Касб таълими методикаси



страница22/55
Дата07.05.2020
Размер0,71 Mb.
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   55
Дидактик шароитлар. Агар ўқитиш жараёнини самарадор амалга оширишни таъминлайдиган ташкилий, моддий ва психологик шароитлар яратилмаса, бу жараён амалга ошмаслиги мумкин. Ташкилий шароитлар – бу ўқитиш режимлари ва вақт рамкалари, ўқув жараёнининг ташкилий структураси, унинг фазовий ташкилоти (ўқувчиларнинг ўқув аудиторияларида жойлашуви ва ҳ.к.). Ташкилий шароитлар фақатгина ўқув жараёнига қўйиладиган талаблар (ўқув режа, дарс жадвали) билан эмас, балки умумгигиеник талаблар, ўқувчиларнинг физиологик хусусиятлари ва эҳтёжлари (турли хилдаги фаолият турларининг алмашуви, овқатланиш тартиби, энг катта иш қобилияти вақти, талабаларнинг ортиқча зўриқишига йўл қўймаслик ва ҳ.к.) билан ҳам аниқланади. Моддий шароитлар ўқув жараёнини ўқитиш воситалари билан таъминланганлиги билан боғлиқ: ўқув жараёнининг техник таъминланганлиги, кўргазмали қуролларнинг бўлиши, педагогнинг ўқув-методик комплекси, талабаларнинг мустақил ишини ташкил қилиш учун қўлланма ва ишланмалар. Психологик шароитлар ўқув жараёнида коммуникативликни таъминлаш ва педагогнинг мулоқотни бошқара олиш қобилияти билан ҳамда ўқитиш жараёнида қулай психологик муҳитни таъминлаб берадиган гуруҳдаги коммуникатив муносабатларни ташкил қилиш билан боғлиқ.



Поделитесь с Вашими друзьями:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   55


База данных защищена авторским правом ©psihdocs.ru 2019
обратиться к администрации

    Главная страница