Ахборот хати



Скачать 46,65 Kb.
Дата21.04.2020
Размер46,65 Kb.

АХБОРОТ ХАТИ
2020 йил 17-18 апрель кунлари Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали “Ахборот-коммуникация технологиялари ва телекоммуникацияларнинг замонавий муаммолари ва ечимлари” мавзуcидаги Республика илмий-техник анжуманини ўтказади.
Анжуман қуйидаги шўъбалар бўйича фаолият юритади:
1. Дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг долзарб муаммолари ва уларнинг ечимлари (mansurbek_uzb@mail.ru, 99-999-22-66);

2. Телекоммуникация ва ахборот хавфсизлигининг муаммолари ва ечимлари (Shahboztatu9292@gmail.ru, 91-149-55-42)

3. Замонавий педагогик-психологик технологиялари ва уларни яратишнинг инновацион усуллари (bilolov1959@mail.ru, 91-285-07-36)

4. Рақамли иқтисодиётнинг жамиятни ривожланишидаги, ҳамда ҳудудий муаммоларни ечишдаги аҳамияти (Abdumalikk@mail.ru, 90-631-60-58)


Маърузалар тақдимоти учун барча шароитлар яратилади: шахсий компьютер, интернет, проектор ва зарурий дастурлар.
АНЖУМАН ТИЛЛАРИ

Анжуманнинг ишчи тиллари: ўзбек, рус ва инглиз.


АНЖУМАН МАЪРУЗАЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШГА ТАЛАБЛАР
1. Маъруза матнлари оригинал нусха тилида чоп этилади. Маъруза матн ҳажми 3 бетгача.

2. Матнни А4 форматли варақда қуйидаги ҳошиялар билан жойлаштириш лозим: юқори ҳошия – 2 см, қуйи ҳошия – 2 см, чап ҳошия – 3,0 см, ўнг ҳошия – 2 см. Сатрлараро интервал 1,5. саҳифалар рақамланмайди. Тезислар матни MS Word(*.docx) матн муҳарририда, шрифт тури Times New Roman стандартида, 14 ўлчамда расмийлаштирилади.

3. Расмий талаб:

-маъруза номи катта ҳарфлар билан бўғинларни ўтказмасдан сатрнинг ўрта қисмида ёзилиши керак;

-1 интервал ташланиб муаллиф(лар)нинг исми, шарифи, фамилияси, ишжойи;

- бир интервал ташланиб маъруза матни келтирилади (ёзиш тили муаллифнинг танлови бўйича);

-матндан сўнг адабиётлар рўйхати кўрсатилади;

- мақола электрон варианти алоҳида файлда 10 апрель кўрсатилган электрон манзилга жўнатилиши лозим (кечиктирилган материаллар қабул қилинмайди).

- мақолалар юқорида кўрсатилган шўъбаларда кўрсатилган электрон почтага ёки кўрсатилган телеграм рақамига жўнатилади.

- маърузалар матни ва тезисларда келтирилган маълумотларга муаллифнинг шахсан ўзи жавобгар ҳисобланади.


4. Анжуман маърузалари асл нусха бўйича тақриз ва ўзгартиришларсиз чоп этилади.

Маъруза мақолалари тақриз қилинмайди. Маърузанинг анжуман дастурига киритилганлиги ҳақидаги маълумотнома ва таклифномалар муаллифларга 2020 йил 15 апрель кунига қадар юборилади.


5. Анжуманда иштирок этиш учун ҳар бир мақолага 30 000 сўм тўланади.

Ташкилий тўлов 2020 йилнинг 10 апрелига қадар амалга оширилади, банк ҳисоб рақамига ўтқазиладиган пул жўнатмаларнинг реквизитлари қуйида келтирилган. Ёки координатор Кадиров Абдумалик билан боғланиб Click орқали тўловни амалга оширишингиз мумкин.


Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали
Ҳисоб рақами: 23402000300100001010

ИНН: 201122919

МФО: 00014

ШХР: 400110860304017950100078002

ИНН: 205765265
ТАШКИЛИЙ ҚЎМИТА МАНЗИЛИ

Ўзбекистон Республикаси, 150118, Фарғона шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 185-уй Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Фарғона филиали. Тел.: (8-373) 226-82-09.


Координатор:
ҚОДИРОВ АБДУМАЛИК МАТКАРИМОВИЧ
тел.: +(99899)992-60-58, +(99890)631-60-58, +(99873)226-82-09

e-mail: Abdumalikk@mail.ru, Abdumalikk_1985@inbox.uz
Илова

Анжуман иштирокчилари анкетаси

Ахборот-коммуникация технологиялари ва телекоммуникацияларнинг замонавий муаммолари ва ечимлари” мавзуcидаги

Республика илмий-техник анжумани иштирокчиси ҳақида маълумот




Муаллифнинг Ф.И.Ш.:




Иш жойи:




Лавозими:




Илмий даражаси:




Илмий унвони:




Телефон рақами ва электрон почта манзили:




Маъруза тури (ялпи мажлисда, шўъба йиғилишида)




Шўъба йўналиши:




Маъруза номи:




Тўловни амалга оширилиши




Меҳмонхонага эҳтиёж(ҳа/йўқ)





Поделитесь с Вашими друзьями:


База данных защищена авторским правом ©psihdocs.ru 2019
обратиться к администрации

    Главная страница