Касб таълими методикаси



страница12/55
Дата07.05.2020
Размер0,71 Mb.
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   55
КАСБИЙ ТАЪЛИМ ВАЗИФАЛАРИ
Шахсга йўналтирилган касбий таълимни амалга ошириш унинг, барча вазифаларини қайта кўриб чиқиш, ичидан энг асосийларини белгилаб олишини кўзда тутади. Шундай вазифаларга:

  • Когнитив,

  • Шахсни ривожлантирувчи,

  • Ижтимоийлаштириш ва профессионаллаштириш,

  • Маданий инсонпарвар,

  • Технологик функциялар киради.


1. Когнитив вазифа. Бу вазифа таълимни талабаларнинг умумфан, касбий ва ижтимоий билимлар, кўникма ва малакаларини касбий фаолият асослари сифатида эгаллашларини ўз ичига олади. Таълимнинг когнитив функцияларини амалга ошириш илмий билимларини касбий фаолиятнинг муайян шароитида онгли қўллай билишда намоён бўлади. Талаба эгаллаши зарур бўлган касбга оид билимлар, кўникма ва малакалар тизими касбий таълим бўйича Давлат таълим стандарти томонидан белгилаб берилган ва ўқув режалари ҳамда хар бир фан дастурларида ўз аксини топган.Таълимда етакчи ўринда турган ушбу функция бугунги кунда ўзининг биринчи даражалик ўрнини йўқотиб таълимнинг қолган бошқа функцияларини (мутахассис шахсини ривожлантиришни, уни ижтимоийлаштириш ва профессионаллаштириш, технологиялаштириш, умум ва касбий маданиятнинг эгаси сифатида шаклланиши) амалга оширувчи восита ва шарт сифатида намоён бўлмоқда.



Поделитесь с Вашими друзьями:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   55


База данных защищена авторским правом ©psihdocs.ru 2019
обратиться к администрации

    Главная страница