Касб таълими методикаси



страница10/55
Дата07.05.2020
Размер0,71 Mb.
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   55
Янги таълимий парадигма
Замонавий жамиятдаги кризис таълимнинг ҳаёт хақиқатларидан, тараққиётдан орқада қолишда намоён бўлмоқда (таълим консерватив институт бўлиб қолмоқда). Бу кризисдан чиқиш йўли таълимни такомиллаштириш, қадриятлари, мақсадлари ва уларни амалга ошириш воситаларини аниқлашдан иборат. Бу саволларга жавоб сифатида янги таълимий парадигма юзага келди.

Парадигма – бу дунёни тушунтиришдаги етакчи ёндашув, ғоялар, қадриятлар тўплами бўлиб, у маълум бир қатор фанларда умум қабул қилинган (Т. Кун). Янги таълимий парадигманинг пайдо бўлиши фақатгина ижтимоий, иқтисодий ўзгаришлар билан боғлиқ бўлмай, маданиятнинг тараққиёти натижаси ҳамдир. Унинг пайдо бўлишида ватанпарвар фалсафа ва психология катта роль ўйнади.

Бу концепциянинг бошланғич нуқтаси - ҳар бир шахснинг бетакрорлиги, индувидиаллигини, қадрлилигини тан олишдир.

Инсонпарвар фалсафа инсоннинг энг олий эҳтиёжи бўлган ўзини сафарбар қилиш ва ўзини фаоллаштиришни тан олган ҳолда буларни юзага чиқаришнинг энг муҳим шарти сифатида инсон ўзининг бетакрорлиги, ўзини – ўзи қабул қилиши, ўзининг шахсий фаолиятини амалга ошириш ва бунда маъсулиятни ўзига олишда кўради.

Фундаментал фанлар соҳасидаги янгиликлар, тарбия мақсадлари ва қадриятларига бўлган янгича қарашларнинг пайдо бўлишида маълум аҳамиятга эга бўлиб, у табиат ва инсон ривожланиши қонуни ҳақидаги умуммиллий парадигманинг ўзгаришига олиб келди. Барча ҳодиса ва воқеаларни чизиқли алоқанинг қатъий ягона йўналишда кўриб чиқадиган катъий белгиланган кўриниши ўрнини турли хил даражалардаги ва бир қатор чизиқли бўлмаган алоқалар орқали боғланган мустақил ривожланувчи мураккаб тизимнинг ўзаро таъсири тарзида дунё тасаввури эгаллади. Ҳодисаларнинг тасодифий характери, уларнинг ноаниқлиги ва бир қийматли эмаслиги аниқланди. Синергетика асосчилардан бири У.Пригожиннинг таъкидлашича дунёнинг бир ўлчовли, рационал кўринишга тасодифга тўла, хаотик, ўз – ўзини ташкиллаштиручи дуне қарама – қарши қўйилган. «ўзини ташкиллаштириш» тушунчаси янги илмий парадигма ҳар қандай кўп ўлчовли мураккаб объектни номутаносиб ҳолатдаги тизим сифатида ўрганади ва унинг ривожланиши нафақат ташқи факторлар, балки ўзининг ичида тўсатдан пайдо бўлувчи тартиб ва ўзини ташкиллаштириш жараёнида хаос ва тартибсизликни ташкиллаштириш орқали ҳам аниқланади.

Синергетика, гуманистик фалсафа ва психология томонидан эълон қилинган ўзини ташкиллаштириш, ўзини ривожлантириш, ўзига таъриф бериш, ўзини сафарбар этиш ва ўзини фаоллаштириш ғояларига айниқса замонавий ижтимоий – маъданий холатда талаб ошди, бу эса таълимнинг шахсга йўналтирилган парадигмасининг пайдо бўлишини белгилаб берди ва унинг мохияти қуйидагиларда насоён бўлади.

Инсон мурақкаб мустақил ривожланувчи тизим сифатида қаралади, хар бир шахснинг уникаллигини ва бетакрорлигини ва унинг ривожланишининг, ўзини баходашнинг траекторияси тан олинади.

Таълимнинг мақсади установкалари шахсни бутунлигича ривожлантришда ёрдамчи шарт – шароитларни ташкил этиш учун шахсни ахборотлаштириш билан аралашиб кетади. Дунёнинг эхтимолий модели нуқтаи – назаридан дунёни ўзлаштириш даражаси нафақат уни англаш, балки уни тушуниш, яъни маъносини ўзлаштириш орқали аниқланади. Шахсга йўналтрилган таълимнинг мақсад ва вазифалари фақат натижаси дунёни ўзлаштириш бўлиши керак бўлган «илмни ўрганиш», билимлар системаси ва фаолият усулларини ўзлаштириш бўлибгина қолмай, балки дунёни ва ўзини тушуниш, атроф – мухит ва маданиятда ўрнини аниқлаш бўлиб хисобланади.

Ўқувчининг таълим жараёнидаги позицияси ўзгариб, энди унинг позицияси у ўрганаётган эхтиёжлар, қизиқишлар ва имконияттларга мувофиқ ҳолда кўрилиши, фаолитнинг ўша шахс учун мазмунга эга бўлишини таъминлаши, бу эхтиёжлар, қизиқишлар ва имкониятларнинг юзага чиқиши ва ривожланиш учун замин яратиши лозим.

Янги парадигманинг вужудга келиши шахсга йўналтириган таълим ва ўқитишнинг педагогик концепцияларини ишлаб чиқишни талаб этади ва улар асосида педагог - амалиётчиларнинг ўз фаолятиларини қайта ташкиллаштиришга бўлган эхтиёжини келтириб чиқаради. Аммо «шахсга йўналтирилган таълим» ва «шахсга йўналтирилган ўқитиш» тушунчалари кундаликли ишлатишда ҳам ва илмий жиҳатдан ҳам бир хил маънони англатмайди. Шахсга йўналтирилган ўқитишнинг мавжуд тамойиллари унинг ўзига хослигини ва анъанавий нарса буюмга йўналтирилган ўқитишдан фарқини энг аввало ўзлаштирилаётган билимлар ва фаолият усуллари ўз олдига қўйилган мақсад эмас, балки инсоннинг «шахс бўлишга» бўлган эхтиёжини амалга ошириш унинг субъектлилигининг шаклланиши, шахсий субъектлик тажрибасининг бойиши «шахсий функцияларни» амалга ошириш, индувий маданият инсон сифатида шаклланиши учун восита, шарт – шароит бўлишида деб билишади. Шахсга йўналтирилган таълим ва ўқитишни аниқлашга бўлган интилиш шахсга йўналтирилган ўқитиш, «маданиятни тушунтирувчи», инсонни яратувчи характер, авваламбор дидактив эмас балки тарбиявий мақсадларини амалга ошириши билан боғлиқ.

Шундай қилиб шахсга йўналтирилган таълим жараёнининг характеристикаси ўзга мақсадга йўналтирилганлиги ва қатнашчининг позицияси бўлади: талаба ўқиш жараёнининг ҳақиқий субъектига айланиши ва у бу жараёнда ўзининг хаёт фаолиятини, индивидуалигини тўла амалга ошириши, ўқитувчи эса талабанинг маданиятга кириши ва унда ўзини топишини таъминловчи талаба фаолиятининг ташкиллаштирувчиси, координаторига, у билан маданият ўртасидаги боғловчи бўғинга айланишидир.



Поделитесь с Вашими друзьями:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   55


База данных защищена авторским правом ©psihdocs.ru 2019
обратиться к администрации

    Главная страница