Касб таълими методикаси


Касб таълимини ривожлантириш тенденциялари



страница17/55
Дата07.05.2020
Размер0,71 Mb.
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   55
Касб таълимини ривожлантириш тенденциялари
Ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларнинг асосий йўналишлари таълим тизимига маълум талаблар қўяди ва уни ривожлантириш тенденциялари ва реформирование тамойиллари сифатида намоён бўлади. Касбий таълимни ривожлантиришнинг етакчи тенденциялари ўзида таълимни ривожлантиришнинг умумий - бутун дунё, миллий ва регионал тенденцияларини акс эттирган ҳолда махсус, фақатгина касбий таълим тизимини ривожлантириш учун хос бўлганларни ҳам ўз ичига олади. Касбий таълимни ривожлантиришнинг етакчи тенденциялари қаторига унинг узлуксизлиги, инсонпарварлилиги ва ижтимоийлашриш, демократлаштириш, интеграциялаш, интенсификация, коперация киради.

Таълимнинг узлуксизлиги. Узлуксиз таълим моҳияти ЮНЕСКОнинг «Мавжуд бўлишга ўрганиш» маърузасида берилган бўлиб, инсон мавжуд бўлишининг шундай усулики, бунда у янги тажриба учун очилади. Бироқ узлуксиз таълимни мунтазам равишда ўқиш-ўрганиш ёки уни маълум муддатлар оралиғида малака оширишга келтиришга уринишлар ушбу ҳолатнинг талқинини торайтириб қўйди. Узлуксиз таълим моҳияти асосан умумий ва касбий таълим давридаёқ унга ўзини мустақил равишда мукаммаллаштириш ва таълим олишни давом эттиришга имкон берадиган, мураккаб ижтимоий ва касбий муаммолар доирасида тўғри мўлжал оладиган, ўзгараётган шароитларга осон мослаша оладиган ва унга зарур бўлган билим ва уқувларни қидириб топишгм имкон берадиган билим, уқув ва шахс сифатларини шакллантиришдан иборат. Бундай шароитларда профессионалнинг етакчи хислатлари қуйидагилардан иборат: ривожланган тизимли тафаккур; фақтгина мавжуд ахборот билан ишлай оладиган эмас, балки янгиларини қабул қилиш, турли фаолият турларини ўзлаштиришга имкон берадиган методологик билимларга эга бўлиш; фаол ҳаётий ва касбий позиция; касбий-шахсий ривожланиш ва мукаммаллашишга бўлган эҳтиёж, шунга тайёрлик.

Ушбу тенденция узлуксиз касбий таълим концепцияларини, касбий таълим мазмунининг унинг ҳамма зинапояларида (бошланғич, ўрта, олий) ворислиги ва ўзаробоғлиқлигини таъминлайдиган ва мутахассис шахсини узлуксиз ривожлантириш, ижтимоийлаштириш ва профессионаллаштириш йўналтирилган таълимий дастурлар тузиш орқали кўп сатҳли касбий тайёргарлик тизимини ишлаб чиқишда ўз аксини топади. Касбий таълимнинг узлуксизлиги ва таълимий дастурларнинг ворислиги бошланғич, ўрта ва олий касбий таълим давлат стандартларини киритиш билан таъминланади.



Таълимни инсонпарварлаштириш етакчи тенденция сифатида унинг ривожланиши таълимнинг инсонга қаратилганлигини, унинг индивидуаллигини намоён қилиш ва ривожлантириш учун шароитлар яратишни билдиради. У инсонни ўзининг уникаллигини йўқотишдан, ҳаёт, табиат ва маданият дунёсидан бегона бўлишдан ҳимоя қилиш, инсоннинг энг олий – ўз-ўзини фаоллаштириш, ўзини сафарбар қилиш, маънавий, ижтимоий ва касбий етукликка бўлган эҳтиёжларини максимал қондиришга йўналтирилган бўлиши лозим.

Замонавий жамиятга ўзининг шахсий устунликларини ҳис қила оладиган ва уни ўраб турган инсонларнинг устун хислатларини тан оладиган мутахассис-профессионаллар зарур.

Бошқарувчилик функцияларини амалга ошира туриб мутахассис ишлаб чиқарувчиларни зарур шарт-шароитлар, мавжуд бўлиш, ўз-ўзини сақлаш воситалари, инсоний эҳтиёжларни қондириш, уларга меҳнат фаолиятида ўзларини намоён қилишга шароит яратиш ҳақида қайғуриши зарур.

Таълимни ижтимоийлаштириш – инсонпарварлаштиришнинг воситаси ҳисобланади ва касбий таълим мазмуни характерини ўзгартиришга қаратилган. Бунда ўқув режа тузилмасида ижтимоий фанларнинг улушини ошириш тушунилмайди, миқдорнингг ошиши ҳар доим ҳам сифатни таъминламаган. Хаттоки этика, эстетика, тарих каби фанлар инсонларнинг ички дунёсини қўзғатаолмаслиги, инсоннинг дунёга ва ўзига нисбатан эмоционал-қимматли муносабатни шакллантира олмаслиги мумкин. Касбий таълимни ижтимоийлаштириш – бу энг аввало талабани маданиятга, ўзини ва табиат, инсоният муносабатлари, техника дунёсида ўз ўрнини англашга олиб борадиган йўлдир. Билимларни «инсонлаштириш», уларни шахснинг маънавий ривожланиш қуролига айлантириш унинг моҳиятини ташкил қилади. Ушбу жараён фақатгина ижтимоий фанларни ўрганишда эмас, балки махсус курсларнинг ижтимоий йўналганлиги воситасида амалга оширилиши мумкин ва зарур. Бу эса қуйидагиларни назарда тутади:

ўрганилаётган ўқув материалининг маънавий-аҳлоқий, эстетик салоҳиятини фаоллаштириш;

ўқитиш мазмунига умумтехник ва махсус билимларнинг тарихий аспектларини киритиш;

диққатни инсон ва табит, инсон ва техниканинг ўзароалоқасига қаратиш;

талабаларни нафақат назарий, балки эмоционал-образли тафаккурини ҳаракатга келтирадиган ижодий вазифаларни қўйиш;

когнитив (билишли) муаммоларни эмоционал, шахсий аҳамиятга эга бўлганларга ўтказиш.





Поделитесь с Вашими друзьями:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   55


База данных защищена авторским правом ©psihdocs.ru 2019
обратиться к администрации

    Главная страница