Касб таълими методикаси



страница13/55
Дата07.05.2020
Размер0,71 Mb.
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   55
2. Шахсни ривожлантириш. Рақобатга бардошли, профессионал мобил мутахассисни ахборот-технологик жамият шароитида тайёрлаш, касбий таълим тизимидан бўлажак мутахассиснинг шахсини ривожлантиришга кўпроқ эътибор беришни талаб қилади. Психологияда ривожланиш, шахсдаги сон ва сифат ўзгаришларнинг (унинг физиологияси, руҳий жараёнларнинг, мотивацион намоён бўлиши) қайтарилмас жараёни сифатида кўриб чиқилади. Илмий-техник ривожланишнинг истиқбол ўзгаришларини олдиндан башорат қилаётган социологлар ишлаб чиқаришни тотал компьютерлаштириш хотиранинг чексиз, улкан ресурсларини яратишини таъкидламоқдалар. Шундай қилиб, инсон ўз хотирасида ўзига керакли бўлган касбий билимларни сақлаш заруриятидан озод бўлди. Ривожланган тафаккур, ахборотни топиши ва қайта ишлаш қобилияти, ахборотни бошқариш, ундан ижобий фойдаланиш касбий фаолият самарадорлигининг асосий шарти бўлиб қолмоқда. Ахборот, компьютер саводхонлиги, умумфан кўникма ва малакаларини шакллантириши, ўз касбий фаолиятини башорат қилиши, лойихалаштириши, таҳлил қилиш имконини берувчи методологик билимларни эгаллаш, ушбу қобилиятларни ривожлантиришнинг асоси ҳисобланади.

Ушбу функциянинг яна бир таркибий қисми шахснинг мотивацион муҳитни, унинг кейинги мехнат фаолиятига, таълимни давом эттиришга , ўз устида мунтазам ишлашига руҳан тайёргарликни таъминловчи маънавий ва касбий эҳтиёжларини ривожлантириши ҳисобланади. Статистика маълумотларига кўра касбнинг эскириш меъёри индустриал ривожланган мамлакатларда 8 йилни, айрим соҳаларда 5 йилни ташкил этади, яъни ҳар йили ҳар бир мутахассис билимининг 20-30% кераксиз бўлиб қолади. Касбий мобилликнинг бундан юқори даражаси инсонни ўз касбини ёки касбининг мазмунини ўзгартиришга мажбур қилади, уни янги билимларни эгаллашига, бу билимларни бойитишга, чуқурлаштиришига ундайди. Бундай шароитда касбий таълим кўп йўналишли, ўз касбий фаолиятининг тури ва мазмунини ўзгартиришга тайёр мутахассисларни етказиб беришни таъминлаши керак.

Мамлакатимизнинг дунё иқтисодий турмушига дадил кириб бориши, Россия мутахассисларининг халқаро меҳнат бозорига чиқиши жараёни касбий таълим жараёнида нафақат махсус, ўрганиш қобилиятини, балки шахснинг мулоқотга, хамкорликга киришиш қобилияти, шахсий ташшаббуси, тадбиркорлик қобилияти, интуицияси, мустақиллигини ҳам ривожлантиришини талаб қилади. Киришимлилик имкониятлари нафақат техник воситаларни билиш, балки кўпроқ чет тилларини ўрганиш билан таъминланади. Корхоналарда, лабораторияларда, конструкторлик бюроси бўлимларида ишлаб чиқариш фаолияти учун тайёрланган ўрта касбий маълумотга эга, техник-механик, механик-конструктор, техник-технолог, синовчи техник лавозимларида ишлаётган техник, мухандислик фани ва техникаси сохасида янги интеллектуал махсулот яратиш жараёнида иштирок этиши керак. Шунинг учун касбий таълим олиш жараёнида унинг ижодий онги ривожлантирилиши, ўз-ўзини ўқитиш, ривожлантириш баҳолаш усулларини эгаллаши, лойиха-технологик фаолиятини амалга оширувчи билим ва кўникмаларини эгаллаши лозим.



Поделитесь с Вашими друзьями:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   55


База данных защищена авторским правом ©psihdocs.ru 2019
обратиться к администрации

    Главная страница