Касб таълими методикаси


Маданий-инсонпарвар функция



страница15/55
Дата07.05.2020
Размер0,71 Mb.
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   55
4. Маданий-инсонпарвар функция. Таълим жамият интеллектини қайта ишлаб чиқишнинг жамият маданиятини асраш, ривожлантиришнинг асосий социогенетик механизми бўлиб, унинг цивилизацион олдинга ҳаракати характерини белгилаб беради. Маданий-инсонпарвар функция индивиднинг маданий кишиси сифатида, шаклланишини таъминлайди, унинг ривожланишини ижтимоийлашуви ва ирорционаллашуви, унинг шахсий, фуқаролик ва иқтисодий барҳаётлиги сифатини белгилаб беради.

“Маданият” тушунчаси жуда катта маъно юкламасига эга. Социологлар унинг 500га яқин таърифини келтирганлар. Инсон ижодий фаолиятининг соҳада моддий ва маънавий ишлаб чиқариш соҳасида усулларнинг, ушбу фаолияти натижаларининг моддий ва маънавий бойликларининг тақсимланиши ва истеъмол қилиши усулларининг инсоният тараққиётига ёрдам берувчи жамият муносабатларининг ташкил этиш сохасида инсон қўлга киритган ютуқлар йиғиндиси таърифи “маданият” тушунчасининг энг кенг тарқалган таърифидир.

Инсоннинг исталган фаолияти, жумладан, касбий фаолияти ҳам маданий ҳисобланади, чунки унда нафақат моддий ва маънавий бойликларнинг яратилиши, балки инсоннинг шахс сифатида ўсиши, унинг маънан бойиши амалга ошади.

Ўрта махсус таълим муассасалари битирувчилари касбий фаолият турларини таҳлил қилиш натижасида шу маълум бўлдики, битирувчиларнинг моддий ва маънавий маданиятга мутахассис сифатида эҳтиёжи ошиб бормоқда.

Ташкилий бошқарув фаолият муаммолари инсонларнинг ҳохиш ва манфаатларини эътиборга олиб ҳал қилиш, коллективда маданий муносабатларни шакллантириш имконини берувчи юқори даражали бошқарув маданияти талабалари асосида амалга оширилади.

Мутахассис фаолиятининг интеллектуал соҳаси (ҳисоб-аналитик, назорат-баҳолаш, илмий-тадқиқот услуби) унинг ижодий қобилиятини тадбиқ этишни, интеллектуал, моддий буюм, амалий фаолиятнинг маданий усулларини эгаллашни талаб қилади. Шу билан бирга маданий-гуманистик функция мутахассисини нафақат касбий маданиятининг шаклланишида намоён бўлади. Маданиятни фан, санъат, таълим каби таркибий қисмларига бўлиш шартлидир.У инсон фаолияти тарафларининг бир бутунлигини англатади.

Шунинг учун таълимнинг гуманитар, табиий илмий, техник йўналишларига бўлиш унчалик ҳам ўзини оқламайди. Жамиятда ишлаб чиқаришнинг исталган сохасида мутахассис нафақат касбий, балки, умумий маданияти (маърифий-маънавий, эстетик, экологик, сиёсий, иқтисодий ва х.к.) унинг муайян даражасига эга бўлиши керак. Ушбу талаблар касбий таълимнинг фанлар аро интеграллаш характерида, уни инсонпарварлашдан ўз аксини топади.



Поделитесь с Вашими друзьями:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   55


База данных защищена авторским правом ©psihdocs.ru 2019
обратиться к администрации

    Главная страница