Касб таълими методикаси


Ўзлаштириш жараёни. Ўзлаштириш даражалари Чала



страница32/55
Дата07.05.2020
Размер0,71 Mb.
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   55

Ўзлаштириш жараёни. Ўзлаштириш даражалари Чала

Ўқув фаолиятининг асосий мазмуни ва энг мухим вазифаси билим ва фаолият усулларини ўзлаштириш ҳисобланади. Ўзлаштириш жараён сифатида, ўрганиш натижаси сифатида қаралади. Ўзлаштириш одатда янги тажрибанинг олдингилари билан қўшилиши, тўпланган ижтимоий тажрибанинг шахснинг мулкига айланиши сифатида аниқланади.

Турли ўқитиш назариялари, ўзлаштиришнинг моҳияти ва унинг асосий босқичлари турлича талқин қилишади. Энг кенг тарқалган ёндашув ўқишнинг ассоциатив-рефлектор назариясига асосланадиган психологлар ва С.Л.Рубинштейн ишларида олиб борилган. Унга кўра ўзлаштириш тўртта босқичдан иборат бўлган жараён сифатида қаралади;


  1. Ўқув материали объект, предмет, ҳодиса, жараёнларни кўргазмали образлар (моделлар, схемалар ва ҳ.к.) ёрдамида перцепция (бевосита қабул қилиш, идрок қилиш) асосида қабул қилиш ёки апперцепция, яъни объектни фондан ажратиб олиш ва унинг хоссаларини аниқлаш асосида идрок этиш.

Ўқитувчи турли хил кўргазмали воситалар ёки мавжуд бўлган тасаввурларга таянган ҳолда идрок этишни ташкил қилади. Ўзлаштиришнинг ушбу босқичида ўрганувчиларда объект, ҳодиса ва ҳ.к. тўғрисида тасаввур шаклланади.

  1. Предмет мазмунини очиш орқали ўқув материалини тушуниб етиш (англаш). Бу босқичда тушунчаларнинг моҳияти қуйидаги фикрий амаллар асосида очилади: таққослаш, мос қўшиш, таснифлаш, таҳлил, умумлаштириш, абстракциялаш, ташқи, унча аҳамияти бўлмаган хоссалардан ажратиш ҳамда уни аввал ўрганилганлар билан ўзаро алоқасини ўрнатиш. Натижа сифатида тушунчаларни шакллантириш, сабаб-оқибат алоқаларини ўрнатиш, қурилманинг умумий тузилиш принциплари ва механизмларнинг ишлаш қонун ва қонуниятларини ўрнатиш ҳисобланади.

  2. Ўқув материалини кўп марта такрорлаш, энг муҳим хоссаларини қайта тиклаш асосида ёдда сақлаб қолиш.

  3. Ўрганилган материални амалий масалаларни ечиш учун қўллаш. Натижада фаолиятнинг стереотип ва ижодий усулларини эгаллаш, уқув ва кўникмаларнинг шаклланиши рўй беради. Ўзлаштиришнинг ушбу босқичини ташкил қилиш ўрганувчиларни масалалар тизимини ечиш бўйича аста-секин мураккаблашиб борадиган фаолиятга жалб этишни талаб қилади: аввал - билимларни стандарт вазиятларда қўллаш, сўнгра – уларни талаба учун янги бўлган вазиятга, янги масалалар ечишда фойдаланишга кўчириш.

Босқичларни бундай ажратиш етарлича шартли эканлигини эътиборга олиш зарур, чунки ҳар бир босқич бошқа босқични қисман ўз ичига олади.

Ўзлаштиришни шундай схема бўйича қуриш ўқитувчидан қуйидагиларни амалга оширишни талаб қилади:



  1. Талабаларга қабул қилиш ва идрок этишлари учун бирорта ўқув материалини бериш;

  2. Уларда билимларни қўллаш усулларини шакллантириш жараёнига раҳбарлик қилиш, яъни уқув ва кўникмаларни намуна бўйича шакллантириш;

  3. Аввал ўрганилган билим ва уқувларни ижодий қўллашни таъминлаш.

Ўзлаштиришнинг бундай схемасида ўқитишнинг анъанавий репродуктив турларини продуктив ижодий турлари билан боғлашга интилиш ўз аксини топади.


Поделитесь с Вашими друзьями:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   55


База данных защищена авторским правом ©psihdocs.ru 2019
обратиться к администрации

    Главная страница