Касб таълими методикаси


Назорат-тўғриловчи компонент



страница23/55
Дата07.05.2020
Размер0,71 Mb.
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   55
Назорат-тўғриловчи компонент ўқитиш жараёнининг асосий таркибий қисмларидан биридир. Унинг аҳамияти ҳар қандай тизимли бошқаришда муҳим элемент бўлган тескари алоқа зарурлиги билан аниқланади. Ўқитиш натижаларини назорат қилиш ўқув жараёнининг самарасини аниқлашга унинг барча бошқа компоненталарига ўзгариш киритиш имконини беради.

Баҳолаш-натижавий компонент ўқитиш жараёнининг якуни ва натижаси ўқитиш мақсадларини амалага ошиши ва уларга мос натижаларга эришиш билан боғлиқ. Шунинг учун ўқитишнинг ҳар қандай цикли унинг натижаларини таҳлил қилиш билан якунланади ва шуларга асосланган ҳолда янги босқич учун мақсад ва вазифалар белгиланади. Ўқитишнинг ҳар бир босқичига якун ясаш нафақат натижавийликни баҳолаш учун, балки ўқувчи ва педагогнинг ўзини рефлексия ва таҳлил қилиш хусусиятини ривожлантириш, ҳар иккисида ҳам олдинга интилиш ва мукаммаликка бўлган эҳтиёжларни шакллантириш учун зарур. Шунга мос равишда ўқитиш жараёнининг якуний босқичи ўз ичига қуйидагиларни олади: ўқувчилар фаолияти натижаларини таҳлил қилиш ва баҳолаш; педагог фаолияти натижаларини таҳлил қилиш ва баҳолаш.

Шундай қилиб, юқорида санаб ўтилган компоненталар ҳар қандай дидактик тизимнинг зарурий структуравий элементларини ташкил этади ва ўқитиш жараёнининг мантиғини, унинг асосий босқичларини аниқлаб беради.





Поделитесь с Вашими друзьями:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   55


База данных защищена авторским правом ©psihdocs.ru 2019
обратиться к администрации

    Главная страница