Касб таълими методикаси


Талабаларнинг ўқув фаолиятини шакллантириш



страница27/55
Дата07.05.2020
Размер0,71 Mb.
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   55
Талабаларнинг ўқув фаолиятини шакллантириш

Ўрганиш мотивациясини шакллантириш. Уқув ва кўникмаларни такомиллаштириш. Рефлексив-баҳолаш қобилиятларни ривожлантириш
Ўрганувчиларнинг ўқув фаолиятини шакллантириш психологик-педагогик назария ва касбий таълим амалиётида энг долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. И.И.Ильясов, В.А.Якунин, В.П.Трусов ва бошқа олимлар томонидан олиб борилган тадқиқотлар биринчи курс талабалари одатда нафақат ижодий, ҳаттоки репродуктив даражадаги хилма-хил ўқув масалаларини ечишни таъминлайдиган ўқув амалларини яхши билмаслигини кўрсатди. Аксарият кўпчилигида ўрганишга бўлган ижобий қизиқиш ва профессионал мотивация, ўз-ўзини назорат ва таҳлил қилиш, ўз фаолият натижасига баҳо бериш ўқув, уқув ва кўникмалари шаклланмаган. Ушбу муаммони турли фанларни ўқиш жараёнида ижодий масалаларни ечиш асосида фақатгина назарий тафаккурни ривожлантириб ечиб бўлмайди. Талабаларнинг ўқув фаолиятини шакллантириш – бу энг аввало талабанинг ушбу фаолият субъекти сифатида шахс бўлиб шаклланиши ва ривожланиши муаммосидир. Демак, педагог олдида талабанинг субъект позициясини таъминлайдиган ўқув жараёнини ташкил қилиш вазифаси туради.

Инсон ўз фаолиятининг субъекти ҳисобланади, қачонки у уни яхлит амалга оширса, унинг ҳамма босқичларига кириб кетган бўлса: ўз фаолиятининг мақсадини ўзи қўяди ва уни амалга оширади; ўзини мукаммалаштиришга ва ўзгартиришга ундайдиган ўз фаолиятини таҳлил ва рефлексиясини амалга оширади. Шу нуқтаи назардан иккита ўқитиш турини таққослаймиз: анъанавий ва инновацион – ўрганиш фаолияти субъекти бўлган талабага қаратилган. (расм 4, жадвал 3).

Талабани субъект позициясига ўтказишнинг умумий маъноси унинг фаолияти барчакомпоненталарини ўзгартиришдан иборат бўлади:

ўқишнинг ижтимоий қимматли касбий мотивацияни шакллантириш;

ўқув фаолиятининг истиқболли ва конкрет мақсадларини англаш ва аниқлаш;

ўқув амалларини эгалланганликнинг натижаси бўлган умумуқув ва кўникмаларни такомиллаштириш.




Поделитесь с Вашими друзьями:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   55


База данных защищена авторским правом ©psihdocs.ru 2019
обратиться к администрации

    Главная страница