс бўлишига, ўқиш жараёнида унинг ақлий, жисмоний ва маънавий ривожланишини аниқлаб беради.

Ўқитишнинг ривожлантирувчи функцияси талабанинг идрок этиш, ўқув масалаларини ечиш, ўзининг ўқув фаолиятини бошқариш жараёнида талаба шахсининг интеллектуал, эмоционал ва жисмоний соҳаларини ривожлантиришга йўналганлигида намоён бўлади. Ўқитиш жараёнида ўрта бўғин мутахассисисида ижодий фикрлаш, олдиндан кўра билиш ва рефлексия ривожлантирилиши, ўзини ўқитиш, ўзини англаш ва ўзини ривожлантириш каби асосий психологик механизмлар шакллантирилиши лозим. Ривожлантирувчи функция тадбиғининг хусусияти махсус фанларни ўқитиш жараёнида ривожлантирувчи масалаларни қўйиш ва уларни ечиш, талабаларнинг ўқув фаолиятини уларнинг ақлий ва ижодий фаоллиги нуқтаи назаридан энг самарали бўлган назария ва технологиялар асосида ташкил қилишда намоён бўлади. Масалан, ақлий фаолиятни босқичма-босқич шакллантириш назарияси, муаммоли ўқитиш, ўқув фаолияти ва ривожлантирувчи ўқитиш назарияси.



Тарбиявий функцияси мутахассис шахсини ижтимоийлаштириш ва профессионаллаштиришга унинг умумий ва касбий маданиятни тарқатувчиси бўлишга йўналтирилган ўқитиш жараёнининг тарбиявий салоҳиятини амалга оширишдан иборат. Инсоннинг тарбияланганлиги аввало унинг дунёга, ўзига бўлган муносабатлар тизими билан аниқланади. Улар фаолиятга бўлган эҳтиёжларда ва қизиқишларда, мақсад ва мотивларда, дунёқарашларда, қадр-қимматларни англашда намоён бўлади. Тарбиявий функцияни амалга ошириш талаба томонидан умуминсоний ва касбий қадриятлар, меъёрлар, ғоялар, мақсадларни ўзлаштириш ва ўзига қабул қилишни талаб қилади. Улар фақатгина кўчириб олиш йўли билан эмас, балки махсус ташкил қилинган шароитларда талаба ва ўқитувчи ҳамкорлигида ўқув масалалари тизимини ечиш жараёнида амалга оширилади. Шундай қилиб, ўқитишнинг тарбиявий функцияси мутахассисни ижтимоийлаштириш ва профессионаллаштиришни ҳамда таълимнинг маданий-инсонпарвар функциясини амалга оширишни таъминлайди.

Ўқитишнинг юқорида келтирилган функциялари ўқитувчи томонидан учта ялит ўқитиш мақсадларини қўйишда ўз аксини топади: дидактик, ривожлантирувчи ва тарбиявий. Ўз моҳиятига кўра учта мақсад ўқитишнинг маориф мақсадларини амалга оширишни таъминлайди.

Шундай қилиб, мутахассис модели талабанинг компетентлик, ривожланганлик ва тарбияланганлик даражасига қўйиладиган талабларни ўз ичига олиши керак. Касбий таълимнинг замонавий босқичида мутахассис шахси ва фаолиятининг модели ҳар бир мутахассис учун ишлаб чиқилган ўрта махсус касб-ҳунар таълими стандартларидаги касбий-малака классификаторида берилади. Уларда мутахассиснинг асосий фаолият турлари ҳамда уларни бажариш учун ва талаба билиши зарур бўлган билим, уқув ва кўникмалар тавсифланган. Бу талаблар талабаларнинг ижтимоий-маданий ва психологик компетенциялари маълум даражаларини белгилаб беради, бироқ битирувчиларда қандай шахсий ва психик сифатларни ривожлантириш ва шакллантириш лозимлигини кўрсатмайди, бу эса ўқитувчиларда мақсадларни қўйиш жараёнини қийинлаштиради.

Стандартда кўрсатилган талаблар асосида умумдавлат мақсадлари, сўнг конкрет таълим муассасаси мақсади ва аниқ фанни ўқитиш мақсадлари шаклланади. Мавжуд мақсадлар иерархияси уларнинг бўйсуниш – кейингиларини олдингиларига мослашни талаб қилади. Касбий таълимнинг етакчи функциялари ва мақсадларини амалга ошириш ҳар бир ўқитувчига, унинг фани мутахассис шахсининг яхлит шаклланиши жараёнида қандай ўрин тутганини аниқлашга боғлиқдир. Педагог ўз фани бўйича ўқитиш жараёнини режалаштирганда мақсадларни қўйиш жараёни қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

стандарт талаблари асосида фаннинг ўзига хос хусусиятлари ва касбий тайёргарликда унинг ўрнини ҳисобга олган ҳолда фанни ўқитиш мақсадларини шакллантириш;

ўқув гуруҳининг хусусиятлари, конкрет шароитлар, эришишнинг восита ва усулларини ҳисобга олган ҳолда ўқитиш мақсадларини аниқлаштириш;

бўлимлар, курс мавзулари, модуллари ва ҳ.к. бўйича ўқитиш мақсадларини аниқлаш;

конкрет машғулотларнинг мақсадларини режалаштириш, уларни ҳар бир босқичнинг микромақсадларига (вазифаларга) ажратиш.

Мақсад ва вазифаларнинг тартиб билан тузилган иерархияси ўқитиш жараёнининг тизимли характерини таъминлашга ва унинг самарадорлигини иширишга имкон беради.



Поделитесь с Вашими друзьями:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   55


База данных защищена авторским правом ©psihdocs.ru 2019
обратиться к администрации

    Главная страница