Касб таълими методикаси


Узлуксиз таълим тизимида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими. Касб таълимининг функциялари



страница11/55
Дата07.05.2020
Размер0,71 Mb.
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   55
Узлуксиз таълим тизимида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими. Касб таълимининг функциялари
Узлуксиз таьлимнинг социал-педагогик тизимида ўрта касб-ҳунар таьлими умумий, бошлангич ва олий касб таьлими билан бирга инсоннинг таьлимий талабларининг қадамба-қадам ривожланишини таьминлайди. Ташкилий томондан ўрта касб-ҳунар таьлими факат унга хос жойни эгаллайди ва таьлимнинг бошқа босқичлари билан бирга таьлимнинг тизимий функциясини бажаради, бу билан унинг бир бутунлигини, узлуксизлигини, қатьий ишлашини ва ривожланишини таьминлайди.

Ўрта касб-ҳунар таьлими асосий мақсади бир томондан аниқ бир соҳа ишчиси бўладиган, иккинчи томондан тезлаштирилган дастур буйича олий касб таьлимини олиш ва уни давом эттириш қобилиятига эга бўладиган рақобатбардош ўрта бўғин мутахасиссини тайёрлашни амалга оширади. Инсонинг таьлимий талабларини қадамба-қадам ривожлантириш ғоясини амалга ошира бориб, ўрта касб-ҳунар таьлими ўрта бўғин мутахассисларини асосий умумий таянч, ўрта (тўлиқ) умумий таьлими ва бошланғич касб-ҳунар таьлимлари асосида тайёрлашга йўналтирилган.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таьлими муассасаларининг асосий вазифаси бўлғуси мутахассиснинг касбий оёққа туриши ва шахсий ривожланишини ўқувчи томонидан мутахассисликни уларнинг қадрий танлашлари, шахсий қобилиятлари, жамиятнинг ижтимоий буюртмаси, давлатнинг юқори кадрларга эхтиёжига мос равишда эга бўлиш жараёнидадир.

Ишлаб чиқариш сохасида мутахассисликнинг ўрни, касбий фаолият объектлари ва турлари битирувчининг ишлаб чиқариш сохаси тавсифини аниқлайди. У ўрта махсус маьлумотли мутахассиснинг касбий фаолиятини бажаришни таьминлаш учун қўлланадиган восита ва усулларнинг тўпламини ўз ичига олади.

Мутахассиснинг касбий фаолияти объектлари корхонанинг машина ва қурилмалари, технологик жараёнлар, хизматлар, асбоблар, фаолият воситалари, ахборот таъминоти, маҳсулотлар, ишлар, жараёнлар, ташкилий-бошқарув ва бошқа турдаги ҳужжатлардир.

Ўрта касбий маълумотли мутахассиснинг асосий умумлаштирувчи касбий фаолият турлари бўлиб қуйидагилар хизмат қилади:

ишлаб чиқариш-бошқарув, ташкилий-методик, текширув-баҳолаш, эксперементал-тадқиқот, сертификациялаш ва бошқалар.

Мутахассиснинг ишлаб чиқариш-бошқарув фаолияти қуйидаги ишларни бажаришни талаб этади:

ускуналарни хисоблаш, танлаш ва ишлатиш;

иш жараёнини олиб бориш;

технологик жараённи бошқариш;

барча турдаги ишлар учун ҳужжатларни расмийлаштириш ва олиб бориш;

меҳнат хавфсизлиги бўйича инструктаж ўтказиш;

ишлаб чиқариш травмаларини олдини олиш;

техник маҳсулотларнинг тасвирини яратиш;

техник-иқтисодий кўрсаткичларни хисоблаш;

ишлаб чиқариш-бошқарув масалаларини ечишда хисоблаш техникасини ишлатиш.

Мутахассиснинг ташкилий-методик фаолияти қуйидагиларни ўз ичига олади:

Касбий фаолият соҳасида конструкторлик ва технологик ҳужжатлар Билан, ахборий адабиётлар Билан ишлаш;

норматив ҳужжатларни яратиш;

ўлчов асбоблсрининг асосий турларини танлаш;

кузатишлар натижаларин ва бажариш усулларини қўллаш;

схемалар, эскизлар, диаграммалар, графиклар ва касбий фаолият доирасидаги бошқа график тасвирларни бажариш;

технологик жараёнлар ва хизматларни ташкил этиш.

Мутахассиснинг текширув-баҳолаш фаолияти қуйидагиларни ўз ичига олади:

технологик жараёнлар ва хизматлар кўрсатилишини текшириш;

тайёрланаётган маҳсулот ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини текшириш;

материаллар хоссалари ва тавсифини баҳолаш;

бўлим, ташкилотнинг иқтисодий иш кўрсаткичларини баҳолаш;

ходимларнинг бошқариш даражасини баҳолаш.

Мутахассиснинг эксперементал-тадқиқот фаолияти қуйидагиларни фараз қилади:

касбий фаолият соҳасида эксперементал тадқиқотларни олиб бориш;

маҳсулот сифатини ва тажрибаларни текшириш;

технологик жараённи бошқаришнинг статистик усулларини ишлатиш;

ўлчаш натижаларини излаш ва қайта ишлаш;

ташкилот молиявий хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш.

Мутахассиснинг сертификациялаш фаолияти қуйидагиларнинг зарурлиги билан аниқланади:

Маҳсулотни стандартлаштириш, унификациялаш ва сертификациялаш;

бошқа ташкилотларда сертификациялашни ўтказиш;

сертификациялаш тартибининг Янги схемаларини ишлаб чиқиш;

У ёки бу махсус фанни ўқитишда талабада шаклланиши шарт бўлган зарурий билим, ҳунар ва кўникмаларнинг мутахассиснинг фаолият соҳасининг аниқ турлари бўйича тоифалашган ҳажми аниқланади.

Мумкин бўлган таълим стандартлари ва турли йўналишдаги уларга мос намунавий таълим дастурлари ўрта касб-ҳунар таълим тизимига давлатнинг барча асосий иқтисодий тармоқлари учун ўрта звено мутахассисларини тайёрлаш имконини беради. Таълим стандартлари талабларини хисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган касб- ҳунар таълими мазмунини ўқитилаётганларга илмий билимлар, ижодий билимларва кўникмалар, шунингдек умуминсоний қадриятлартизимини эгаллашга имкон беради, бу эса мутахассисга замонавий Ўзбекистон ва жаҳон фани, техникаси ва маданиятинга мос келишга имкон беради.

Ўрта махсус касб-ҳунар таълимини бутун таълим тизимида ривожланишининг асосий йўналишлари қуйидагилардир:

Шахс, жамият ва давлат ривожланиши учун ўрта касб-ҳунар таълими потенциалини сақлаш ва келгусида унинг таълимий, маданий ва бошқа вазифаларини ривожлантиришни таъминлаш;

Ўрта махсус касб-ҳунар таълимини амалга оширувчи таълим ташкилотлари тизимини мукамаллаштириш, фуқороларнинг ўрта касб-ҳунар таълимига эришишларини кенгайтириш;

Ўрта махсус касб-ҳунар таълими мазмунини мукаммаллаштириш, мутахассислар тайёрлаш структурасини оптималлаштириш;

Ўрта махсус касб-ҳунар таълимининг норматив-ҳуқуқий ва методик базасини ривожлантириш;

Фуқоролар талаблари ва меҳнат бозорига мос равишда ўрта касб-ҳунар маълумотли мутахассисларнитайёрлашни прогноз қилиш, мониторинг ва давлат томонидан бошқариш механизмларини шакллантириш;

Ўрта махсус касб-ҳунар таълими ва бошқв таълим даражаларининг интеграциялашни ривожлантириш, шу вақтнинг ўзида ўрта касб-ҳунар таълими аниқлиги сифати ва амалий йўналганлигини сақлаш;

Ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари учун педагог ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимина мукамаллаштириш;

Ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларини ўқув ва методик адабиётлар, ўқитишнинг техник воситалари Билан таъминлаш;

Ўқув муассасаси материал-техник базасини ривожланти риш учун зарурий иқтисодий шароитларни яратиш;

Ўрта махсус касб-ҳунар таълими соҳасида фундаментал ва Амалий-илмий тадқиқотларни ривожлантириш.

Ўрта махсус касб-ҳунар таълимини ривожлантиришнинг кўриб чиқилган йўналишларининг ҳар бирининг ечилиши ўқув муассасаси махсус фанидан дарс беришнинг касбий маҳоратига сезиларли даражада Аниқловчи масалаларни ўз ичига олади.




Поделитесь с Вашими друзьями:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   55


База данных защищена авторским правом ©psihdocs.ru 2019
обратиться к администрации

    Главная страница