Касб таълими методикаси


Ўқиш мотивацияси ва мақсадларни қўйишни ташкил этишни шакллантириш



страница29/55
Дата07.05.2020
Размер0,71 Mb.
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   55

Ўқиш мотивацияси ва мақсадларни қўйишни ташкил этишни шакллантириш

Шахснинг ўз-ўзини ташкил қилишида етакчи ўрин тутган мазмун яратиш ва мақсад қўйиш ўқитувчилар диққатини талабаларнинг ўз ўқишларининг мотив ва мақсадларини англаш учун шароитлар яратишга қаратиш заруриятини қўяди.

Касбий фаолиятни ўзлаштириш воситаси бўлган ўқишга қимматли муносабатни шакллантириш талаба олдида ушбу фаолиятнинг қуйидаги асосий истиқболларини очиш билангина амалга ошириш мумкин бўлади:

касбнинг мақоми ва ижтимоий аҳамияти билан боғлиқ бўлган истиқболлар;

меҳнат шароитлари (моддий, маънавий-психологик ва бошқалар);

касбда шахсий ўсиш ва ўзини намоён қилиш имкониятлари.

Бунда одатда талабаларни ўқишга ундовчи мотив шахсий ўсиш ва ўз-ўзининг мавжуд бўлиш истиқболидир.

Талабаларнинг касбий-шахсий ўз-ўзини аниқлашга йўналтирилган иш ҳар бир аниқ фанни ўрганишда давом этиши керак. Бунинг учун педагог нафақат ушбу курснинг мақсад ва вазифаларини, унинг шахснинг касбни эгаллаш жараёнида тутган ўрни, балки талабаларнинг ушбу курсни ўрганишдаги шахсий мақсад ва мотивларини англашлари учун вазиятлар ҳосил қилиши керак. Буни турли-туман услублар асосида амалга ошириш мумкин:

тренинг элементларидан фойдаланиш (доира бўйича танишиш, бунда ҳар бир талаба ўзи ҳақида, ўзининг мақсади, курсдан кутилаётган нарсалар тўғрисида сўзлаб беради);

анкета тўлдириш – ҳар бир талаба унга таклиф қилинган мумкин бўлган мақсадлар рўйхатидан ўзи учун асосий бўлганларни танлайди, масалан:

касбий фаолият учун зарур бўлган билим ва уқувларни олиш;

олинган билимларни ҳаётда қўллашга ўрганиш;

зачет топшириш;

имтиҳонда юқори баҳо олиш;

механизм, прибор, машиналар билан ишлаш уқув ва кўникмаларини эгаллаш;

курснинг алоҳида қизиқтирган масалаларини ҳал қилиш;

ўз қобилиятларимни ривожлантириш;

менинг келгуси касбий фаолиятимда ушбу предмет керак эмас;

менда мақсадларнинг ўз вариантим бор: …..

Талабалар танлаган мақсадлар асосида уларни амалга ошириш учун фаолиятга қўйиладиган талаблар аниқланади, ушбу фаолиятни режалаштириш амалга оширилади. Ўрганувчиларни ўқув фаолиятга киришишини таъминлайдиган психологик механизм мақсаднинг мотивга томон силжиши ҳисобланади.

Талабаларда ўқишнинг позитив мотивациясини шакллантиришга йўналтирилган педагог фаолиятининг мазмуни қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

талабаларни предметга унинг моҳияти, мазмуни ва тузилмаси, касбни эгаллашда унинг аҳамияти ва ўрни ҳақидаги яхлит, сиқилган, образли тасаввурлар асосида олиб кириш;

ўқув материалининг мазмунини талабалар учун қизиқарли ва аҳамиятли далиллар, мисоллар билан бойитиш, уни ўзгача ва эмоционал тарзда етказиб бериш;

талабаларни гуруҳли ва жамоавий ишлашга жалб қилиш, ўкитишнинг интерфаол (ишбоп ўйинлар, тренинглар, ақлий ҳужум ва ҳ.қ.) методларидан фойдаланиш;

мультипликацион, проекцион, интерфаол мультимедиа ва бошқа масалаларни ечиш имконини берадиган замонавий ахборот технологияларидан фаол фойдаланиш;

шахсий субъект позициясини англашни таъминлайдиган танлаш вазиятларини ҳосил қилиш;

талабаларни ўз фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолашга жалб қилиш ва ҳ.к.

Ўқитувчининг талабалар ўқиш мотивларини шакллантириш ва мақсадларни қўйишни ташкил қилиш бўйича фаолияти бутун ўқитиш жараёни мобайнида давом этади: ҳар бир дарсда, ҳар бир мавзуни ўрганишда.




Поделитесь с Вашими друзьями:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   55


База данных защищена авторским правом ©psihdocs.ru 2019
обратиться к администрации

    Главная страница