Касб таълими методикаси



страница18/55
Дата07.05.2020
Размер0,71 Mb.
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   55
Таълимни демократлаштириш инсонпарварлаштиришнинг натижаси ҳисобланади ва педагогик жараён қатнашчиларининг ҳуқуқларини кенгайтиришни билдиради. Бу энг аввало талабаларга турли-туман таълимий хизматлар спектрини, таълим олишнинг альтернатив шаклларини (якка, экстернат, масофадан ўқиш ва ҳ.к.), таълим муассасаларида рўй берадиган ташкилий муаммоларни ечишда талабаларнинг ролини ошириш, уларнинг ўз-ўзини бошқаришни ривожлантиришда намоён бўлади.

Бу тенденциянинг намоён бўлиши ўқитишни яккалаштириш ва дифференциаллаштиришдан келиб чиқади. У курсни эркин танлаш, ўқитишнинг якка йўллари ва усуллари воситасида амалга оширилади.

Касбий таълим олиб бориладиган мутахассисликларни, ўқув режа ва дастурларни аниқлашда ўқув муассасасининг ҳуқуқлари анча кенгайтирилмоқда. Шу билан бирга демократлаштириш шароитида касбий таълим тизимида рўй берадиган ҳавфларни ҳисобга олиш зарур. Ҳар қандай давлатнинг таълим тизимида иккита объектив тенденция мавжуд. Биринчиси ҳар бир инсон учун таълимнинг бир хиллиги эвазига эришиладиган тенг таълимий имкониятларни таъминлашдан иборат бўлади. Иккинчиси эса шахснинг индивидуал қизиқишлари ва талабларини қондиришни таъминлайдиган турли-туман ва вариатив таълимга бўлган эҳтиёжлар билан боғлиқ.

Собиқ Совет таълим тизими асосан бирхиллик тамойилида қурилган бўлиб, бир томонда ижтимоий тенглик, иккинчи томондан – «ўртача» ўқувчи ва «ўртача» ишчини тайёрлаш учун реал мақсад ва вазифаларга эга бўлган.

Иккинчи тенденция америкача таълим тизимида яққолроқ намоён бўлади. Унинг педагогик жараённи демократлаштириш ва инсонпарварлаштиришдан иборат бўлган позитив аҳамиятини кўрсатиб, уни тадбиқ қилишда пайдо бўладиган муаммо ва камчиликларниҳам ҳисобга олиш зарур. Америкалик педагоглар предметларни эркин танлаш, тавлат таълим стандартларининг йўқлиги шароитида таълимнинг умумий даражаси бораётганлиги тўғрисида ташвиш билдирмоқдалар. Уларнинг фикрича америкача таълим тизими қийшиқ дарахтга ўхшаш мутахассисларни тайёрлаб беради, битта йўналишда чўзилган, бироқ бошқа йўналишда ривожланмаган ва кесиб қўйилган.

Бизнинг тизимда бундай ҳавфнинг олдини олиш учун ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат стандартлари киритилган бўлиб, у касбий тайёргарлик сифатини таъминлаб беради.



Интеграция тенденцияси талабага тез ўзгараётган ижтимоий ишлаб чиқариш соҳасида эркин кўчиб юриш, муваффақиятли ижтимоийлашиш ва маданиятга киришни таъминлайдиган интеграллашган касбий таълим олиш учун максимал имкониятлар яратиш зарурияти билан боғлиқдир.

Мутахассилар профессионал фаолияти баъзи турларининг интеграцияси фаолият соҳаси ва мутахассисликлар сонининг қисқаришига олиб келди. Мутахассисликлар интеграциясининг қуйидаги даражалари ажратилади: умумишлаб чиқариш, умумтармоқ ва умумкасбий.

Интеграцияни амалга ошириш қуйидаги имкониятларни яратади:


  • мутахассис ўзини касбий фаолиятнинг турли соҳалари ва у билан қўшни бўлган фаолиятда синаб кўради ва ишлайди;

  • дунё ва меҳнат соҳасининг яхлит манзарасини шакллантириш учун шароит яратади;

  • профессионалнинг ходисаларни уларнинг барча ўзаро алоқаларида тасаввур қилишга имкон берадиган тизимли фикрлашини ривожлантиради;

  • шахснинг яхлит (ижтимоий, жисмоний, маънавий, интеллектуал) ривожланишини таъминлайди;

  • ўқишнинг амалий фаолият билан, ишлаб чиқаришнинг фан билан алоқасини ўрнатади;

  • талабаларга ортиқча юклама бериш муаммосини ҳал қилади.

Алоҳида олинган курслар, машғулотлар даражасида интеграция характери турлича бўлиши мумкин: қўшни фанларни бирлаштиришга асосланган интеграция; турли соҳалардаги (фан, техника, санъат) билимлар интеграцияси; махсус фанлар назарий курслари билан амалий курсларнинг интеграцияси.

Шу билан бирга интеграллашнинг турли усулларини ҳам ажратиш мумкин:

фанлараро – асосий фанни ўқитишда бошқа предметлар бўйича билимлар талаб қилинади;

координация – курсни ўрганишда ўқитувчи бошқа билимлар соҳасига эътибор қаратади;

фанлараро ўқув ва ишлаб чиқариш муаммоларни ва турли фанлардан олинган материаллар асосида уларнинг ечимини излаш.

Интенсификация. Касбий таълимда ушбу тенденциянинг пайдо бўлиши ижтимоий ҳаёт ва касбий фаолият характерининг мураккаблашиб бориши, ижтимоий-иқтисодий ва ишлаб чиқариш шароитларинингшиддат билан ўзгариб бориши, замонавий технологиялар ва фаннинг жадал ривожланиши билан боғлиқ бўлиб, у ўқувчиларнинг максимал ривожланиши, машаққатли интеллектуал ва амалий фаолиятга тайёрлиги билан боғлиқ.

Интенсификацияни касбий таълим жараёнини тизимли такомиллаштириш асосида касбий тайёргарликнинг максимал самарадорлигига эришиш сифатида қараш мумкин. Ушбу тенденция шахс ва жамиятнинг нафақат ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжларини, балки улар тараққиётининг психологик-педагогик ва медико-физиологик жиҳатларини ҳам акс эттиради. Унинг асосида психологларнинг шахсни интенсив ривожлантириш шароитлари ҳақидаги тасаввурлари ётади.

Интенсификация тенденцияси қуйидагиларда намоён бўлади:


  • талабалар ҳаётининг ижтимоий зичлиги;

  • ўқув меҳнатининг интенсификацияси, талабаларни фаол ижодий фаолиятга ундайтиган юқори қийинчилик даражасида, зўриқиш темпида ўқиш;

  • ўқув материали назарий даражасининг ошиши, унга предметлар, воситалар, меҳнат маҳсули ҳақидаги умумлашган билимларни киритиш;

  • талабаларнинг тизимли ва продуктив тафаккурини ривожлантириш учун шароитлар яратадиган таълимнинг янги технологияларини тадбиқ қилиш;

  • талабаларни замонавий компьютер воситалари ва автоматлашган тизимлар билан ишлашга тайёрлаш;

  • талабаларнинг иш қобилиятини ва ўқишга бўлган қизиқишини оширадиган ўқитишнинг форма ва методлари, техник воситалар ва ЭҲМ ларнинг оптимал сочетаниеси.

Кооперация. Касбий таълимнинг махсус, ўзига хос тенденцияси бўлиб, унингижтимоий-иқтисодий тизимда мавжуд бўлишининг замонавий шароитлари билан боғлиқ. Ушбу тенденциянинг назарий асоси тизимли ёндашув ҳамда синергетик тамойил ҳисобланади. У ҳар қандай тизимнинг яхлит фаолият кўрсатишининг муҳим шарти - унинг бошқа тизимлар билан барқарор алоқалари ва муносабатлари, уларнинг бир-бирини тўлдириши ва бир-бирини бойитишидан иборат деб қарйди. Кооперация тенденцияси касбий таълимнинг узлуксиз таълим, яхлит ижтимоий-иқтисодий тизимдаги ўрни ва аҳамиятини, касбий таълим муассасасининг ишлаб чиқариш, бошқа ижтимоий муассасалар билан ўрнатадиган янги алоқа ва муносабатларни акс эттиради ва аниқлайди. Ташқи кооперациянинг асосий йўналишлари ва формалари:

  1. Бандлик хизматлари билан кооперация:

битирувчиларни тақсимлаш;

банд бўлмаган аҳоли учун таълимий хизматлар кўрсатиш.



  1. Ишлаб чиқариш билан кооперация:

ишлаб чиқариш ўқуви ва амалиёти;

корхона, фирмаларнинг буюртмаларини бажариш;

битирувчиларни тақсимлаш;

ишлаб чиқаришдаги кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни ташкил қилиш.



  1. Бошқа таълим муассасалари билан кооперация:

таълимий дастурларни координация қилиш;

бўлғуси талабаларни тайёрлаш учун мактабларда профил синфлар ташкил қилиш;

хамкорлик дастурида (таълимий, тадқиқий, хўжалик ҳисоби) қатнашиш;

бошланғич ва ўрта касб таълими муассасаси ходимларининг малакасини олий ўқув юртлари ва малака ошириш институтларида оширишни ташкил қилиш.

Ташқидан ташқари ички (таълим муассасаси доирасида) кооперация ҳам амалга оширилади.

Педагогик ходимларнинг ўз фаолиятларида касбий таълимни ривожлантиришнинг мавжуд тенденцияларини ҳисобга олишлари ўрта махсус касб-ҳунар мактаблари олдида ҳаёт ва жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши эҳтиёжлари қуяётган масалаларни максимал бажарилишини таъминлайди.






Поделитесь с Вашими друзьями:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   55


База данных защищена авторским правом ©psihdocs.ru 2019
обратиться к администрации

    Главная страница