Касб таълими методикаси


Шахсни ижтимоийлаштириш ва профессионаллаштириш



страница14/55
Дата07.05.2020
Размер0,71 Mb.
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   55
3. Шахсни ижтимоийлаштириш ва профессионаллаштириш. Таълим маънавий ишлаб чиқаришнинг махсус специфик муҳити бўлиб, унинг энг муҳим вазифаси инсонни ижтимоий мавжудод сифатида ишлаб чиқаришдан иборат.

Ижтимоийлаштириш -бу шахсни ижтимоий муносабатларга, ижтимоий амалиётга жалб этиш жараёнини ва натижаларини, инсон томонидан ижтимоий тажрибани эгалланиши ва амалда қўлланишини билдиради.

Ижтимоийлаштириш шахснинг нафақат ижтимоий шароитга кўникиши, балки унинг ўзгартиришга фаол интилишини ҳам назарда тутади. Замонавий шароитда ижтимоийлаштиришнинг етакчи механизми бу мослашиш эмас, балки ўз ўрнини, ўзлигини топиш ҳисобланади. Таълим жумладан, касбий таълим ёшларга атрофни ўраб турган оламда, жамият меъёрлари ва қадриятлари тизимида, сиёсий хаётида ўз ўрнини топишга, касбий танловни амалга оширишда ёрдам бермоғи керак. Шахсни ижтимоийлаштириш зарурияти касбий таълим мазмунига маълум талабларни қўйдики, у шахснинг барча ҳаётий муносабатлари бойликларини моделлаштиради ва қайта ишлаб чиқаради.

Профессионаллаштириш ижтимоийлаштиришнинг таркибий қисмидир. Бу инсоннинг профессионал сифатида шаклланиши, унинг профессионал муносабатлар ва профессионал фаолияти тизимига жалб этиш жараёни ва унинг натижасидир. У таълимнинг талаба томонидан касбий фаолият мазмуни ва қадриятини белгилаш ва қабул қилишга, ўзини ушбу фаолиятнинг субъекти сифатида англашга, унинг касбий ривожланиши мақсадларини лойихалашга ва унга эришиш усулларини эгаллашга фаол йўналтирилган бўлишини талаб қилади. Талабани махсус амалий фаолиятга жалб этмай, таълим ёндашувларини амалга оширмай туриб, профессионаллаштиришни амалга ошириб бўлмайди. Ушбу вазифани тадбиқ этишни қийинлаштирувчи энг қийин муаммолардан бири бу академик, анъанавий таълимнинг жамият ижтимоий амалиёти ва танлаган касб амалиётидан узоқлигидадир, бу эса талабани меҳнат дунёсига, танланган касб оламига ёдсираб қарашига олиб келади.

Жамият тараққиётининг ҳозирги вазияти ижтимоийлаштириш ва профессионаллаштириш жараёнлари характерининг мураккаблашуви билан ажралиб туради. Касбий таълим жараёнида талабанинг касбий ўзлиги муаммоси-иқтисоднинг бир меъёрда эмаслиги, ёш мутахассисларга талабнинг камлиги битирувчиларда ишончсизлик туйғусини келтириб чиқаради. Касбий таълим олдида қуйидаги вазифалар туради: талабанинг кейинги хаётий ва касбий ўзлигини англашга, ишлаб чиқаришнинг турли сохаларда ишлашга, фаолият сохасини ўзгартиришга, ҳаётда учровчи ижтимоий, шахсий муаммоларни ечишга бўлган қобилиятини шакллантириш.

Ушбу вазифаларни ечиш учун касбий таълим талабаларга ҳаётий йўлни танлашга, ўз мақсадларини, ўз имкониятларини англашга, ўз йўлини лойиҳалаштиришга шахслар аро ва касбий муносабатлар тизимида ўзлигини англашга, мулоқот кўникмалари ва малакасини эгаллашга, ташкилотчилик қобилиятини ривожлантиришга, бўлажак мутахассиснинг бошқарувчанлик қобилиятини ривожлантиришга, ижтимоий профессионал қарорлар қабул қилишга тайёргарлик кўришга ёрдам бериши лозим.

Шундай қилиб саралаштириш ва профессионаллаштириш муваффақияти касбий таълим шахснинг индивидуаллигини ривожлантириш, унинг ижодий потенциаллигини такомиллаштириш талабанинг ижтимоий ва касбий позициясини ўрганишга йўналтирилган бўлишига боғлиқ.





Поделитесь с Вашими друзьями:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   55


База данных защищена авторским правом ©psihdocs.ru 2019
обратиться к администрации

    Главная страница